Get Mystery Box with random crypto!

Россиянинг захиралари қарийб 40 млрд.долларга камайди Россия | 🌶 Achchiq So'z

Россиянинг захиралари қарийб 40 млрд.долларга камайди

Россия Марказий банкига кўра, Россиянинг халқаро резервлари 25 март ҳолатига 38,8 млрд.долларга камайган ва 604,4 млрд.долларни ташкил этмоқда.

Регуляторнинг маълум қилишича, захиралар валюта интервенциялари, қайта молиялаш ва қайта баҳолаш ҳисобига қисқарган.

Шунингдек, Россия захираларининг Ғарб давлатларида жойлаштирилган 300 млрд.доллардан ортиқ валюта қисми музлатилган, 132 млрд.долларлик олтин бўйича эа эркин фойдаланиш мумкин эмас. Яъни, ҳозирги вазиятда Россия ихтиёрида 150-170 млрд.долларлик захиралар мавжуд холос.

Bakiroo

@Sarmoya