Get Mystery Box with random crypto!

​​#Улар_ҳам_инсон Дадангиз ё ўғлингизни шу ҳолда кўришга чида | 🌶 Achchiq So'z

​​#Улар_ҳам_инсон

Дадангиз ё ўғлингизни шу ҳолда кўришга чидай оласизми?

Чиқиндиларни қутилари қолиб, мана бундай жойларга улоқтираётганда отамиздек инсонларни мана бу ҳолатда, чўккалаб тозалашлариниям билиб қўйсак ёмон бўлмасди.

Яхшиям ободонлаштириш ходимлари бор, йўқса шаҳримиз чиқиндилар қабристонига айланган бўларди.

Аслида чиқиндини кўчага улоқтирмай қутигача кўтариб боришингизнинг ўзига қанча савоб, раҳмат олишингизни билсангиз эди, бундай номаъқулчиликка қўл урмасдингиз.

Камераларни фақат машиналарга тўғриламасдан шунақа жойларга ҳам ўрнатиш, хуқуқбузарларга жарима қўллаш керак.

Манзил: Учтепа тумани Лутфий кўчаси.

Нурхон Элмирзаева

Каналга ўтиш:


@Shunaqangi_gaplar