Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER
Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.25K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-20 21:49:11
РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views18:49
Ochish/sharhlash
2023-04-20 05:35:29
ПАРРАНДА ЎҒИТЛАРИНИНГ ДЕҲҚОНЧИЛИКДАГИ АҲАМИЯТИ

Парранда ахлати қимматли ва тез таъсир этувчи маҳаллий ўғит. Парранда ахлати таркибида ўсимликларнинг меъёрда ривожланиши учун зарур барча озиқ моддаларни тутади.

Парранда ахлати таркибидаги озиқ моддаларнинг миқдори парранда тури, озуқа миқдори ва сифатига қараб кескин ўзгаради. Йил давомида ҳар бош товуқдан 6-8, ўрдакдан 8-10 ва ғоздан 12 кг гача ўғит олиш мумкин. Парранда ахлати таркибидаги барча озиқ моддалар ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир.

Азотнинг асосий қисми сийдик кислотаси шаклида бўлиб, сақлаш жараёнида аввал мочевинага, кейин аммоний карбонатга айланади. Нотўғри сақлаш шароитларида аммоний карбонат парчаланиб, тезда аммиак, углерод ва сув ҳосил бўлади.

Ўғит катта уюмларга тўплаб сақланса, тезроқ қизийди ва бунда ҳам аммиакнинг исроф бўлиши кузатилади. 6 ой сақланган парранда ахлати таркибидан 50 % га яқин азот йўқолади. Қиш фаслида ахлатнинг музлашидан ҳам кўп миқдорда азот йўқолади.

Азот исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида парранда ахлатига массасининг 7-10% и миқдорида суперфосфат талқони ёки 20—40%ига тенг торф кукуни кўшиш лозим. Паррандахонага майда қирқилган сомондан тўшама ташланса, ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг исроф бўлиши камаяди.

Янги, тўшамасиз парранда ахлати таркибидаги азот ҳали аммоний ҳолатига ўтиб улгурмаганлиги сабабли уни юқори (600—800°С) ҳароратда қуритиш мумкин. Бундай усулда қуритилган парранда ахлати ўз таркибида 4—6% азот, 2—3% фосфор (Р205) ва 2—2,5% калий (К20) тутади.

Қуритилган ўғит таркибидан ярим йил давомида атиги 4—11% органик модда ва 2—8 фоиз азот йўқолиши кузатилган. Парранда ахлатини экишгача ва ниҳолларни қўшимча озиқлантиришда қўллаш тавсия этилади.

Унга айниқса картошка, илдизмевалилар, сабзавот экинлари ва мевали дарахтлар талабчандир. Асосий ўғит сифатида қуруқ парранда ахлатини сабзавот экинлари ва картошкага 1-2 т/га миқдорда қўллаш керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.7K views02:35
Ochish/sharhlash
2023-04-20 05:35:29
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.9K views02:35
Ochish/sharhlash
2023-04-20 05:35:03
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ, КЎКДАЛА ТУМАНИ ТАРВУЗ ПАЙКАЛЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР

agro.uz


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.1K views02:35
Ochish/sharhlash
2023-04-19 22:05:39 ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ: 500 ТОННА ЭЛИТА КАРТОШКА УРУҒИ 1700 ТА АҲОЛИ ТОМОРҚАСИГА БЕПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-19-1227
177 views19:05
Ochish/sharhlash
2023-04-19 22:00:50
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 20 апрель, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5..+7, кундузи +18..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +18..+23 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +17..+22 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0..+5, кундузи +8..+13 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
192 views19:00
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:40:21
ДЕНОВЛИК ТАДБИРКОРЛАР: "ҲОСИЛИМИЗ СУВСИЗЛИКДАН НОБУД БЎЛМОҚДА".

Сурхондарё вилояти Денов туманининг Лочин ва Зарафшон маҳаллаларида кўплаб деҳқонларнинг экини сувсизликдан нобуд бўлмоқда. Қудуқ қазиб беришни ваъда қилган масъуллар эса ваъдасининг устидан чиқмаган.

Kun.uz’га Денов туманидаги Лочин ва Зарафшон маҳаллаларида яшовчи деҳқонлардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда улар 2022 йилда президент фармонига мувофиқ 10-20 сотихдан экин ери берилганини, ўша пайтда масъуллар экинларни суғориш учун қудуқ қазиб беришни ваъда қилганини, аммо қудуқ қазилмагани сабабли бугунга келиб меҳнатларига куйиб қолишаётганини билдиришган.

“Президент фармонига биноан бизларга ер беришганидан хурсанд бўлдик. Шижоат билан экин экишга киришдик. Фақат сувсиз маҳсулот етиштириб бўлмайди-да, масъуллар ёрдам беришга ваъда беришди. Аммо мана, экинлар етилай деб қолди, лекин бизни ҳеч ким эсламади”, – дейди
Kun.uz мухбири билан гаплашган деҳқонлардан бири.

Мазкур икки маҳаллада 80 кишига ер берилган. Деҳқонлар экин ерларига асосан пиёз экишган, картошка ва буғдой экканлар ҳам бор. Қишда ёмғир-қордан сув олган экинлар бугунга келиб, сувсизликдан нобуд бўлиш арафасида. Муаммо туман ҳокимининг сайёр қабулида кўтарилган, кейинчалик туман ҳокими ўринбосарларига мурожаат ҳам қилинган, бироқ фойдаси бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил кузида президент аҳолига 80 минг гектар ерни ижара асосида бўлиб берилишини маълум қилганди.

«Ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга, очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади. Мен 20 йил қилишга ҳам тайёрман, лекин аввал ишонч ҳосил қилайлик. Бунда, асосий мезон – томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади. Танловда деҳқончиликда тажрибаси бор аҳоли, шунингдек, 3та дафтарга кирган оилалар қатнашади. Очиқ электрон танловда ҳар бир талабгорнинг ҳозиргача ўз томорқасидан қандай фойдаланаётганига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари баҳо беради”, деган эди ўшанда президент.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
957 views15:40
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:04:18 КАРТОШКА ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-19-1076
1.6K views07:04
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:56:36
ЁШ БОДОМ КЎЧАТЛАРИ ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 маротаба суғорилади. Апрел, май, июн ва сентябр ойларида камида бир маротаба, июл, август ойларида эса икки-уч маротаба суғориш тавсия қилинади.

Қумоқ-шағалли ерларда экилган ниҳоллар нисбатан кўпроқ суғорилишни талаб этади. Кўчатлар атрофи ҳар бир суғориш ёки қаттиқ ёғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Ёз пайтлари сув камчил бўладиган ҳудудларда, қишда бир-икки яхоб суви бериш ҳам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта аҳамиятга эгадир.

Дарахтлар ҳосилга киргандан кейин суғориш миқдори тўрт мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳосил териб олингандан сўнг ва қишда бир мартадан суғорилади.

Бу ҳолда дарахтлар ўсув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди. Бодом 3-4 ёшидан ҳосилга киради.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:32:10
ҚАШҚАДАРЁНИНГ КЎКДАЛА ТУМАНИДА ТАРВУЗ ПИШДИ!

Кўкдалада пишган тарвузни ўз кўзим билан кўриб, сўйиб, еб келдим.
Эслатиб ўтаман бу юртимизда энг биринчи бўлиб пишган тарвуз ҳисобланади.
Бу йил тарвуз Кўкдалалик деҳқонларнинг зукколиги ва самарали меҳнати туфайли ўтган йилдагидан 5 кун вақтлироқ етиштирилди.

Суратлар муаллифи: Отабек Артиков


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.4K views03:32
Ochish/sharhlash