Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.04K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-13 12:32:17 Миранда қоидаси: Сукут сақлаш нимага керак?

Маълумки, шахс жиноятда гумон қилиниб, ушланиши заҳоти унга сукут сақлаш ҳуқуқи борлигини тушунтириб, "Айтган ҳар бир сўзингиз келгусида ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин" - деб қўшиб ҳам қўйилади.

Хўш, сукут унга нима беради ёки нималардан муҳофазалаши мумкин?

Аввало, шахс ушланган пайтдаёқ унга берилган саволларга жавоб бериши ёки жиноий таъқибнинг илк жараёнларида кўрсатув бериб қўйиши айрим инсофсиз терговчиларга қўл келиб, айблов бўйича ўзи истаган "схема" ни мустаҳкамлашда бутун уйдирмаларини сизнинг кўрсатувларингизга хронологик ва мантиқий изчиллик жиҳатдан мослаштириб олишига имконият яратиб қўйган бўласиз.

Қолаверса, воқеликдаги Сизнинг ҳаракатингиз аслида жиноят деб топилмаслиги керак бўлгани ҳолда, сиз ўзингизда пайдо бўлган айбдорлик ҳисси туфайли иқрорлик кўрсатуви бериб қўйсангиз, энди терговчининг "схема"си ва тусмоллари диқққат марказида фақат Сиз бўлиб қоласиз.

@Advokat_Abdullayev
10.9K views09:32
Ochish/sharhlash
2024-05-13 12:16:57 Ҳар қандай версия текшириб кўрилишга лойиқ, ҳатто у сизга мантиқсизликдек туюлса ҳам

Людовик XIV даврида ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслардан бири қалъанинг чекка бир бурчагидаги махсус изоляторда ҳибсда эди. Маҳбуснинг қатл этилишига бор йўғи бир кеча қолган эди. Кутилмаганда ўша кечаси хонанинг эшиги очилиб, Людовик XIV қўриқчилари билан кириб келди ва маҳбусга: «Сенга фурсат бераман, агар ундан фойдалана олсанг, қутилиб қолишинг мумкин. Хонангда бир чиқиш жойи бор. У қўриқланмайди. Агар уни топа олсанг, қамоқдан қутилиб чиқиб кетасан. Бордию топа олмасанг, эрталаб қуёш чиққандан сўнг қўриқчилар сени қатл қилиш учун олиб кетадилар», деди.

Қўриқчилар маҳбуснинг кишанларини ечгач, император билан бирга хонани тарк этдилар. Маҳбус жазодан қутилиш учун ҳаракатни бошлади. Ўзи турган хонани бирин-кетин кўздан кечириб, тафтиш қила бошлади. Ерга солинган чириб кетган гилам билан тўсиб қўйилган кичик дарчага кўзи тушди ва кўнглида орзу пайдо бўлди. Гиламни суриб дарчани очди, қараса ичида ер ости сувхонасига олиб тушадиган нарвон бор экан. Ундан у ёғида эса тепага кўтариладиган зина бор экан. У зинадан кўтарилиб бораётган эди, ташқаридан эсаётган енгил шабада димоғига урилди. Бу эса маҳбуснинг кўнглидаги орзу-истакларни кучайтириб юборди. У ҳаракатни давом эттириб, охири қалъанинг баланд минорасига чиқиб қолди. У ердан ерни кўриб бўлмас эди. Оёғи билан деворни тепиб кўрди. Қаттиқ тошга урилди. Тошни қайтадан тепиб кўрган эди, улкан тош бироз ҳаракатланди. Тошни бироз суриб, унинг ортида тор сувхонани кўрди. У ерга эмаклаб ҳам сиғиш жуда қийин эди. Маҳбус эмаклаган ҳолда сувхона сари судрала бошлади. Шу аснода сувнинг чайқалиш овозини эшитди. Қалъанинг дарёга туташиб кетганини билгани учун ҳам кўнглидаги қамоқдан қутилиш орзуси зиёда бўлди. Лекин афсуски, охирида дарёга ўтиб кетадиган дераза темир панжара билан тўсилган эди. У панжарадан фақат дарёни томоша қилиш мумкин эди холос. Шу тарзда маҳбус туннинг ҳаммасини қочиш чорасини излаб ўтказди.

Бир жойдан дарча кўриб қолади. Кўнглида умид учқуни пайдо бўлади. Сувхона кўриб қолади, умидлари кучаяди. Бошида қутулиб кетаман деган маҳбус охирида қочиш имкони йўқлигини англаб, умидсизликка тушади. Шу билан кеча ҳам ўтди ва янги куннинг қуёш нури изолятор деразасидан хонани ёритар эди. Шу пайт эшик очилиб император кириб келди ва маҳбусга қараб: «Ҳалиям шу ердамисан?», деди.

Маҳбус: «Менга рост гапиряпсиз», деб ўйлаган эдим, император?!», деди.

Император: «Рост гапирган эдим» деди.

Маҳбус: «Мен бу хонани текширмаган жойим қолмади. Сиз менга айтган чиқиш жойи қаерда эди?», деб сўради.

Шунда император: «Хонангнинг эшиги очиқ эди, қулф эмасди», деди.

Хулоса шуки, инсон ҳаётида доим ўзини қийинчиликларга солади. Муаммодан чиқиш учун осон йўлни қидирмайди. Баъзида муаммодан чиқишимиз учун осон ечим турган бўлади. Биз эса, ечимни бошқа жойлардан ахтариб, ишни қийинлаштириб юборамиз. Биз эшикни ичкарига очмоқчи бўламиз, аслида эса ташқарига очиладиган бўлиши мумкин.

Манба

@Advokat_Abdullayev
9.9K viewsedited  09:16
Ochish/sharhlash
2024-05-09 16:08:08 Адвокат сўрови: Айбдорлар орасида вазирнинг 1-ўринбосари ҳам бор

Ҳар қандай ҳимоя аввало, ахборотга таяниши сабабли, ҳар бир адвокатда расмий ва ишончли маълумот олиш воситаси - адвокат сўрови ҳуқуқи мавжуд.

Адвокат сўрови - адвокатнинг мижозга юридик ёрдам кўрсатиши учун иш материаллари ва бошқа маълумотларни олишнинг қонун билан кафолатланган усули.

Адвокат сўровига жавобан ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддасига кўра, бундай хатти-ҳаракатларни адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, деб топилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жорий йил апрель ойининг ўзида https://my.sud.uz/ га жойланган маъмурий қарорларга кўра, адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жами 23 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўрилибди.

Бу ҳали шундай тўсқинлик ҳақида адвокатлар томонидан тўғридан тўғри судларга мурожаат қилингандан сўнг аниқланган ҳолатлар.

Шундан 18 нафарининг айбдорлиги судда ўз тасдиғини топган.

Ушбу модда билан жавобгарликка тортилганлар орасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 1-ўринбосари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қашқадарё филиали бошлиғи каби нуфузли амалдорлар ҳам бор.

Ушбу мақола орқали буларни урғулашимиздан мурод, шахсий муаммоси қолиб, бошқаларнинг муаммоларига ечим қидириш илинжида сўров юборадиган адвокатларнинг профессионал фаолиятига ғов бўлиш пайида юрадиган айрим амалдорларда жавобгарлик ҳиссини уйғотишдир.

@Advokat_Abdullayev
13.0K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-09 16:07:35
Бу статистикадан келиб чиқиб, ҳуқуқлари бузилган ва қонуний манфаатларига дахл қилинган ҳар қандай тадбиркор Бизнес-Омбудсманга мурожаат қилишини тавсия қиламиз.

Маълумот учун: 1100 қисқа рақамли ишонч телефони

@Advokat_Abdullayev
10.9K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2024-05-07 20:42:07 Прокурор: Протестми ёки шикоят?

GENERALISSIMUS да тарқалган, Бош прокурор ўринбосари имзолаган тафтиш тартибидаги протест ва Олий суд судьясининг хабарномаси эътиборимизни тортди.

Кўтарилган масала жуда ўринли бўлиб, аввало Олий суд судьяси А.Аяпов, Урганч шаҳар собиқ прокурори М.Оллабергановнинг ишга тикланганлигини тасдиқловчи бирор бир ҳужжат протестга илова қилинмаганига қарамай, уни қабул қилган.

Қолаверса, протестда келтирилишича, ушбу фуқаролик ишида Бош прокуратура ва Хоразм вилояти прокуратураси жавобгар тараф сифатида жалб қилинган.

Протест Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари тақдимномасини ўрганиш натижасида киритилганлиги кўрсатилган.

Фуқаролик-процессуал кодексининг 419-4-моддасида Ўз.Р. Бош прокурори ўринбосари тафтиш тартибидаги протестни қуйи турувчи прокурорнинг тақдимномасига асосан келтириш ҳуқуқи назарда тутилмаган.

Тўғри, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддаси 2-қисмида “Протест келтириш прокурорнинг ваколат доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда у протест келтириш тўғрисидаги тақдимнома билан юқори турувчи прокурорга мурожаат этади.” - дейилган.

Қонуннинг ушбу нормаси айнан прокурорлик назоратидаги предметга нисбатан тақдимнома билан мурожаат қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур ишда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жавобгар сифатида иштирок этгани учун ҳам айнан шу иш бўйича Бош прокурор ўринбосари прокурор мақомидан фойдаланиб протест келтирмай, балки жавобгар тараф мақомида шикоят бериши қонунчиликка мувофиқ келар эди, назаримизда.

@Advokat_Abdullayev
13.2K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2024-05-06 07:48:51
Ҳар доим ҳам кўрингани каби бўлавермайди. Йиғламасдан кўришнинг иложи йўқ...

@Advokat_Abdullayev
18.6K views04:48
Ochish/sharhlash
2024-05-03 07:31:08 Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир;
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

@Advokat_Abdullayev
14.8K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:05:31 Мазкур қўшма қарор билан

"Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ тасдиқланган эди.

#тинтув #эшитув

@Advokat_Abdullayev
12.7K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2024-04-27 12:13:06 Дастлабки тергов: Нафрат ҳиссини ўзингиз уйғотманг!

Айрим терговчиларни қилаётган тергов “тактика”ларини кўриб, тўғриси ёқани ушлайсиз. Наҳотки улар, жиноят иши бугун бўлмаса, эртага барибир қайта кўтарилишини ўйламасалар. Наҳотки, терговчи ҳам тергов қилиниши, жиноий таъқибга олиниши мумкинлиги айрим терговчиларнинг ёдидан чиқиб қолса.

Шундай ишларда қатнашдик ва қатнашмоқдамиз-ки, терговчи тўплаган жиноят иши ҳужжатлари, унинг ўзига нисбатан бошқа ваколатли орган томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг айбдорлигига хизмат қилувчи ёзма далиллар деб эътироф этилди. Тассаввур қиляпсизми? Терговчини бошқа терговчи тергов қилиб, ишини ёзма далил деб эътироф этиб, унинг ўзини қамоққа олди.

Таҳиллар шуни кўрсатмоқда-ки, оилали, фарзандли, оқни ва қорани таниган, ёши 40 дан ўтган терговчилар, улардан кўра ёшроқ терговчиларга нисбатан камроқ процессуал хатоликларига йўл қўймоқдалар. Айб эълон қилишда ҳам каттароқ ёшдаги терговчилар ёшларга нисбатан хушёрроқ.

Ёш терговчилар кўп ҳолларда раҳбарининг "буйруғи"ни бажариб гўёки раҳбари ҳамма нарсага туриб берадигандай иш тутиб, жиддий, ўта жиддий хатоликларга йўл қўймоқдалар.

Раҳбарларга эса, шундай “лаббайчи” терговчилар керак.

Профессионал фаолиятимиз тақозоси билан шундай ёш терговчиларга дуч келмоқдамиз-ки, ҳар бир қадамини раҳбари билан маслаҳатлашади. Ҳатто, адвокат илтимосномасини қабул қилишни, эътибор қилинг, ҳали уни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида гап кетмасидан, илтимосномани қабул қилиш-қилмаслик масаласини ҳам раҳбаридан сўрамоқда.

Биз қаерга қараб кетяпмиз. Кадрлар салоҳияти шунчаликкача боряптими? Мустақил фикрдан мосуво терговчилар командасини йиғиш "миссия"си яна қайта бошландими?

Нима бўлганда ҳам, бир нарсани такрор ва такрор айтамизки, тергов қилинаётган жиноят иши бирибир кўтарилади. Бугун бўлмаса, эртага. Унутманг-ки, қилган хатойингиз, айбингиз учун албатта жавобини берасиз, айниқса “заказ” ларни бажараётганлар.

Мақсадимиз, тизимга нафрат ҳиссини уйғотиш эмас, балки шундай ҳислар уйғонишини олдини олиш, уйғонганларини эса қайта уйқуга ётқизилишига ҳисса қўшишдир.

@Advokat_Abdullayev
12.7K views09:13
Ochish/sharhlash
2024-04-24 20:15:52
Ҳурматли раислик этувчи!

Суд жараёнини фото-видео қайд этилишига рухсат беришингизни сўраймиз.

@Advokat_Abdullayev
13.6K views17:15
Ochish/sharhlash