Get Mystery Box with random crypto!

Канадада муаммолар йўқми? Тиқилиб ётибди. Энг долзарблари ҳақи | Zabihulla_Saipov®🎯

Канадада муаммолар йўқми? Тиқилиб ётибди. Энг долзарблари ҳақида айтиб бераман.

1. Инфляция. Канадада бу йил инфляция қарийб 10 фоизга етди. Бунақаси сўнгги 30 йилда бўлмаган. Нархлар кўтарилди, ойликлар кучи камайди.

2. Уйсизлик. 2021 йил ва 2022 йилнинг боши Канада уй бозорида ҳақиқий портлаш юз берди. Талаб каррасига ортди, нархлар ҳам кўтарилиб кетди. Сўнгги 6 йил стагнацияда бўлган Калгари кўчмас мулк бозорида уй нархлари 20—30 фоизга кўтарилди.

Бунинг ортидан ижара нархлари ҳам кўтарилди. Ва бу уйсизлик муаммосини янада кучайтирди. Ижарага пул тўлолмай, уйсиз қолган калгариликлар сони кўпайди. Шаҳар марказида палаткаларда яшаётган одамлар сони ортди.

3. Бунинг кетидан наркомания муаммоси янада авж олди. Уйсизлар, руҳий касалланганлар орасида наркомания кўпайди. Шаҳарда жиноятлар сони ортди.

Бу ерда қонунчилик шундайки, наркоманлар қамаб қўйилмайди, чунки наркотик истеъмол қилиш оғир жиноят эмас. Бундан ташқари, АҚШ ва Канадада сўнгги 30 йилда наркоманияга қарши куч ишлатиш орқали курашилди, аммо фойдаси бўлгани йўқ.

4. Сиёсий қутблашув. АҚШда Трамп перзидентлиги ва ковид пандемияси Канада жамиятини қутблаштирди. Трампчи консерваторлар ковидга ишонмади ва эмланишдан бош тортди. Сиёсатда бир-бирини айблаш, эшитмаслик авж олди. Томонларнинг бир-бирига оғзаки ва жисмоний тахдидлари кўпайди.

Мана шу муаммолар Канада жамиятини ташвишга солмоқда. Бошқа томондан, аёллар ҳуқуқлари, суд мустақиллиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, монополия каби муаммолар, аксарият ҳолатларда, ҳал қилиб бўлинган.

@zambarakning_oqi