Get Mystery Box with random crypto!

ХИТОЙДА МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНО ҚУРИЛАДИ. | AGROBLOGER

ХИТОЙДА МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНО ҚУРИЛАДИ.

Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади”.

«Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу осмон ва ерни бирлаштирувчи дарахт, деган маънони англатади. 51-қаватли мазкур бино Шэньчжэнь мегаполисининг ишбилармонлар районида барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ҳосил 10 метр квадрат майдонда, тупроқ ишлатмаслик имконини берувчи гидропоника ёрдамида етиштирилади. Ўсимликларга қаров (экиш, суғориш) ишлари сунъий интеллект томонидан бажарилади.

Бинода йилига 270 тонна маҳсулот етиштирилади.

Лойиҳа бўйича осмонўпар бино асоси тўғри тўртбурчак бўлган цилиндр шаклига эга. Энг юқори қаватларга офислар, дўконлар ва осмонўпар бинонинг “далалари”да етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланган овқат сотиладиган фуд-кортларни жойлаштириш режалаштирилган. Бинога кириш фасадида ҳам ўсимликлар бўлади. Бу эса қуёш нури тушишини камайтириб, хоналарнинг ички ҳароратини совитиш харажатларини камайтиради.

Осмонўпар ферма лойиҳаси.

“Мен қишлоқ хўжалигини шаҳарларимизга интеграция қилишда катта салоҳият кўряпман. Бироқ дунё бўйлаб – Париждан то Нью-Йорк ва Сингапургача – кўплаб шаҳарларда бундай мисоллар чегараланган. Улкан вертикал фасадлар майдонни кенгайтириш имконини беради ва бу энг йирик озиқ-овқат истеъмолчиси бўлган шаҳарларга янада кўпроқ ўзини ўзи таъминлашда ҳақиқатан ёрдам беради”, дея лойиҳани изоҳлади архитектор Ратти.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger