Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.52K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-06-07 12:55:41
Битта шохда икки хил рангда гул очилиши бу, жуда осон агро тадбир.

https://t.me/agro_hayot
4.9K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-06-07 08:04:11
Лимон дарахти баргларининг сарғайиш сабаблари:

1 – Сабаб: Ортиқча намлик ёки суғориш сабабли

Лимон дарахти сувни яхши ўтказувчи ва бўш тупроқларни ҳуш кўради. Иссиқхона шароитида суғориладиган сув, аксарият холларда чиқиб кетмайди ва иссиқхонада ортқича сув йиғилади ва бу тупроқ намлигининг ортишига сабаб бўлади. Намлик юқори бўлган тупроқларда дарахт ёки ўсимлик илдизлари етарлича нафас ололмайди ва стресга тушади, натижа физиологик жараёнлар бузилади ва буларнинг аломатларидан бири, баргларнинг сарғайиши.

Буни бартараф қилиш учун, лимон дарахтлари ўстирилаётган тупроқ шароитининг намлигини яхши назорат қилиш зарур ва суғориш жараёнида ортиқча сув туриб қолишининг олдини олиш зарур. Бундан ташқари, қиш мавсумларида намлик нафақат суғориш, балки иссиқхона ичидаги парланишдан ҳам ортади.

2 – Сабаб: Озуқа етишмаслиги сабабли - Азот (N)

Бу энг кўп тарқалган сабаблардан яна бири ҳисобланади.

Лимон дарахти Азотни (N) Фосфор (P) ва  Калийдан (K) икки ҳисса ортиқча талаб қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Шу сабабдан лимон дарахтларини озиқлантиришда озуқаларни 2:1:1 NPK нисбатида бериш тавсия қилинади.

Лимон дарахтларида Азот (N) етишмаслиги оқибатида фотосинтез жараёни ишдан чиқади ва натижада баргларлар сарғаяди. Лимон дарахтларида Азот (N) етишмовчилиги дастлаб ёши катта барглардан ва аста секинлик билан ёш баргларда намоён бўлади. Лимон дарахтлари учун Азот (N) энг асосий озуқалардан бири ҳисобланади. Барглари қай ҳолда сарғайишига эътибор беринг, агар дастлаб ёши катта барглар ва сўнг ёш барглар сарғайса, демак баргларнинг сарғайиш сабаби Азот (N) етишмаслигидир.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини Азот (N) билан озиқлантириш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
7.7K views05:04
Ochish/sharhlash
2023-06-06 16:17:01
Тарвуз сотиб олишда эхтиёт бўлинг.

Офтобда ёки дим машина ичида қолиб кетган тарвузни олманг. Эсло эскириб қолган тарвуз олманг, чақмоқлатиб кесиб кейин сотиб олманг. Тарвузни кесгач уни сақламанг. Чунки кесилган тарвузга жуда тез инфекция келади.

Шунингдек, сиз офтоб урган деб ўйлайдиганингиз — ёнбошида ўртача катталикдаги сариқ доғ бўлган тарвузлар ҳам ширин бўлади, аммо доғ оқ бўлмаслиги керак. Тарвузнинг устки қаватидаги йўл-йўл чизиқ аниқ-тиниқ кўриниб турса, у эскирмаган бўлади.

Энг муҳими, тарвуз қандай жойда сотилаётганини ҳам эътиборга олишимиз зарур. Чунончи, савдо нуқтаси айвонли бўлиши, тарвузлар соябон билан қуёшдан тўсилган бўлиши лозим.

Тарвузлар ердан камида 20 сантиметр баландликдаги махсус таглик устига жойланган бўлиши керак. Зеро, шундоққина ерга тизиб қўйилган, усти соябонсиз тарвузлар офтоб тиғида узоқ қолгани боис диареяга сабаб бўлиши мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Танишларга ва гуруҳларга юборинг.

http://T.me/agro_hayot
10.8K viewsedited  13:17
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:47:57
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.6K views12:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:47:47
Ерга сифатли ишлов бериш,  ўғитларни меёрида даланинг барча қисмига тенг бериш натижасида бу натижага эришиш мумкин.

http://T.me/agro_hayot
5.4K views12:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:23:01
#биласизми

Аммофос-фосфорли минерал ўғит. Таркибида ўртача 40% фосфор мавжуд. Бу дегани агар сиз ерингизга 100 кг аммофос солсангиз соф холда 40 кг фосфор тупроққа тушади.
Тавсия: Фосфорли ўғитларни хайдов остига солиш тавсия қилинади чунки эриши ва ўсимлик ўзлашитирадиган шакилга келгунга қадар бир оз вақт талаб қилади.

http://T.me/agro_hayot
5.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2023-05-22 08:06:57
Кенг истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг  калорияси (ккал)

Олма (100 г) - 49 ккал

Олча 10 донаси (68 г) - 51 ккал

Хурмо (60 г) - 140 ккал

Қулупнай 1 донаси (18 г) - 5 ккал

Банан 1 донаси (120 г) - 109 ккал

Апельсин 1 донаси (130 г) - 64 ккал

Зайтун меваси 5 донаси (22 г) - 25 ккал

Туршак 10 донаси (35 г) - 83 ккал

Ерёнғоқ, бодом 26 таси (28 г) - 165 ккал

Жўҳори бодроқ (30 г) - 110 ккал

Кўк нўхат (30 г) - 4 ккал

Помидор 1 донаси (100 г) - 20 ккал

Бодринг 1 донаси (45 г) - 5 ккал

Сабзи 1 донаси (72 г) - 25 ккал

Гулкарам (30 г) - 12 ккал

Гуруч (150 г) - 270 ккал

Буғдой нон 1 бурдаси (25 г) - 70 ккал

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

http://T.me/agro_hayot
3.7K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:59:13
Хитойликлар қандай қилиб, ҳавода ҳосил етиштиришмоқда?

Бунга жавоб: Аэропоника усули

Ушбу усул оддийгина бўлиб, бу ўсимликни ерга экиш ўрнига тўғридан-тўғри ҳавода етиштиришдир.

Шундай қилиб, ўсимлик бутунлай ёпиқ муҳит ёрдамида ҳавода ўсади. Озуқа моддалари илдизлар орқали таъминланади. Озуқавий эритма билан пуркалади. Ушбу вазифани бажариш учун босим насосларидан фойдаланилади, шунда бу озуқавий эритма жуда нозик туманга айланади ва ҳосил бўлган жойни тўлиқ қамраб олади.

@dilshodbek_nazirov
3.3K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:08:37
Ёнма-ён экиш мумкин бўлган сабзавотлар рўйхати билан танишинг.

1. Мўжизавий учлик: Маккажўхори, нўхат ва қовоқ. Маккажўхори тупроқни азот билан тўйинтириб, нўхат ўсишига ёрдам беради. Қовоқ эса ўз навбатида, бегона ўтларнинг ўсишига йўл қўймайди.
2. Пиёз ва сабзи. Пиёз сабзини инсектицид ва фунгицид таъсирга эга бўлган моддани (аллицин) чиқариши ҳисобига зараркунандалардан қутқаради.
3. Помидор ва райҳон нафақат салат учун яхши комбинациядир. Бу ўсимликлар бир хил тупроққа ва бир хил суғоришга муҳтож. Бундан ташқари, райҳон ҳиди помидорларни зарарловчи шиллиқуртлар учун ёқимсиз саналади. Помидор ҳосили райҳон буталари ёнида пишган бўлса, жуда мазали бўлади.
4.Яшил ловия, болгар қалампири ва бақлажон. Қалампир ва бақлажонлар бир хил оилага тегишли эканлиги маълум ва бир хил ўсиш шароитларини талаб қилади. Яқин атрофда ўсадиган ловия бақлажонни колорадо қўнғизидан ҳимоя қилади.‌‌

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot
4.5K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:18:02
Қулупнайда кулранг чириш касаллиги

Касаллик, асосан, қулупнайнинг пишиш арафасида тез-тез суғориш ва мевасининг ерга тегиб қолиши туфайли ривожланади. Зарарланган мевалар чирийди ва зич кулранг ғубор билан қопланади. Баргларида тарқоқ, йирик, қорамтир, чириган, бир қопламали
доғлар ҳосил бўлади.

Кураш чоралари: мевасини ўз вақтида йиғиб олиш, касалланганларини йўқотиш, кўчатни зич ўтқазмаслик, тупроққа ишлов бериш, бегона ўтларни йўқ қилиш. Баҳорда, барг чиқаргунча икки марта 1% ли бордос суюқлиги билан гуллашдан олдин ҳамда тугун ҳосил қилгунча пуркаш, ҳосилни йиғиб олиш пайтида зарарланган меваларни алоҳида териб олиб, кўмиб ташлаш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
6.1K views10:18
Ochish/sharhlash