Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт
Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2023-05-16 16:36:56
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.5K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-05-12 19:45:27
Ухлашдан олдин хандон писта истеъмол қилинг!

НИМА УЧУН БИЛАСИЗМИ?

Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар жуда кўп. Писта таркибидаги микроэлементлар тез ва мароқли ухлашга ёрдам беради.

Агар пистани мунтазам истеъмол қилсангиз:
стресс нима эканлигини унутасиз;
хотирангиз яхшиланади;
уйқу яхшиланади;
асабларингиз пўлатдек бўлади.

Тинчлантирувчи дори ичиш ўрнига писта сотиб олиб енг, ҳам соғлом бўласиз, ҳам қорин тўяди.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
3.0K views16:45
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:25:30
ОЛТИАРИҚДА ҚОВУН ПИШДИ

Полосонлик Турсуной Алимқулова хонадонида уч сотихгина ери бор. Икки йил аввал оила бироз қийналганлигини эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан икки сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Турсуной опа турмуш ўртоғи Эргашали ака ва фарзандлари билан озгина ердан кўпгина даромад олиш нияти билан харакатни бошлашди.
Устоз Анвар Обиджон (Алоҳ раҳматига олсин) таъбири билан айтилган - олтиариқлик ишбилгичларнинг бир хаёли бозорда, диққати томорқасида бўлди.
Танқис маҳсулотнинг нарҳи баланд. Турсуной опа илгари қилмаган ишини тез ўзлаштириб, иссиқхонани тўлдириб қовун экди. Қўли мўмай пул кўриб, қизиқиши ортди. Бу йил оралатиб булғор қалампири ҳам эккан.
- Ўғилларимга уй оламан, хўжайинимга машина олиб бераман,-деган ниятига биз ҳам тилакдошмиз.
Қолган бир сотих жой ҳам бекор қолмаган. Бодринг, помидор, қалампир, карам, пиёздан тортиб ҳамма мевалардан бор.

https://t.me/agro_hayot
4.3K views10:25
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:55:13
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
4.0K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:55:02
Боғ ва далада типратиканга озор берманг ва уни истеъмол қилманг.

Типратикан илонлар, чаёнлар ва турли заҳарли ҳашаротларнинг ашаддий душмани бўлиб, уларни тутиб, ўлдириб, ейди.

Заҳар таъсир қилмайди. Чунки, унинг танасида заҳар таъсирини кесувчи модда бор.

Инсон учун хатарли эмас. Кечалари чиқиб, ов қилади. Дала ва экинзорларда кўп учрайди.

Хавф сезса, дарров ўралиб олиб, тиконларини хўрпайтиради.

Оғриқ ёки хатардан огоҳлантириш учун чинқирганда, ёш боланикига ўхшаш овоз чиқаради.

Аллоҳ таолонинг Ўзи типратиканни керакли моддалар, жиҳозлар билан яратган.

ТИПРАТИКАННИ ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС, ҲАРОМ!

Дори учунми, бошқаси учунми, барибир, типратиканни ейиш ҳаромлигича қолаверади. Мусулмон инсон таомни ҳалолдан исташи фарз бўлганидек, дорини, шифони ҳалолдан исташи фарз.

Танишларга ва гуруҳларга юбориб қўйинг.
Энг яхши тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун каналга аъзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot
6.4K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:15:56
Тармоқларда тарқаган гигант қулупнайни бизда ҳам етиштирса бўладими?

Каналимиз почтасига бу савол кўп берилди. Ушбу фотодаги қулупнай фотошопдан бошқа нарса эмас. Бунақа катта қулпунай етиштириш учун хар қандай кимёвий ишловлар, минерал ўғитлар, генетик ўзгарган навлар ҳам наф бермайди.

Дунёдаги энг катта қулупнай хақида қисқача гапирсам. (фотода сўнгиси).

Улкан қулупнай Исроилнинг марказий округидаги Кадима Зоран қишлоқ хўжалигидаги плантацияда етиштирилган.

Оғирлиги 289 грамм, айланаси 34 сантиметр бўлган қулупнай Ilan навига тегишли. Уни биринчи бўлиб Исроил Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалиги тадқиқот ташкилотининг олими Нир Дай етиштирган ва қулупнайнинг оғирлигини тортишда шахсан ўзи иштирок этган.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим саҳифалари сиз истаган, сизга ёқадиган нарсани кўрсатишга уринади. Сиз хам улар каби нотўғри маълумотни эмас, шу каби ишончли маълумотни яқинларга улашсангиз фойдали бўлади.

Энг яхши тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
4.6K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-05-11 19:21:36
Айни кунларда олтиариқлик миришкорлар яна бир янгилик билан эътирофга эришиш арафасида турибдилар. Бу ҳам бўлса, 20 кунлардан кейин "Ризамат ота" навли узум пишишидир.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ишчи ташрифи доирасида Олтиариқ туманида жойлашган тадбиркор хонадонида бўлинди. Бу ерда деҳқон учун имкониятлар яратилса ва моддий манфаатдорлик таъминланса, қандай ижобий натижаларга эришилиши мумкинлигининг яққол намунаси ўзини кўрсатди.

Ўлкамизда "узум пишиғи" деганда ёзнинг оёқлаб қолган даври кўз олдимизга келади. Аммо, янгича услуб ва усулда ток кўчатини парвариш қилаётган боғбон, ўз меҳнати, маҳорати билан ёзнинг охири, кузнинг бошини кутмай, июн ойига узум етиштиришни ва халқимиз дастурхонига тортиқ қилишни мақсад қилган. Қолаверса, эришиладиган ҳосил ички бозорни қондирибгина қолмай, экспортга чиқаришни ҳам таъминлайди.

Хуллас, даставвал ўзимиз татиб кўрамиз, сўнг жаҳонга улашамиз. Демак, яқин кунларда яхши янгилик сизга эълон қилинади.

Булар ҳақида батафсил
бу ерда ўқишингиз мумкин.
5.7K views16:21
Ochish/sharhlash
2023-05-11 13:27:01
Гилос парвариши

Гилос унумдор, нам, мўътадил ерларда яхши ўсади, ёруғлик ва иссиқликка талабчан. Кўчати экилгандан кейин 4 — 5-йили ҳосилга киради. Дарахти 100 йилгача яшайди, тупи 150—300 кг ҳосил беради. Асосан март—апр. да гуллайди, май—июнда пишади. Ёзи иссиқ худудларда яхши ўсмайди. Намга талабчан. Асосан магеллаб олчаси ёки ёввойи олчага пайвандлаб кўпайтирилади. Кўчати суғорилиб, таги юмшатилиб турилади. Гилос ёшартириш мақсадида 2—3 йиллик шохлари буталиб, дарахти қўшимча озиқлантирилади. Гилос учун айниқса елим оқиш касаллиги ғоят хавфли. Эрта баҳор ва ёзда инсектицидлар ва фунгицидларнинг бирон тури билан 2 — 3 марта ишлов берилади.

Каналга аъзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot
5.9K views10:27
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:57:48
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.2K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:57:39
Лимон дарахтларида озуқа моддаларининг етишмаслиги
4.7K views09:57
Ochish/sharhlash