Get Mystery Box with random crypto!

Президент чиқиндихонасиз янги уйлар қуришни тақиқлади Президе | Zed News

Президент чиқиндихонасиз янги уйлар қуришни тақиқлади

Президент имзолаган янги фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ва фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

Шунингдек:

2023 йил 1 январгача аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизими жорий этилади.

2022 йил 1 октябргача аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

2022 йил 1 ноябргача қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими “Электрон ҳукумат” платформаси ва “Хорижга чиқиш паспорти” тизими билан интеграция қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti