Get Mystery Box with random crypto!

Бодом етиштириш! Бодом уруғидан купайтирилади, аммо уруғидан | Агро хаёт

Бодом етиштириш!

Бодом уруғидан купайтирилади, аммо уруғидан кўпайтирилган бодомнинг
нав сифати яхши сақланмайди, шунинг учун пайвандлаш йўли билан маданий
навларини етиштириш лозим бўлади. Айрим холларда буйи паст (пакана),
Қурғоқчиликка нисбаттан чидамли кучатлар етиштиришда пайвандтаг сифатида
бодомнинг Бухоро ва Тиконли турларидан хам фойдаланилади. Тахир бодом уруғлари
соғлом, йирик дарахтлардан тайёрланади. Уруғларни ерга кузда ёки эрта бахорда
маълум чуқурликда сепилади. Бахорда экиш учун уруғ стратификатсия килинади, яъни пўчоининг қалинлигига караб 1- 1,5 ой мобайнида қумланади. Экиш микдори
гектарига 300- 350 кг.
Кўчатзор барпо қилиш учун Рориладиган, текис ер ажратилиб, кузда
гектарига 20-25 тонна чириган гўнг ва 150-180 кг фосфорли ўғит солиниб 45-50
см.гача чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация қилиниб борона қилинади.
Оралиги 70 см бўлган эгатларга 6-8 см чуқурликда ва 8-12 см масофида уруғлар
қадалади. Об-ҳаво шароитига қараб ўсиш даврида 8-12 марта суғорилади. Кўчат
қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва бегона ўтлардан
тозаланади. Пайвандлаш олдидан кучатзор албатта суғорилади ва танаси пастки
бачки новдалардан тозалананади. Бодом, мевачиликда кулланадиган оддий «Т»-усулида
уланади. Келгуси йил эрта баҳорида кўчатнинг пайванд қилинган жойидан тепа қисми
батамом кесиб ташланади. Кўчат тез ўсиши ва пайванд яхши тутиши учун
кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш
даврида гектарига 90 кг азотли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит
сольинади. Куртакларнинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсишини таъминлаш учун
еввойи шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган
ниҳолларни бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, ўсув даврини яхши тугаллайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot