Get Mystery Box with random crypto!

🌶 Achchiq So'z

Telegram kanalining logotibi achchiq_suz — 🌶 Achchiq So'z A
Telegram kanalining logotibi achchiq_suz — 🌶 Achchiq So'z
Kanal manzili: @achchiq_suz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 189
Kanalning ta’rifi

🌕 Eng so'nggi xabarlar
🏞 Aforizm, status va qitmir fikrlar
🎵 Top Hit Bass musiqalar
🐻 Yangilanish davri keldi !!!
🎯 10000 (In sha Alloh)
💸 Reklama uchun 👉 @Reklama006 👤
✍️ Aloqa: @AchchiqSozBot
🪐12.05.2020

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-04-12 19:11:35 Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳужжат билан:

аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга руҳсат этилади.

Бунда Ўзбекистан Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;

енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади;

юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;

транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;

сутканинг коронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

@pressuzb
549 views16:11
Ochish/sharhlash
2022-04-05 04:21:57
Dunyo teskari bo'lsa, qizlar yigitlarni uchrashuvga taklif qilsa...

@Guvoh
550 views01:21
Ochish/sharhlash
2022-04-04 07:58:07 9 май яқинлашгани сари, ўроқ-болғали байроқни кўтариб юриш иштиёқмандларининг “Ўлмас полки” яна муҳокама мавзуси бўлиб юзага чиқа бошлайди. Путин Россиясининг пропаганда воситаларидан бирига айлантирилган бу тадбирнинг ўтказилишига Ўзбекистон расмийлари қонуний қаршилик қилолмасин дея унинг ўзимиздан чиққан ташкилотчилари бир йил роса ишлашибди (мақсадига етолса, уларнинг ишини ўрганса арзигулик). Ҳайрон қоласиз — Тошкентда қизил байроқ остида юриш қилиш учун улар СССР Олий Совети Президиумининг 1988 йилдаги фармонини асос қилиб кўрсатаётган экан. Шу асос билан Конституциявий судимизга ҳам мурожаат қилишибди. Қизиғи, Конституциявий судимиз СССРнинг ўша фармони мустақил Ўзбекистонимизда ҳали ҳам амалда (!) эканини таъкидлабди.

Ўшаларнинг ёзишича, 28 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлган учрашувда бошқарма ходимлари “полк”чилар ўз юришини ўтказиши учун уларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган — қизиқ, ИИББ ҳамманинг ҳам шу “полк”никига ўхшаш кўча юришларини ўтказишга ёрдамни кўрсатишга тайёрмикин? (албатта, бу ерда бир “лекини” бор — ИИББдагилар ёрдам кўрсатилиши учун бошқа органлар, аниқроғи, шаҳар ҳокимлигидан кўрсатма кераклигини айтган; “полк”чилар қонунчилигимизни шунчалик сув қилиб ичиб юборибдики, ИИББ уларнинг илтимоси бўйича қарор қабул қилиши учун бошқарма ҳеч кимдан кўрсатма олиши шарт эмаслигини ИИББга ҳижжалаб тушунтириб берибди).

Шунақа вақт майда, лекин ёқимсиз деталлар ҳар доимгидан ҳам ёрқинроқ кўринаверади. Агар рухсат берилса, “Ўлмас полк”нинг юриши Биродарлик қабристонидан бошланиб, Grand Mir меҳмонхонаси олдидан Миробод кўчасига бурилиб, Хотира майдонидаги Мангу оловгача давом этаркан. Эълон қилинган чизмада (ИИББга ҳам шу харита берилган бўлса керак) меҳмонхона номи “Россия” деб кўрсатилибди. Тўғри, халқ орасида ҳали ҳам шу ном машҳурроқ, бошқа “полкпарастлар”га тушунарлироқ бўлсин дейишгандир, балки. Лекин, шунча хат-ҳужжатда ҳар нарсани ўз (расмий) номи билан атаб, харитага келганда меҳмонхонанинг эски номини эслаб қолишгани ғалати кўринди.

Яна бир жиҳат: ИИББ бошлиғи номига берилган аризада ўтказилмоқчи бўлинаётган тадбир шундай аталади: “1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 77 йиллигига шарафига ‘Ўлмас полк’ халқ-ватанпарварлик юриши”. Шу тадбирни ўтказиш ишқидаги фаолларнинг Телеграмдаги канали таърифига эса бундай ёзилган: “1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги СССР Ғалабаси шарафига ‘Ўлмас полк’ халқ-ватанпарварлик юриши ва шунга боғлиқ мавзулар”. ИИББга берилган аризада ғалаба СССРники эканини эслатишмабди. Шу жойида сал ҳижолат бўлишган, шекилли. Ўзларининг носамимийликларидан, мақсадлари бор-йўғи ўша урушда ҳалок бўлганларни эслаш эмас (шугина бўлса, байроқ кўтариб, кўчада юриш шарт эмас-ку), мақсадлари сал бошқачароқ, сал сиёсийроқ эканидандир, балки.

Дарвоқе, Тошкентда “Ўлмас полк”ни ўтказиш учун қонунчилигимиз билимдонига айланган ўша фаолларнинг ўша каналида харковлик бир коллаборационист (ўзбекчасига айтганда — қип-қизил сотқин)нинг СССР байроғи фонида украиналик ҳарбийлар ва полициячиларга йўллаган видеомурожаати берилган экан. Сотқин ўз мурожаатида украиналикларни қаршилик кўрсатишдан тийилиб, “махсус операция”ни қўллаб-қувватлашга ва Киев сари юришга қўшилишга чақирган. Канал муаллифлари бу видеодаги фақат бир нарсага — байроққа эътибор қаратган: “Мана шу тўғри. Бу ерда СССР байроғи ҳақиқатан ҳам фашизмга қарши турибди ва миллатларга ажратмаган ҳолда халқлар дўстлигини ифодаламоқда” (афтидан, Киевда ростдан ҳам фашистлар ўтирибди, демоқчи). Каналда Украинага алоқадор яна бир-икки видео бор. Ўзбекистонда “Ўлмас полк” ўтказиш орзумандлари ўша видеолар бўйича тахминан шундай фикрлар қолдирган: “Қаранг, танклардаги СССР байроқларида ўроқ-болғалар қийшиқроқ, нотўғрироқ экан. Алиэкспрессдан олинган-да, у ерда шунақа хато варианти сотилади. Яхшиси қўлда тайёрлаган маъқул”.

Энди мен шу одам(лар) Тошкент марказида тўда-тўда бўлиб, фақат ва фақат урушда ҳалок бўлган ота-боболарини хотирламоқчи эканига, шундан бошқа мақсадлари, айниқса, сиёсатга алоқаси йўқлигига ишонишим керак.
541 views04:58
Ochish/sharhlash
2022-04-01 17:01:50
Эркак кишини қалбидан 4 та аёл жой олиши керак экан

@Guvoh
502 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-04-01 09:49:59 Россиянинг захиралари қарийб 40 млрд.долларга камайди

Россия Марказий банкига кўра, Россиянинг халқаро резервлари 25 март ҳолатига 38,8 млрд.долларга камайган ва 604,4 млрд.долларни ташкил этмоқда.

Регуляторнинг маълум қилишича, захиралар валюта интервенциялари, қайта молиялаш ва қайта баҳолаш ҳисобига қисқарган.

Шунингдек, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд.доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган, 132 млрд.долларлик олтин бўйича эа эркин фойдаланиш мумкин эмас. Яъни, ҳозирги вазиятда Россия ихтиёрида 150-170 млрд.долларлик захиралар мавжуд холос.

Bakiroo

@Sarmoya
488 views06:49
Ochish/sharhlash
2022-03-29 15:26:10
#valyuta 30.03.2022

@Sarmoya
505 views12:26
Ochish/sharhlash
2022-03-27 21:43:30 ​​#Улар_ҳам_инсон

Дадангиз ё ўғлингизни шу ҳолда кўришга чидай оласизми?

Чиқиндиларни қутилари қолиб, мана бундай жойларга улоқтираётганда отамиздек инсонларни мана бу ҳолатда, чўккалаб тозалашлариниям билиб қўйсак ёмон бўлмасди.

Яхшиям ободонлаштириш ходимлари бор, йўқса шаҳримиз чиқиндилар қабристонига айланган бўларди.

Аслида чиқиндини кўчага улоқтирмай қутигача кўтариб боришингизнинг ўзига қанча савоб, раҳмат олишингизни билсангиз эди, бундай номаъқулчиликка қўл урмасдингиз.

Камераларни фақат машиналарга тўғриламасдан шунақа жойларга ҳам ўрнатиш, хуқуқбузарларга жарима қўллаш керак.

Манзил: Учтепа тумани Лутфий кўчаси.

Нурхон Элмирзаева

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar
527 views18:43
Ochish/sharhlash
2022-03-26 20:02:28
Соатлаб гаплашишни оқбати...

Кимга жўнатишни ўзиз биласиз.

@Achchiq_Suz
526 viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2022-03-26 13:20:22 Бир-икки нарсаларни кўриб, одамни кулгиси келади.

1. Россияда ҳозир “Россия 24”дагидан бошқачароқ ахборот бераётган барча ахборот каналлари ёпилмоқда, тақиқланмоқда, тўсилмоқда. Euronews ҳам шу қаторга тушган, у Россия ҳудудида блокировка қилинган. Қизиғи, “Россия 24”нинг эгаси ҳисобланган Бутунроссия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси (ВГТРК) Euronews’нинг акциядорларидан бири экан. “Барибир жуда чиройли манзара юзага келяпти: Россия давлати Россия ҳудудида Россия давлат телерадиокомпаниясига тегишли мулклардан бирини тақиқлади” (#).

2. Facebook, Instagram, WhatsApp’га эгалик қилувчи Meta компанияси фаолияти Россияда экстремистик деб топилди ва тақиқланди (лекин шу жойнинг ўзида истисно бор — Facebook ва Instagram блокировка қилинган, лекин WhatsApp’дан фойдаланиш мумкин — қаердадир мулоқот қилиш керак-ку). Россия қонунчилигига мувофиқ, Россиядаги ОАВлар экстремистик Meta’нинг тақиқланган сервислари ҳақида ёзаётганида Meta Россияда экстремистик деб топилиб, фаолияти тақиқланганини эслатиши керак. Ҳар сафар. Ҳар доим.

Жуда кулгили манзара ҳосил бўлмоқда: Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Фейсбукдаги саҳифаси орқали (!) қайсидир воқеа-ҳодисага муносабат билдиргани ҳақида ёзаркан, айни шу вақтда рус матбуоти Фейсбукка эгалик қилувчи Мета компанияси Россияда экстремистик ташкилот деб топилганини ҳам эслатиши керак. Бир хатбошининг ўзида. Кулгили-да, ростдан ҳам: сен шу қадар қудратли давлатсанки, жаҳондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқни экстремистик деб топиб, унинг фаолиятини тақиқлайсан, айни вақтда шу қадар ночорсанки, сендек қудратли давлат ҳақида уйдирма тарқатаётганларга жавоб қайтариш учун ўзинг экстремист деб эълон қилганларингнинг сервисларидан фойдаланишга мажбурсан.

Шу ҳолат бўйича яна бир қизиқ коммент: “Россия нафақат Россияда тақиқланган ‘Толибон’ террорчилик ташкилоти билан музокаралар олиб боришга, балки экстремистик Meta компаниясининг сервисларидан фойдаланишга тайёр”.

Фақат бу ҳол уларнинг ўзига ғалати кўринмаётгани ғалати.
474 views10:20
Ochish/sharhlash
2022-03-24 20:52:10
Бозордан қимматга ёғ олган эрнинг уйдаги ҳолати


@Achchiq_Suz
545 viewsedited  17:52
Ochish/sharhlash