Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.52K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-05-20 12:47:02
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.4K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-05-20 12:00:55
Анжир боғларини ўғитлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг кузда берилгани мақсадга мувофиқ, чунки уларнинг таъсир доираси узоқроқ бўлиб, тупроқда нам етарли бўлганда ойига 8-10 см тупроқга сингиб боради.

Азотли ўғитлар ўсиш даврида эрта баҳорда ва тугунчалар етилиш даврида берилса, дарахтларнинг ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.

Анжир етиштириш технологияси бўйича 4-5 ёшли анжир боғларига азот-120 кг/га, фосфор-90 кг/га, калий-60 кг/га соф ҳолда берилиб, бир вақтнинг ўзида 10 тонна гўнг берилса, тўлиқ ҳосилга кирган боғларга азот-180 кг/га, фосфор -140 кг/га, калий-90 кг/га (соф ҳолда) гўнг 20 тонна берилса, сифатли мўл ҳосил олиш мумкин.

Ёзда анжирда ёппасига мева тугунчалари ривожланиш даврида қўшимча озиқлантириш ўтказилса, бунда тупроққа чуқур қилиб азот ўғити берилади (йиллик норманинг учдан бир қисми).

Тажрибалардан маълумки, анжир боғларига калийли ўғитларни камроқ берган маъқул, камроқ берган йили ҳосилдорлик юқори бўлган.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-05-20 09:36:02
Биласизми, Банан диабетда ёрдам беради!

Бу тропик меваларда 2 тоифали қанд диабети билан оғринган беморлар аҳволини яхшилайдиган ўзгача крахмал тури мавжуд. Бироқ бу модда кўпроқ яшил бананларда учрайди.

Таққослаш учун, яшил мевада ўртача ҳажмда — 12,5 грамм, етилиб пишганда эса 5 грамм крахмал мавжуд.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.4K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-05-20 09:05:57
Гуандун Океанология университети (Гуангдонг Оcеан Университй) ректори Пан Синсян билан ўтказилган учрашувда Улар Ўзбек-Хитой лабораториясини ташкил этиш таклифини беришди.

Бу мамлакатимизда шўрланган ерларда ва деградацияга учраган тупроқда ҳосил етиштириш имконини беради. Лаборатория ер ҳолатини чуқур таҳлил қилади. Оролбўйи минтақасини ўз ичига олган  илк лойиҳани амалга ошириш режа қилинаяпти. Бундан ташқари, илм ютуқлари мана шу ерларда синаб кўрилади. Ҳосилни йилига 2-3 маротаба олиш  усуллари ва ҳосилдор навлар синовдан ўтказилади. Ҳаммаси органикага асосланади.

Бу бўйича ҳам меморандум имзоланди. Лойиҳа доирасида грант маблағларини жалб қилишга
келишиб олинди.
4.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-05-20 07:01:01
Боғ қатор ораларига экилган қовун ва тарвузни парваришлаш

Қовун ва тарвуз уруғлари нам тупроққа экилса, ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Қовунни асосий парваришлаш ишлари – униб чиққан даврида яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда: биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан экин қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтгач, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки озиқлантирилиб сув берилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4-5 марта чопиқ қилинади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
5.3K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-19 10:26:02
Бақлажон қандай суғорилади?

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсиш даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5–6 м³ ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.7K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-05-19 09:56:54
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.3K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 09:56:31
Мош иссиқликни энг кўп талаб қиладиган экинлардандир. Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун юқори ҳарорат талаб этилади. Уруғи 8-10°С иссиқда униб чиқа бошлайди, аммо уруғлари тез ва қийғос униб чиқиши ҳарорат ўртача 12-14°С бўлганда кузатилади, уруғининг эрта экилганда униб чиқиши чўзилиб кетади, уруғларининг бир қисми чириши мумкин. Бу жиҳатдан мошни такрорий экин сифатида экиш унинг иссиқликка бўлган талабига жуда мос келади ва 3-4 кунда тўла униб чиқади. Мош учун 18-22°С ҳароратда энг мақбул шароит яратилади.

Жазирама иссиқда ҳам бемалол гуллаб, ҳосил тугаверади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-25°С иссиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини 45-47 даражагача иссиқликка чидамли.

Мошнинг ниҳоллари ва катта ёшдаги ўсимлик совуққа нисбатан жуда таъсирчан, бир даража совуқ уни нобуд қилиши мумкин. Мош кундузги иссиқ ва тунги салқинга, яъни ҳавонинг кескин ўзгаришига бардош бера олади. Мошнинг тезпишар навлари учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 1800°С, ўртапишар навлари учун 2000°С ҳисобланади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.4K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 07:40:41
Тут қалқондори

Бу зараркунанда мамлакатимиз учун карантин объэкт ҳисобланиб, Кавказ олди минтақаларида тарқалган. Зараркунанда асосан тут дарахтларига катта зарар келтиради. Тут қалқондорининг урғочи 1,2-2,5 мм катталикда бўлиб, унинг формаси юмалоқ, ранглари оқ ёки сарғиш кулрангда бўлади. Личинкаларнинг ранглари ёшларига қараб турлича бўлади, биринчи ёшда сариқ, иккинчи ёшдагиси эса қизғиш-жигарранг.

Эркакларнинг қалқонлари урғочисиникига қараганда майдароқ, оқимтир йўли бўлади.
Урғочи ҳашарот тўлиқ етишмаган нимфа даврида қишлайди. Урғочи ҳашаротни март ойларида эркаклари учиб келиб оталантиради. Март ойларининг охири, апрелнинг бошларида урғочи ҳашаротлар тут баргларида тўпланишиб баргларнинг шираларини сўриб озиқланади.

Зараркунандага қарши кураш учун карантин жойлардан тут кўчатлари олинмайди, олинган кўчатлар эса текширувдан ўтказилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.2K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:47:14
Куни кеча каналимизда "Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва сув хўжалиги вазирлиги Риштонга қачон сув берилади?"  сарлавхаси билан пост жойлаган эдик.

Унда Фарғона вилояти Риштон туманидаги боғлар сувсизликдан қуриётгани хақида  видео пост жойлагандик.  Бугун 18- май санасида Риштон туманидаги Ўрмон хўжалигига қарашли боғларга сув келди. Туман ва вилоятнинг сохага оид рахбарлари боғимга келишди. Сув хўжалигидан кўпчилик боғдаги холатни кўрди. Видео мурожаатни беетибор қолдиришмагани учун,  Сув хўжалиги вазирлигига,  худудлар аро бўлинмаларига, Табиат ресурслари вазирлигига  хамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига миннатдорчилик билдираман.  Ишонамизки энди бундай бефарқликлар қайтиб бўлмайди.  Дарахтлар қуриб қолишига ва хосил нест нобуд бўлишига йўл қўйилмайди.

Бугун сувни узоқ масофадан "потерия"  бўлмай етиб келишига хисса қўшган Риштон туманидаги сув хўжалиги бўлинмаси ходимларига ҳам миннатдорчилик  билдириб ўтамиз. 

Видео мурожаатга бефарқ бўлмаган барча мутасадди ташкилотларга рахмат.

http://t.me/agro_hayot
4.2K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash