Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdullayev

Kanal manzili: @advokat_abdullayev
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.40K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
998999899059 ёрдамчим

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-04-04 07:17:14 Сукут сақлаш

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!

Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.

Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

“Ҳикматлар чашмаси”дан
Jaloliddinrumiyy

@Advokat_Abdullayev
13.4K views04:17
Ochish/sharhlash
2024-04-02 16:55:29
Имконингиз борми? Камера ўрнатинг!

Кеча биз яшайдиган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида Тошкент шаҳрида янгича усулда фирибгарлик қилиб, кўпчиликни қақшатиб келаётган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири қўлга олинди. Унинг фош бўлиши ва ушланишига жабрланувчининг қўшниси ўз хонадони ташқарисига ўрнатган кузатув камерасига тушиб қолган қайдлар ёрдам берди.

Бу, аҳоли томонидан ўз ҳисобидан ихтиёрий ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида айрим шов-шувли жиноятларларни фош этилаётган, шунингдек иссиқ изидан олди олиб қолинаётган ҳолатларнинг навбатдагиси. Шов-шувга сабаб бўлмаганларининг фош этилаётган ҳолатлари эса, кўпроқ.

Шу ўринда, Тошкент шаҳар ИИББ нинг огоҳлантирувини қувватлаган ҳолда "Имконингиз борми? Уйингиз атрофига камера ўрнатинг!", - деган бўлардик. Сизга нафи тегмаса, қўшнингизга тегиб қолиши мумкин.

@Advokat_Abdullayev
12.9K views13:55
Ochish/sharhlash
2024-03-29 12:03:00 Ахлат қутиси қоидаси

Аёл таксига ўтирди ва ҳайдовчига аэропортга бормоқчилигини айтди. Машина ўнг чизиқ бўйлаб йўл олди. Тўсатдан қора рангли юк машина қаршисидан чиқди. Ҳайдовчи тўқнашиб кетмаслик учун зудлик билан тормоз берди. Такси тўхташга улгурди, аммо орқадан келаётган машина билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди. Юк машина ҳайдовчиси ойнадан бошини чиқариб ҳақорат қилганча бақира кетди. Такси ҳайдовчиси эса хотиржам табассум билан самимий қўл силкиб қўйди.

Бир зумда рўй берган бу воқеадан даҳшатга тушган аёл, такси ҳайдовчисининг бу ишидан ажабланди. “Нега бундай қилдингиз?- дея сўради аёл. У сал бўлса машинангизга зиён етказиб, иккимизни ҳам ўсал қиларди”. Такси ҳайдовчиси кулимсираб:
— Ахлат қутиси қоидаси,- деди.
— У нима дегани?- деди аёл ҳеч нарсани англамай.
— Айрим одамлар ахлат қутиси каби,- дея изоҳлади ҳайдовчи. -Юрагида ахлат кўтариб юради; жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди. Қалби ахлат билан тўлиб-тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар. Уларнинг руҳий ахлатига мен ёки сиз нишон бўламиз. Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, хафа бўлманг. Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг. Ундайларнинг ахлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг. Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг. Омадли ва бахтиёр инсонлар ахлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар. Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа. Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликлар тиланг. Ҳаёт — ўн фоиз қандай ишларни бажарганингиз ва 90 фоиз уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ...

Йиғлама дил

@Advokat_Abdullayev
12.8K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-03-25 15:35:29
Тараф бўлмаган шахснинг адвокати-чи?

Суд қарорларини текширишга оид сўнгги Қонунга кўра, ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли эканликлари кўрсатилган.

Бу ўринда, Қонун аввало, ишда тараф бўлмаган шахс тушунчасига расмий изоҳ бериши керак эди. Афсуски, бермади.

Хусусан, Қонуннинг ушбу нормаси ишда тараф бўлмаган шахснинг вакили - адвокатнинг апелляция шикояти бериш ҳуқуқини назарда тутмади.

Лекин шундай бўлса-да, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасидаги адвокат фаолиятининг турлари назарда тутилганлиги ва у қонунчиликда ман этилмаган бошқа турдаги юридик ёрдамни ҳам кўрсатиши мумкинлигига таяниш тўғри бўлади.

Демак, гарчи Кодексда алоҳида санаб ўтилмаган бўлса-да, ишда тараф бўлмаган шахснинг вакили – адвокат ҳам апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга, деб ҳисобланиши лозим бўлади.

Дарҳақиқат, Қонуннинг айни шу нормаси қайта кўриб чиқилишга муҳтож.

@Advokat_Abdullayev
20.0K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-03-23 06:00:36 Конституциявий тузумга тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

YouTube платформасида деярли етти миллион киши томоша қилишга улгурган, ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов иштирокидаги видео Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилувчи материал, - деб топилди

Энди, уни тарқатиш мақсадида сақлаган ёки тарқатган фуқаро Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилганликда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди.

Маълумот ўрнида:
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ҳамда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш (74-модда) Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят кодексининг 159-моддаси Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларга киради.

@Advokat_Abdullayev
13.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-03-19 11:47:39 Одил судлов: "Тирқиш" очувчи норма

Тафтиш тартибида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўришга оид махсус тартибот худди олдинги тартибга қайтишдек кўринмаяптими?

Бу ҳолатда ишни кўриш биргина судьянинг ихтиёрига боғлиқ қилиб қўйилган. Натижада Олий суд судьялари томонидан иш юритувидаги жиноят ишларнинг миқдорини сунъий равишда назорат қилиб туришга шароит яратади. Буни эса, Олий судга йўлланган шикоятлар лозим даражада ўрганилмаслигига, ёки бошқачароқ айтсак, "ўрганишни лозим топмаслик" ка Қонунда "лазейка" очиб берилиши, деб ҳисоблаймиз.

Бу, шунингдек, коррупцион омилларга ҳам шароит яратади. Яъни ишнинг натижасидан манфаатдор шахслар томонидан судьяга ёки прокурорга тафтиш тартибида ишни кўриб чиқиш учун ишни судлов ҳайъатига юбориш ёки юбормаслик учун жиноий таклифлар билан осонроқ чиқишларига имконият очиб қўйилгандек.

Ўз-ўзидан туғилиши керак бўлган савол: Нега ишни тафтиш тартибида вилоят судлари даражасида кўриш тартиботида бошқача-да, Олий суд ҳайъати даражасида кўриш учун алоҳида тартибот? Кимдир шу жойидаги моҳиятни очиб бера оладими?

Биз эса, буни фақатгина тирқиш очувчи норма, деб ҳисоблаяпмиз.

@Advokat_Abdullayev
14.2K views08:47
Ochish/sharhlash
2024-03-19 10:26:36 Қонунчилик: Етти ўлчалмай, кесилганми?

Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида тўғридан-тўғри суд мажлисларида кўриш белгилангани ҳолда, бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди даражасида тафтишда кўриш масаласини бир судья томонидан якка тартибда ҳал қилиниши белгиланган. Яъни, у лозим топса, тафтишда кўриш учун Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатига юборади, топмаса, бир ўзи рад этиб қўяқолади.

Мазкур ҳолат эса, ишни тафтиш тартибида кўриш принципида номутаносибликни келтириб чиқармоқда.

Буёғи қандоқ бўлди? Назаримизда, қонун лойиҳаси ташаббускори тафтишга оид тартибларни ўйлаб топиш ва ваколатларни тақсимотида етти ўлчамаган кўринади.

@Advokat_Abdullayev
12.6K views07:26
Ochish/sharhlash
2024-03-18 11:09:38 Тезкор ходимлар ихтиёрида Сизу биз билмаган яна қанча гиёҳвандлик воситалари борикин?

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар ички ишлар ходими - бири жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи, иккинчиси гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили лавозимларида хизмат қилиб келган мансабдорлар гиёҳвандлик воситасини сотиш жараёнида ушланганликлари ҳақидаги махсус хабарнома алоҳида диққатимизни тортди.

Хабарда ёзилишича, қўлга олинган катта тезкор вакил, унинг яшаш жойидан топилган гиёҳвандлик воситасини гўёки очиқ даладан, кейинчалик тезкор тадбирда фойдаланиш мақсадида олиб келганлигини билдирган экан.

Шунчаки, даҳшат!

Махсус хабардаги ушбу жойи қора рангдаги қалин шрифт орқали алоҳида урғуланган. Ва айнан шу жойи диққатимизни алоҳида қаратишимизга мажбур қилди.

Кўрдингизми, қанақа ниятда сақлаётган экан?

Айрим тезкор ходимлар гўёки жиноятни фош этишда қонунга хилоф усул - “Наркотик солиб бўлса ҳам, қаматиб юбораман. Биз айтган нарсани қил. Биз айтган нарсани айт ва ёз!”, - каби сўзлар билан қўрқитишлари замирида қандай ҳақиқат ётганини зотан билар эдик ва яна ушбу факт ишончимизни мустаҳкамлаб қўйди.

Тезкор ходимларнинг ихтиёрларида "тезкор-қидирув тадбирлари" учун "махсус" аталган, жиноят юзасидан расмийлаштирилмаган, сизу биз билмаган яна қанча гиёҳвандлик воситалари борикин?

@Advokat_Abdullayev
14.4K viewsedited  08:09
Ochish/sharhlash
2024-03-16 14:20:15 Одил судловда судья: Ишни тайёрлаш бу, ўзингизни тайёрлашингиз

Биз қатнашган охирги 10 та суд ишларининг 7 тасида судьялар сўроқ қилинувчиларга фақат айблов нуқтаи назаридаги, 2 тасида ҳам айблов, ҳам оқлов нуқтаи назаридаги саволлар беришган бўлса, 1 та ишда судья умуман савол бермади. Ушбу ишларнинг барчасида давлат айбловини қувватловчи прокурор иштирок этган эди. Демак, судьяларнинг ишга айблов позициясида ёндашишлари тенденцияси юқорилигича қолмоқда.

Ўша охирги 10 та жиноят ишининг 7 тасида судьялар иш ҳужжатлари ичига суд процессига келиб кирган бўлсалар, 2 тасида судья ишни процесс бошлангунга қадар ўрганган. 2 та ишда эса судья жиноят ишини умуман ўрганмаганлиги юзага чиқиб қолди.

Суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлмай қолишига сабаблардан бири ва каттаси ҳам, судьялар ишнинг моҳиятига у судда кўришга киришилгунга қадар кириб олмасликларидир.

Амалиёт шуни кўрсатади-ки, ишнинг моҳиятига ишни судда кўришга тайинлагунга қадар кириб борилмаслигини баъзи судьяларнинг жиноят ишларини тез ҳал этишга одатланганликлари ва қонунда махсус процессуал тартибни қўллаш бўйича чекловга қарамай, судланувчининг айбловга бўлган муносабатини "фиксация" қилинишига эришиш билангина чекланишни "дастурул-амал" қилиб олганликлари билан изоҳлар эдик. Қолган далиллар фақат расмиятчилик учун текширилади ёки ҳатто айримлари умуман текширилмайди ҳам.

Ишни судда кўришга тайёрлаш учун берилган муддат аслида судья бунга ўзини тайёрлаши учун берилган, иш ҳужжатлари (дело) ни "эпақа" га келтириш учунгина эмас.

@Advokat_Abdullayev
13.1K views11:20
Ochish/sharhlash
2024-03-16 04:21:07 Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади.
Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади.
Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади.
Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади.
Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади.
Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

Шамс Табризий

@Advokat_Abdullayev
12.9K views01:21
Ochish/sharhlash