Get Mystery Box with random crypto!

Миранда қоидаси: Сукут сақлаш нимага керак? Маълумки, шахс ж | Advokat Abdullayev

Миранда қоидаси: Сукут сақлаш нимага керак?

Маълумки, шахс жиноятда гумон қилиниб, ушланиши заҳоти унга сукут сақлаш ҳуқуқи борлигини тушунтириб, "Айтган ҳар бир сўзингиз келгусида ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин" - деб қўшиб ҳам қўйилади.

Хўш, сукут унга нима беради ёки нималардан муҳофазалаши мумкин?

Аввало, шахс ушланган пайтдаёқ унга берилган саволларга жавоб бериши ёки жиноий таъқибнинг илк жараёнларида кўрсатув бериб қўйиши айрим инсофсиз терговчиларга қўл келиб, айблов бўйича ўзи истаган "схема" ни мустаҳкамлашда бутун уйдирмаларини сизнинг кўрсатувларингизга хронологик ва мантиқий изчиллик жиҳатдан мослаштириб олишига имконият яратиб қўйган бўласиз.

Қолаверса, воқеликдаги Сизнинг ҳаракатингиз аслида жиноят деб топилмаслиги керак бўлгани ҳолда, сиз ўзингизда пайдо бўлган айбдорлик ҳисси туфайли иқрорлик кўрсатуви бериб қўйсангиз, энди терговчининг "схема"си ва тусмоллари диқққат марказида фақат Сиз бўлиб қоласиз.

@Advokat_Abdullayev