Get Mystery Box with random crypto!

Zabihulla_Saipov®🎯

Telegram kanalining logotibi zabihulla_saipov — Zabihulla_Saipov®🎯 Z
Telegram kanalining logotibi zabihulla_saipov — Zabihulla_Saipov®🎯
Kanal manzili: @zabihulla_saipov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 171
Kanalning ta’rifi

Bizda faqat asosli manbalar. — Xabar va ma'lumotlarni yuragingizga yaqin olmang, chunki ularning aksariyati muallifning o'zi uchun iqtibos sifatida qoldirilgan.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 06:47:20
Ҳақиқий мустақиллик энди бошланаётгандек гўё...

Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шеъри қўшиқ қилиб, Туркистон марши бугунги байрамда ижро этилди.

Қалбларни ҳиссиётга тўлдирувчи ҳолат...

**

Г
ўзал Туркистон сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди,
Чаманлар барбод қушлар ҳам фарёд
Ҳаммаси маҳзун бўлмас ми дилшод?
Билмам нечун қушлар учмас боғчаларингда?

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик асорат барчаси ёнсин,
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддинг кўтарсин
Яйраб яшнаб ўз ватанинг гул боғларида.

Чўлпон.

@OlimjonHaydarov
21 views03:47
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:14:39 Канадада муаммолар йўқми? Тиқилиб ётибди. Энг долзарблари ҳақида айтиб бераман.

1. Инфляция. Канадада бу йил инфляция қарийб 10 фоизга етди. Бунақаси сўнгги 30 йилда бўлмаган. Нархлар кўтарилди, ойликлар кучи камайди.

2. Уйсизлик. 2021 йил ва 2022 йилнинг боши Канада уй бозорида ҳақиқий портлаш юз берди. Талаб каррасига ортди, нархлар ҳам кўтарилиб кетди. Сўнгги 6 йил стагнацияда бўлган Калгари кўчмас мулк бозорида уй нархлари 20—30 фоизга кўтарилди.

Бунинг ортидан ижара нархлари ҳам кўтарилди. Ва бу уйсизлик муаммосини янада кучайтирди. Ижарага пул тўлолмай, уйсиз қолган калгариликлар сони кўпайди. Шаҳар марказида палаткаларда яшаётган одамлар сони ортди.

3. Бунинг кетидан наркомания муаммоси янада авж олди. Уйсизлар, руҳий касалланганлар орасида наркомания кўпайди. Шаҳарда жиноятлар сони ортди.

Бу ерда қонунчилик шундайки, наркоманлар қамаб қўйилмайди, чунки наркотик истеъмол қилиш оғир жиноят эмас. Бундан ташқари, АҚШ ва Канадада сўнгги 30 йилда наркоманияга қарши куч ишлатиш орқали курашилди, аммо фойдаси бўлгани йўқ.

4. Сиёсий қутблашув. АҚШда Трамп перзидентлиги ва ковид пандемияси Канада жамиятини қутблаштирди. Трампчи консерваторлар ковидга ишонмади ва эмланишдан бош тортди. Сиёсатда бир-бирини айблаш, эшитмаслик авж олди. Томонларнинг бир-бирига оғзаки ва жисмоний тахдидлари кўпайди.

Мана шу муаммолар Канада жамиятини ташвишга солмоқда. Бошқа томондан, аёллар ҳуқуқлари, суд мустақиллиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, монополия каби муаммолар, аксарият ҳолатларда, ҳал қилиб бўлинган.

@zambarakning_oqi
22 views03:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:14:33 Биласизми, нега юқоридагидек ходисалар юз бермоқда? Нега ватан коррупция ботқоғида?

Менинг фикрим-да...

Чунки одамлар, аксарият одамлар юқоридаги “котта бола”га, коррупцияга қарши эмас. Аксинча, аксарият одамлар ўша қоидабузар ўрнида бўлиб қолишни, Рейнж Роверда бошқа машиналарга тупуриб кетишни, гаи тўхтатганда телефон орқали битириб кетишни орзу қилади.

Аксарият одамлар порахўрлар қаторига тушишни, улар талаётган ёғли патирнинг бир бурдасини татиб кўришни хоҳлайди.

Шундай бўлмаса, ёшлар чойхоналарида қонунни қандай бузгани-ю, амалдорлар қўлига қанча берганини мақтанармиди? “Тизим”ни алдаб, бошқаларни кийдириб кетишини кўз-кўз қилармиди? Соққачи амалдорларга тақлид қилиб, бир кунмас-бир кун улар ўрнида бўлиб қолишни орзу қилармиди?

Одамлар бу тизимни бузишга ҳаракат қилмаяпти. Улар шу тизимнинг бир қисмига айланишни хоҳлаяптилар.

Адашаётган бўлсам хурсанд бўламан.

@zambarakning_oqi
20 views03:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:50:49
кетма-кетлик
21 views02:50
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:37:31
Одамлар қайиқ ичида.
Қайиқ улкан кўк кит чангалида.
Кўк кит денгиз бағрида.
Барчалари — денгиз ҳам, кўк кит ҳам, қайиқ ҳам, одамлар ҳам Жаббор жалла жалаалуҳунинг «қўли»дадир.

«У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир» (Анъом сураси, 18-оят).

@HIKMATLAR
22 views02:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:13:49 2018 йил. Ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.
2019 йил. Ўқитувчиларнинг маоши барибир минг долларга етказилади.
2020 йил. Қанчалик қийин бўлмасин ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.
2021 йил. Фақат олий тоифали ўқитувчилар маоши минг долларга етказилади.
2022 йил. Олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишади.

Ҳалқа ёпилади. Пардалар туширилади.
16 views16:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:07:17 ​#Шеър

Миллат бахтин сўрар миллат отаси

Юргандик умрнинг ўйлови билан,
Ногоҳ Худойимнинг йўллови билан,
Ердаги соясин қўллови билан,
Ҳақ ижозати ҳам Ҳақ иродати —
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Муборак равзада айлаб дуолар,
Бўлмасин деб ҳаргиз бало-қазолар,
Юрт эгаси сўрар элга зиёлар,
Раббим соясидир — эл ҳимояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Нажот эҳромини биз ўраб келдик,
Энг аввал эл-юртга бахт сўраб келдик,
Кетмас тожу давлат, тахт сўраб келдик,
Бордир ҳар дуонинг ўз ижобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Миллат бахтин сўрар миллат отаси,
Кўзлардаги ёшлар — дил ифодаси.
Бунда ниятларнинг йўқ ниҳояси.
Мақсад — юрт толеи, халқ саодати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Саждага бош уриб одил Раҳнамо,
Тинчлик-омонлик деб айлар тавалло.
Ёш авлод камолин сўрар аввало,
Халқ учун бўлди бу Ҳақ шафоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Ўттиз йилдан буён кутилган ташриф,
Ўзинг эл мақомин айладинг шариф.
Имом Бухорийдан таҳсин ва таъриф —
Ҳақ шарофати бу, Ҳақ инояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Муфтий ҳазратлари ҳозир-нозирлар,
Дуога қўл очиб турар вазирлар.
Минг йиллардан сўнг ҳам буни ёзурлар —
Янги замонларнинг зар китобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Эл-юрт барчамизга жону жаҳондир,
Ота макондир ҳам бобо макондир.
Ватан, она Ватан Ўзбекистондир —
Шавкатли зотларнинг шаън, шижоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Эзгулик туғини баланд тутгаймиз,
То дунё тургунча ҳушёр ўтгаймиз,
Йўлбошчи ёнида бедор ўтгаймиз,
Ватанни севмоқлик — қалб диёнати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.

Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
26 views02:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:42:27
Недавнее сюрреалистическое прошлое.

Мы вспоминаем рабский взрослый и детский труд на полях как Первую Мировую войну какую-нибудь.
15 views17:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:24:33 Президент Шавкат Мирзиёев кеча Мустақиллик байрами муносабати билан жамиятимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Айтишларича, бугун мукофотланганларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтиши мумкин экан. Рўйхатга назар ташлаб, бу йил негадир Ўзбекистон Қаҳрамони (мабодо жойида эълон қилишмаса), Ўзбекистон халқ артисти унвонлари берилмаганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, бирорта ҳоким ҳам мукофотларга яқин келмаган. Амалдорлар умуман йўқ, деса бўлади.

Украина ва Афғонистондаги воқеалар фонида ушбу мамлакатлардаги ҳамда Польшадаги элчимиз ҳам давлат мукофотларига муносиб кўрилган.
24 views07:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:35:49

31 viewsedited  06:35
Ochish/sharhlash