Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.13K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 139

2022-11-08 15:14:02
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

Калмараз- (парша) уруғли мева дарахтлари, айниқса, олма ва нокда учрайдиган касаллик бўлиб, замбуруғ қўзғатади. Олманинг мева ва барглари, нокнинг эса новдалари ҳам зарарланади. Замбуруғ касалланиб тўкилган баргларда, касалланган новдаларда қишлаб, баҳорда споралар ҳосил қилади. Бу споралар ёш баргларга ўтиб, уларни касаллантиради. Баргларда кулранг тўгарак доғлар, орқасида тўқ яшил бахмалсимон ғубор пайдо бўлади. Довлар катталашиб, барглар қурийди, тўкилади. Меваларда ҳам кулранг ҳошияли зангори доғлар пайдо бўлади ва катталашади. Меванинг касалланган жойлари берчлашиб ёрилади ва қинғир-қийшиқ бўлиб қолади. Касаллик сақлаш вақтида соғлом олмаларга ўтмайди. Касалланган новдаларнинг пўстлоғи буришади, ёрилади, новда қинғирқийшиқ бўлиб қуриб қолади. Лекин олмани касал
лантирадиган замбуруғ нокка, нокники олмага юқмайди. Бу кузатувчилар томонидан аниқланган.
Махсус воситалар орқали бу касаликка қарши курашиш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.3K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-11-08 14:43:43
- 1 йил КАФОЛАТ берилади
- Кондиционери бор
- Ёқилғини кам сарфлайди
- Ва бошқа афзалликлар

Батафсил маълумот:
https://t.me/SNINVEST
3.1K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-11-08 14:43:43
Мевали кўчат экиш мавсуми авж палласига кириб бормоқда! Олтин қоидаларни унутманг!

Яйлов ёки олдин ишлатилмаган ерлар танланиши керак.

Ишончли лабораторияда тупроқ таҳлилини ўтказиш.

Тупроқ етилганда уни юмшатиш, қуриганда эмас.

Юмшатиш ер устидан пастигача майда ва катта бўшлиқлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Фақат бир томонга қаратиб юмшатилади.

Агар тупроқнинг ишқорийлиги баланд бўлса, гипс солиш. Гипсни ерни юмшатишдан олдин солиш керак.

Агар кислоталилиги юқори бўлса, оҳак солиш керак. Оҳак (кальтсий) тупроқ структурасини яхшилайди.

Агар фосфор етишмовчилиги аниқланса, дарахт экиладиган қаторга фосфорли ўғитлардан солинади. Фосфор томирлар ўсишини яхшилайди.

Қатор орасидаги тупроқнинг устки қатламини дарахт экиладиган 0,8–1 метр кенгликдаги пушталарга тўпланг. Пушта олиб экилганда илдизларга юмшоқ, бўшлиқларга эга, ҳаво алмашиб турадиган ҳамда дренажли муҳит яратилади.

Тупроқни катта сув миқдори билан суғориш ҳаво бўшлиқларини юқоридаги нам тупроқ оғирлигида бузилишига олиб келади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.2K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-11-08 11:31:01
КУЗДА ОЛМА ДАРАХТИНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ КEРАК?

Олма дарахтининг кузги парвариши дарахтга ўсимлик мавсумини якунлаш ва қишки дам олишга тўғри тайёргарлик кўришга ёрдам беради.

Йилнинг бу вақтида сиз:

тушган барглар ва ўсимлик қолдиқларини олиб ташланг;

қиш олдидан дарахтларни намловчи суғоришни амалга ошириш;

қишдан олдин дарахтларга органик ва минерал ўғитлар бериш;

касал, шикастланган, қуриган шохларни кесиб ташлаш ва зарарланишнинг олдини олиш учун  фунгитсид ва инсектитсид препаратлари билан ҳимоялаш зарур.

Гўнг ва торф билан бир қаторда, компостни ҳам қўллаш лозим.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
1.4K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-11-08 11:00:12
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГНИ БИОЛОГИК УСУЛДА ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Аввалги экин олиб чиқиб кетган озиқанинг ўрнини тўлдириш учун экишдан олдинги тупроқни тайёрлашда маҳаллий гўнг, Фосфорли ва Калийли ўғитлар киритилади.

1). Экиш вақтида уруғларни "Плантастим" биостимулятори аралаштирилган сувда 4-5 соат сақлаш (1 л хлорланмаган сувга 10 мл) ёки стакан ҳамда кассетадаги кўчатларни "Плантастим"ли аралашмага ботириб экиш (10 л хлорланмаган сувга 150 мл). Бу ишловлар илдиз чиришидан сақлайди ва илдиз тизимини кучайтиради.
Ҳар 10-12 кунда томчилатиб суғориш тизими орқали 100 литр сувга 1,5 литр "Плантастим"ли сув билан суғориш ишлари олиб борилади.

2). Бодринг кўчатлари экилгандан 7-8 ўтиб ёки уруғ экилгандан 16-17 кун сўнгра, барг орқали аввал "Престиж" биоинсектициди билан (10 л хлорланмаган сувга 150 мл), 3 кун ўтказиб, "Спорагин" биофунгициди (10 л хлорланмаган сувга 150 мл) билан пуркаш ишлари олиб борилади. Бу тадбирлар зараркунандаларга ва замбуруғ касалликларига қарши юқори самара беради.
Ушбу ишловлар ҳар 10 кунда бир мартадан такрорлаб борилади.

3). Бодринг кўчатларининг 7-8 та барг ҳосил қилгандан бошлаб, ҳар 15 кунда вирус касалликларига қарши "Лавирон" вирулициди билан ишлов бериб борилиши зарур.

4). Бодрингнинг қийғос гуллаш давридан бошлаб, 10 литр хлорланмаган сувга 50 мл "Бактомин" ва 80 мл "Максиплант" биостимуляторлари билан ҳар 18-20 кунда бир марта, жами 3 марта пуркаш ишлари қилинади. Бу мева йириклашиши ва барг массаси ҳамда поя ривожига хизмат қилади.

5). Иссиқхонада кечаси ҳарорат +12°С даражадан пастлаши кузатилганда ҳар 5-6 кунда бир марта "Антифроз" антистрессант препарати билан пуркаш ишлари олиб борилиши зарур. Бу ишловлар экинларда модда алмашинувини +2°С даражада ҳам давом этишини таъминлайди.


БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Қўшимча маълумот учун:
+998994300064
+998941150064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.5K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-11-08 08:53:02
Бодом етиштириш!

Бодом уруғидан купайтирилади, аммо уруғидан кўпайтирилган бодомнинг
нав сифати яхши сақланмайди, шунинг учун пайвандлаш йўли билан маданий
навларини етиштириш лозим бўлади. Айрим холларда буйи паст (пакана),
Қурғоқчиликка нисбаттан чидамли кучатлар етиштиришда пайвандтаг сифатида
бодомнинг Бухоро ва Тиконли турларидан хам фойдаланилади. Тахир бодом уруғлари
соғлом, йирик дарахтлардан тайёрланади. Уруғларни ерга кузда ёки эрта бахорда
маълум чуқурликда сепилади. Бахорда экиш учун уруғ стратификатсия килинади, яъни пўчоининг қалинлигига караб 1- 1,5 ой мобайнида қумланади. Экиш микдори
гектарига 300- 350 кг.
Кўчатзор барпо қилиш учун Рориладиган, текис ер ажратилиб, кузда
гектарига 20-25 тонна чириган гўнг ва 150-180 кг фосфорли ўғит солиниб 45-50
см.гача чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация қилиниб борона қилинади.
Оралиги 70 см бўлган эгатларга 6-8 см чуқурликда ва 8-12 см масофида уруғлар
қадалади. Об-ҳаво шароитига қараб ўсиш даврида 8-12 марта суғорилади. Кўчат
қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва бегона ўтлардан
тозаланади. Пайвандлаш олдидан кучатзор албатта суғорилади ва танаси пастки
бачки новдалардан тозалананади. Бодом, мевачиликда кулланадиган оддий «Т»-усулида
уланади. Келгуси йил эрта баҳорида кўчатнинг пайванд қилинган жойидан тепа қисми
батамом кесиб ташланади. Кўчат тез ўсиши ва пайванд яхши тутиши учун
кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш
даврида гектарига 90 кг азотли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит
сольинади. Куртакларнинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсишини таъминлаш учун
еввойи шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган
ниҳолларни бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, ўсув даврини яхши тугаллайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.5K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-11-08 08:23:38
Узумни ноябрьда биз билан экинг!

Кузги экишнинг афзалликларидан бири сизда экиш муддати бўйича вақт бемалол бўлади.  Яъни ерлар музламагунча экиш мумкин! Ноябрьда экилса бахорга бориб, ривожи жуда тез бўлади! Чунки у бахоргача янги мухитга мослашиб олади!
Агар биз билан бирга токзор яратишни истасангиз сиз энг тўғри  йўлдасиз!
Сабаби биз барча агротехник тавсияларни харидорлар учун  бепул бериб борамиз!

Хозир бизнинг кўчат плантациямизда қуйидаги навлар мавжуд:

МЕРС
ҚОРА ДАМСКИЙ
ОҚ ДАМСКИЙ
Ф1
РИЗАМАТ ОТА
ХУСАЙНИ
ҚОРА КИШМИШ
ОҚ КИШМИШ
КЕТМОНСОПИ
ТОЙФИ
РИСЛИНГ
РЕКАСТИЛ
КУРЗИНИСКИЙ
БАЯН ШИРИН 

Манзил:  Фарғона вилояти,  Қўштепа тумани.
Кўчатлар цертификатланган
Тўлов сиз истаган усулда.
Доставка бор.

Мурожаат учун:

Эгамбердиев Бобуржон.

  +998976883336
+998998863336
+998908363336

Кўчатлар хақида  батафсил маълумот олиш учун:

https://t.me/niholuzumkochatlari
2.4K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-11-08 06:46:59
Энг фойдали ёнғоқлар

Хандон писта — холестерин миқдорини камайтиради, ҳужайраларни нобуд бўлишидан ҳимоя қилади, таркибидаги зеаксантин ва лютеин кўзлар саломатлигини мустаҳкамлайди.

Бодом — инсулин ишлаб чиқарилишини камайтиради, ортиқча тана вазнини камайтиради, ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.

Пекан (Ҳинд ёнғоғи) — хоьестерин балансини меъёрлаштиради, организм ишчанлигини оширади, бош оғриғида (мигрень) фойда беради.

Кедр ёнғоғи — иштаҳани пасайтиради, цинк ва магний элементига жуда бой.

Фундук (ўрмон ёнғоғи) — таркибида кўп миқдордаги витамин Е тери, тирноқ, кўз ҳолатини яхшилайди, атеросклерозни олдини олади.

Кешью (гажжак) — темир ва мис элементларига бой.

Грек ёнғоғи (оддий ёнғоқ) — хавотир ва депрессияни яхши олади, уйқуни яхшилайди, хотирани кучайтиради.

Эслатма ёнғоқлар ёғли маҳсулот ҳисобланиб, бир кунлик нормаси 10 дона.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг
Танишларга улашинг.

https://t.me/agro_hayot
3.5K viewsedited  03:46
Ochish/sharhlash
2022-11-07 17:26:14
"супермашина"- бепул комбайн!

Маккажўхорини йиғиб олиш учун харажатсиз,  ва хеч қандай ёқилғи  сарф қилмайдиган "техника"  борлигини биласизми?  Ўзи юриб ўзи жўхори пояларини ўриб кетади.  Дизел хам электр хам шарт эмас.  Нархи хеч қанча эмас.  Баъзан бепул хам.  Фақат  тўғри йўналиш берилса бас.  Яхшиси видеода ўзингиз кўринг.

Энг яхши тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун каналга аъзо бўлишни унутманг !

Танишларга юборинг.

https://t.me/agro_hayot
3.1K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:52:01
Помидор экишга оид тавсиялар:

– Помидор уруғини экишдан олдин кимёвий препаратлар билан белгиланган тартибда ишлов бериш;
– Тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олиб, помидор куясига чидамли бўлган нав ва дурагайларни танлаш, уларни илмий асосда жойлаштириш; 
– Помидор экишда экинларни алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш;
– Кузги шудгорни сифатли амалга ошириш орқали қишловга кетадиган фазаларини йўқотиш; 
– Иссиқхонада мавсум якунланганидан сўнг олиб чиқиладиган ўсимлик қолдиқларини махсус ковланган чуқур ва ўраларга кўмиш ишларини ташкил этиш;
– Кўчатхоналардан куя ва бошқа касалликлар билан зарарланмаган кўчатларни танлаш, далага экиш олдидан кўчатларга кимёвий ишлов бериш; 
– Феромон тутқичларни (пайдо бўлиш муддатларини билиш ва қисман кураш чораси учун ) уларни авлод бериш ва кўпайиш муддатларига асосан тизимли равишда қўллашни ташкил этиш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot
2.6K views13:52
Ochish/sharhlash