Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 122.22K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 242

2021-12-31 06:19:58 ​​​​​​​TGStat хизмати Телеграм каналимизнинг 2021 йилги "йил якунлари бўйича" статистикасини чиқариб берди.

Статистикага кўра:

2021 йил давомида 6446 та янги обуначилар қўшилган (2020 йилга нисбатан)

йил давомида 2249 та пост қолдирилган (31 декабрь ҳолатига). Бу тахминан кунига 6 та пост қолдирилган дегани;

каналдаги постлар жами 36.3 млн марта кўрилган;

ҳар куни эълон қилинадиган постлар ўртача 102.2 минг марта кўрилади;

462 та канал биздан иқтибос олган;

1078 марта бошқа каналлар эслаган, 407 марта репост қилишган.

каналдаги энг машҳур пост 120 минг 580 марта кўрилган;

каналимизда битта пост ўртача 19 минг марта кўрилади;

каналимиз TGStat платформасида «Ҳуқуқ» рейтингида 5-ўринни эгаллади.

Юқоридаги статистика учун TGStat хизматига миннатдорчилик билдирамиз

Ушбу кўрсаткичлар бўйича барча обуначиларимизга ҳам ташаккурлар айтамиз.

Бизнинг бир олтин қоидамиз бор, хизматимиз халқимиз манфаати учун экан биз тўғри йўлдамиз иншоллоҳ!

@Yurist_Xizmati
9.1K viewsedited  03:19
Ochish/sharhlash
2021-12-31 05:46:54 ХОДИМГА БЕРИЛГАН ОГОҲЛАНТИРИШНИ ПУЛЛИК КОМПЕНСАЦИЯГА АЛМАШТИРИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3182-савол:

Корхонада кискартиш булиши муносабати билан ходимга 2 ойлик огохлантириш берилгандан сунг ходим 2 ойлик муддатни кутиб турмасдан 2 ойлик иш хакини дархол олишга хаклими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ҳа огоҳлантириш муддати тугашини кутмасдан уни пуллик компенсацияга алмаштириши мумкин.

Қаранг!
Меҳнат кодекси 102-моддаси иккинчи қисмига кўра ишчилар сонидаги қисқартириш туфайли ходимларга берилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Бунинг учун ходим билан иш берувчи келишувга эришса етарли бўлади.

Шунингдек, бу тоифадаги ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади.

Хусусан:


1. Юқоридаги кодекс 109-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақасини олиш ҳуқуқи;

2. Ушбу кодекс 67-моддасига мувофиқ:
• иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади;
• меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб
ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар;

3. Мазкур кодекс 151-моддасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Агар сизда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари ҳақиқатда мавжуд бўлса, бунинг учун сизга компенсация тўланиши лозим.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда сиз меҳнат шартномаси бекор қилинган куннинг ўзида ишдан бўшатиш нафақаси, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун коменсация олишингиз лозим.

Шунингдек, МК 67-моддасига белгиланган тартибда ҳаракат қилсангиз, сизга қўшимча равишда иш жойингиздан учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақи ундириб берилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
8.3K viewsedited  02:46
Ochish/sharhlash
2021-12-31 05:39:40
Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам, ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни.


Барча яқинларни жума аёми билан табрикланг

@Yurist_Xizmati
10.0K views02:39
Ochish/sharhlash
2021-12-30 10:14:26 ЭРТАДАН БАРЧА ХОДИМЛАР 5 КУНЛИК ДАМ ОЛИШГА ЧИҚАДИ

Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

• 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

• 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:

• 8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
• 7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
• 14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
• 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.


Шу тариқа, ўзбекистонликлар янги йилда кетма-кет беш кун дам олиши расман тасдиқланди.

31 декабрь – барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 январь – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;
2 январь – якшанба;
3 январь – барча учун қўшимча дам олиш куни;
4 январь олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 8 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

@Yurist_Xizmati
14.6K viewsedited  07:14
Ochish/sharhlash
2021-12-29 19:01:47 ЎЗ ҲИСОБИМИЗДАН ТАЪТИЛ ОЛИШГА МАЖБУРЛАШАЯПТИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3181-савол:

Ассаломуалейкум мен кизилкумцемент заводида ишлайман завод 4 та 5 та кичик цехларни без содержания га чикараяпди айбимиз кичик цехда ишлаганимми кридитларни тулашга киеналамизку. Олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бундай иш тутиш меҳнат қонунчилигига зид ҳаракат сифатида баҳоланиб, иш берувчига маъмурий жавобгарлик қўлланилиши мумкин.

Меҳнат кодекси 150-моддасида қуйидагича қоида белгиланган, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак./Ходимнинг бу таътилни олиши уни меҳнат таътили учун ҳақ олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу даврда ходимга ҳеч қандай ҳақ тўланмайди. Лекин юқоридаги қоидада ушбу таътилнинг ходимнинг аризага кўра берилиши белгиланган.

Маълумки, ариза ходимнинг розилиги билан ёзилиши лозим. Бунга мажбурлаш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳисобланади ва иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳурматли фуқаро сизлар бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
7.1K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-28 20:28:40 СЕН "ТЕХНИКУМ"САН ДЕБ ДАРСИМНИ ОЛИБ ҚЎЙИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3180-савол:

Maktabga ishlayotganimga 21 buldi 4 soat darsim bor meni 2 soat darsimni zavchimiz sen texnikumsan deb olib quydi shu toʻgʻrimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Йўқ йил ўртасига келиб дарсларни олиб қўйиш мумкин эмас.

Қаранг!
“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами № 3271) низомга кўра сентябрь ойида ўқитувчиларга бириктирилган соатлар кейин ўқитувчининг розилигисиз ундан олиб қўйилиши мумкин эмас.

Бу Меҳнат кодекси 89-моддасига зид ҳаракат ҳисобланади. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Шундай экан директор фақат юқоридаги ҳолатлардагина ўқитувчига тариф асосида бириктирилган дарс соатларини олишга ҳақли бўлади.

Юқоридаларга кўра хулоса қиладиган бўлсак, сизга бириктирилган дарс соатлари ҳозирга келиб сизнинг розилигингизсиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Сиз бу вазиятда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
5.6K viewsedited  17:28
Ochish/sharhlash
2021-12-28 20:11:53
UZCARD ва HUMO карталарига битта терминалда хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

UZCARD ва HUMO ўзаро интеграция қилинмоқда. Аммо аниқ сана айтилмаяпти.

Интеграция қилиниши билан кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларни таклиф қилиш шарт бўлмайди — савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.

Пс: Энди бечора савдогарлар яна бошқа терминал сотиб олишадиган кўринади. Бириктирилар экан, нима кераги бор эди икки ҳил тизим қилиб

@Yurist_Xizmati
6.5K viewsedited  17:11
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:39:10 МУКОФОТ ПУЛИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3179-савол:

Assalomu alaykum. Man Qoraqalpog'iston Respublikasi Nukus shahridagi maktabda tarix fanidan dars beraman.Savolim quyidagicha: 2021-yil oktyabr oyida umumiy o'rta ta'lim maktablarining 9-10-11-sinflari o'rtasida o'tkazilgan Fanlar olimliadasida shahar bosqichida 11-sinfda o'qiydigan o'quvchim 2-o'rinni, 10-sinfda o'qiydigan o'quvchim 2-o'rinni egalladi. Ikki o'quvchim sovrunli orinni egalladi.
Manga qaysi tartibta mukofot puli berilishi kerak?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомга мувофиқ ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаганлиги учун Умумтаълим муассасаларининг ўқитувчилари директор жамғармаси ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Шу қоидага мувофиқ сиз мукофот олишга ҳақлисиз. Бунда мукофот Директор жамғармасидан тўланади. Шунинг учун мукофот беришни сўраб макраб раҳбариятига ариза беришингиз керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
11.6K viewsedited  10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-27 15:35:19 ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ХОДИМНИ ИШГА ЧАҚИРИБ ОЛИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3178-савол:

Ассалом хайрли кеч хурматли юрист хизмати малакали юристлари. Мени саволим шундан ибораткии мен оилавий поликлиникада методист хамшира бб ишлайман. Мен 2021 йил15 декабрдан мехнат таьтилига чикдим, лекин хозир йил якуни булганлиги сабабли мудиримиз хар куни ишга чакиради хисоботлар учун.мен таьтилдаман агар ишлатмокчи булсангиз хам таьлил учун хам ойлик туланглар десам ишчи ходимлар учун мумкин эмас факат рахбар ходимларга бундай хак тулаш конунда белгиланган леди.мен факат юклама асосида ишлашим мумкин экан, бу конунда кай тарзда таьрифланган. Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бундай дейиш мутлақо мумкин эмас. Бу вазиятда сиз Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёки адлия бўлимига мурожаат қилинг.

Сизни таътилда бўлган вақтингизда ишга чақириш мутлақо мумкин эмас. Сизни таътилдан чақириб олмоқчи бўлса, қуйидаги қоидаларга риоя қилиши шарт.

Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

Ушбу норманинг мазмунига кўра сиз таътилнинг фойдаланилмаган қисмини компенсация кўринишида олишингиз лозим. Агар таътил учун ҳақ тўланган бўлса, унда тўланган таътил пули компенсация ҳисобига ўтади ва иш бошлаган кунингиздан бошлаб МК 154-моддасига кўра иш ҳақи тўланиши шарт.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
9.6K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:04:20
14.8K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash