Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 319.16K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 239

2022-05-18 12:19:30 Олий суд ва бошқа ташаббускор мутасаддилар маъмурий судлар фаолиятини тўғри ташкил қилишда жуда жиддий хатоларга йўл қўйишган.

Шулардан бири бу судларнинг қарорларини ижро қилиш механизми аниқ белгилаб қўйилмаганлигидир.

Масалан,
хоким сени ерингни олиб қўяди ва бошқа бировга бериб юборади. Сен маъмурий судга ариза киритиб, адвокатга катта пул тўлаб ерни сендан олиб қўйиш ҳақидаги ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб қарор чиқартирасан.

Ҳоким апелляция беради, ундан кейин кассация, бу судларда ҳам ютасан. Лекин, барибир ерингни қайтармайди, чунки, маъмурий судни қарорини ижро қилиш механизми йўқ, МАЪМУРИЙ СУД ҲОКИМНИ ҚАРОРИ БЎЙИЧА ИЖРО ВАРАҚА БЕРМАЙДИ.

Буни кўриб турган хоким, ўзига ишончи ортадида, ерингни бошқа шахсга бериб юборганку, "ана шу қарор ҳали турибди, у бекор бўлмагунча ерни қайтармайман" дейди. Кейин, сен иложсиз кейинги қарор бўйича ҳам яна қайтадан маъмурий судга ариза ёзасан, яна ойлар давомида судлар бўлади ва яна сен ютиб чиқасан. Барибир натижа бўлмайди, маъмурий судларнинг қарорларини ноинсоф ҳокимлар бир тийинга олмайди.

Орадан йиллар ўтиб кетади, сен судма-суд юраверасан, бу вақт ичида ҳокимлик янгидан-янги "финт"ларни ўйлаб топаверади ва ер қайтарилмайди, сенинг аҳволинг эса борган сари ёмонлашиб боради. Умидсизликка тушиб борасан. Давлатнинг адолатига ва судларга бўлган сендаги ишончнинг сўнгги томчилари ҳам қуриб қолади.

Мана, айни мана шу ҳолат, маъмурий судларнинг давлат органларига қарши чиқарган ҳал қилув қарорларидаги ижросизлик ҳолати, ҳуқуқлари бузилаётган тадбиркорлар ва фуқаролар учун жуда катта муаммо туғдирмоқда. Лекин, аксинча, бу ҳолат қонунбузар амалдорларни қониқтирадиган нарса. Бундай ижросизлик инсофсиз амалдорларга оддий инсонларни истаганча хўрлаш ва уларни ерга уриш имконини беради.

Ҳозир, Ўзбекистоннинг Ўзбекистон туманидаги 4 фермер фойдасига маъмурий судларнинг биринчи инстанциясидан тортиб, Олий суддаги кассация инстанциясининг икки томонлама (ҳам ерни олиш, ҳам ерни бошқага бериш бўйича ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида) қарорлари чиққан.

Лекин, биз айтган юқоридаги муаммо сабабли уларнинг ерлари хали-хануз қайтарилмаган.

Энг қизиғи, энди иқтисодий судда суд бошланибди. Ҳокимлик уларга қарашли ерларни олиб, бошқага бериб юборганку, кейин ўша ноқонуний қарор ҳам суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган. Лекин энди ҳокимлик ерни ўша бошқага берганлик бўйича ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво киритибди.

Мана, кўряпсизми, бу фермерлар маъмурий судларда судлашиб ўз ҳақ-ҳуқуқларини исботлаб бўлган, лекин маъмурий судлардаги бир тийинга қиммат ижросизлик ва бу судни ташкил қилишдаги мутасаддилардаги эътиборсизлик сабабли айни бир масала юзасидан энди иқтисодий судда суд бўлмоқда. Ва бу суд ҳам ҳали анчагача чўзилиши мумкин.

Бундан ким ютмоқда, тадбиркор ёки оддий инсонларми, албатта йўқ, бундан фақатгина қонунбузар давлат амалдорлари ютмоқда.

Мана сизга Олий суд раиси К.Комилов раҳбарлигидаги катта бир команданинг жамият учун қилган "яхшилиги".

Олий Мажлисда ўтирган ва кўп ҳолатларда нимани муҳокама қилаётганини фаҳмламаётган депутатлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.@yuristkadr

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.0K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-05-18 10:12:01 МАКТАБДА ПУЛ ЙЎҚ ДЕБ ҚЎШИМЧА ҲАҚ КАМ ТЎЛАНИШИ ТЎҒРИМИ?

Ассалом алайкум ман мактабда немис тилидан дарс бераман ва синф раҳбари ҳам бор. Мани синфимда 31 уқувчи бор. Январ ойидан буён менга 438минг урнига 303 минг туланяпти. Ман неччи бор мактаб раҳбариятига ва неччи бор раёнога мурожаат қилдим фойда бермади. Тулашга пул йўқ деяптилар. Ман нима қилишни, кимга мурожаат қилишни билмадим ё прокуратурага мурожват қилайми? Нима маслаҳат берасиз. Олдиндан раҳмат

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2005 йилдаги 275-сонли Қарорнинг 4-бандига биноан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822 000 сўм)га нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун - 15 нафар ўқувчигача — 217 008 сўм;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 259 752 сўм

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 303 318 сўм;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 346 062 сўм;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 434 016 сўм;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 144 672 сўм, синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 72 336 сўм;

в) информатика кабинети мудирлиги учун — 144 672 сўм.

Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.

Демак, бу ҳолатда раҳбарингиз пул йўқ деган важ билан сизга рад жавобини бериши асоссиз.

Бу учун мактаб директорига ҳам туман ХТБ мудирига ҳам жавобгарлик бор.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Демак, сизнинг масалангизни ҳал этмаётган мактаб директори ва туман ХТБ мудири бу ҳаракатлари учун 2 700 000 сўмгача жарима тўлаши мумкин. Сизга мазкур ҳолатда туман адлия бўлими, туман прокуратураси ёки Адлия вазирлигининг 1008 ишонч телефонига мурожаат қилишингизини маслаҳат берамиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.3K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-05-18 10:02:21 Тиббиёт ходимларининг маошлари 10-15 фоизга оширилади

Президент фармонига кўра, 1 июндан бошлаб олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизга, иккинчи тоифали ва тоифаси йўқ ходимларнинг маоши 10 фоизга оширилади. Алоҳида натижаларга эришган соҳа вакилларига 100 фоизгача, ёш шифокорларга 1 млн сўмгача ойлик устама тўланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.1K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-05-18 09:30:41 #Бизнес
Республика бўйича барча маҳаллаларга 6 ойлик, яъни йиллик лимитнинг 50 фоизигача тавсиянома бериш имконияти очилди.

@yuristlar_maslahati
12.5K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2022-05-18 08:35:24 АУКЦИОНДА СОТИЛМАГАН МУЛК ЎЗИМДА ҚОЛАДИМИ?

Агар суд карори билан ундирув гаров мулкига каратмлса, аукционда 2 марта сотилмаса ва МИБ томонидан мулк ундирувчига таклиф хати билан берилиб, лекин ундирувчи уни олмаса, гаров мулки эгасига кайтариладими?

ЖАВОБ:

Саволингизга "Гаров тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддасида келтирилган қоидаларга асосланган ҳолда жавоб қайтарамиз.

Сиз "гаров нарсасини аукционда 2 марта сотилмаганини" баён қилгансиз лекин бу ҳолатда гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолишга ҳақлироқ деб ҳисоблаймиз.

Янада аниқроқ тушунтирамиз. Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда
гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.

Эътибор беринг. Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.

Бунда гаровга олувчи ўзида олиб қолинаётган мол-мулкнинг қабул қилинаётган қиймати билан мажбуриятнинг қопланган миқдори ўртасидаги ижобий фарқни (мавжуд бўлган тақдирда) тўлаши шарт.

Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
12.6K views05:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 08:31:17
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар
муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Вақтни бой берманг. Ҳозироқ беринг!


БУЮРТМА ҚИЛИШ

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ
11.3K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-05-18 06:37:07
Талаба бошқа иш жойига эга бўлмаса, уни асосий ходим сифатида ишга олинадими?
Anonymous Quiz
50%
Йўқ, талабалар ўқиётганлиги сабабли ишга ўриндош сифатида қаубул қилинади.
50%
Ҳа, асосий ходим. У ва ОТМ ўртасида меҳнат шартномаси эмас балки таълим бериш шартномаси тузилади.
3.8K voters14.6K views03:37
Ochish/sharhlash
2022-05-17 18:01:01 “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ УЧУН ЙИҒДИ-ЙИҒДИЛАР БЎЛМАЙДИ - ХТВ

Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.

Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.

Халқ таълими вазирлиги

@yuristlar_maslahati
15.9K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:22:58 #Бизнес
Жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.2K views12:22
Ochish/sharhlash
2022-05-17 12:37:08 АЁЛНИНГ ИШИ САҚЛАНАДИМИ?

Ассалом алайкум! Бир ходим 2020 йил май ойида дектерга чиккан ва боласи 2 ёшга тулгунча таьтил деб ариза ёзган 2022 йил 26 июнгача. Хозир ишга чикишини айтганда ташкилот рахбари аризани рукас к.б ишга кабул килмаяпти. Нима к.са б.ди шу холатда. Олдиндан рахмат

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Яъни мазкур ҳолатда бола тарбиялашдан қайтаётган ходимнинг иш жойи тўла сақланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.0K views09:37
Ochish/sharhlash