Get Mystery Box with random crypto!

Адвокат сўрови: Айбдорлар орасида вазирнинг 1-ўринбосари ҳам б | Advokat Abdullayev

Адвокат сўрови: Айбдорлар орасида вазирнинг 1-ўринбосари ҳам бор

Ҳар қандай ҳимоя аввало, ахборотга таяниши сабабли, ҳар бир адвокатда расмий ва ишончли маълумот олиш воситаси - адвокат сўрови ҳуқуқи мавжуд.

Адвокат сўрови - адвокатнинг мижозга юридик ёрдам кўрсатиши учун иш материаллари ва бошқа маълумотларни олишнинг қонун билан кафолатланган усули.

Адвокат сўровига жавобан ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддасига кўра, бундай хатти-ҳаракатларни адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, деб топилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жорий йил апрель ойининг ўзида https://my.sud.uz/ га жойланган маъмурий қарорларга кўра, адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жами 23 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўрилибди.

Бу ҳали шундай тўсқинлик ҳақида адвокатлар томонидан тўғридан тўғри судларга мурожаат қилингандан сўнг аниқланган ҳолатлар.

Шундан 18 нафарининг айбдорлиги судда ўз тасдиғини топган.

Ушбу модда билан жавобгарликка тортилганлар орасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 1-ўринбосари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қашқадарё филиали бошлиғи каби нуфузли амалдорлар ҳам бор.

Ушбу мақола орқали буларни урғулашимиздан мурод, шахсий муаммоси қолиб, бошқаларнинг муаммоларига ечим қидириш илинжида сўров юборадиган адвокатларнинг профессионал фаолиятига ғов бўлиш пайида юрадиган айрим амалдорларда жавобгарлик ҳиссини уйғотишдир.

@Advokat_Abdullayev