Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақиқий мустақиллик энди бошланаётгандек гўё... Чўлпоннинг Ту | Zabihulla_Saipov®🎯

Ҳақиқий мустақиллик энди бошланаётгандек гўё...

Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шеъри қўшиқ қилиб, Туркистон марши бугунги байрамда ижро этилди.

Қалбларни ҳиссиётга тўлдирувчи ҳолат...

**

Г
ўзал Туркистон сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди,
Чаманлар барбод қушлар ҳам фарёд
Ҳаммаси маҳзун бўлмас ми дилшод?
Билмам нечун қушлар учмас боғчаларингда?

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик асорат барчаси ёнсин,
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддинг кўтарсин
Яйраб яшнаб ўз ватанинг гул боғларида.

Чўлпон.

@OlimjonHaydarov