Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Мустақиллик байрами муносабати | Zabihulla_Saipov®🎯

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Мустақиллик байрами муносабати билан жамиятимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Айтишларича, бугун мукофотланганларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтиши мумкин экан. Рўйхатга назар ташлаб, бу йил негадир Ўзбекистон Қаҳрамони (мабодо жойида эълон қилишмаса), Ўзбекистон халқ артисти унвонлари берилмаганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, бирорта ҳоким ҳам мукофотларга яқин келмаган. Амалдорлар умуман йўқ, деса бўлади.

Украина ва Афғонистондаги воқеалар фонида ушбу мамлакатлардаги ҳамда Польшадаги элчимиз ҳам давлат мукофотларига муносиб кўрилган.