Get Mystery Box with random crypto!

HARBIY YURIST

Telegram kanalining logotibi yurist_harbiy — HARBIY YURIST H
Telegram kanalining logotibi yurist_harbiy — HARBIY YURIST
Kanal manzili: @yurist_harbiy
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 873
Kanalning ta’rifi

Мазкур канал ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб бориш ва уларнинг саволларига ҳуқуқий жиҳатдан жавоблар бериш учун ташкил этилган.
Мурожаат учун: @harbiy_yuristga_savol_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-11-05 18:51:24 Ҳарбий хизматчилар қайси ҳолларда истеъфога бўшатилади?

Қонунчиликка кўра, резервда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
347 views15:51
Ochish/sharhlash
2022-10-31 16:43:55   Қонунчиликка кўра, пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
709 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-30 14:31:59 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

“Ўзбекистан Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (622-сон, 27.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:

Қулай манзилдаги профилактика инспекторларига;
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига;
Давлат хизматлари марказларига;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га.

Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
665 views11:31
Ochish/sharhlash
2022-10-28 23:06:45 Кимдандир зўр бўлишга интилманг!
Кечагидан зўр бўлишга интилинг!
Ҳар кун ўз муваффаққиятингизни янада яхшилашга куч топинг...
Ўз устингизда тинимсиз ишланг!

Билингки сизнинг рақобатчингиз - сизнинг ўзингиз!

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
778 views20:06
Ochish/sharhlash
2022-10-27 21:31:08 Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик

Мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди.
Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
683 views18:31
Ochish/sharhlash
2022-10-27 05:46:23 Маъмурий қамоққа олиш

Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — 30 суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Қуйидаги шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас:
  ҳомиладор аёлларга;
уч ёшгача боласи бўлган аёлларга;
ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлганларга;
ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
700 views02:46
Ochish/sharhlash
2022-10-26 17:48:01
Не привозите чужой багаж за деньги: в аэропорту Ташкента задержан пассажир, которого попросили передать мяч с гашишом внутри

При досмотре багажа пассажира рейса «Стамбул - Ташкент» был обнаружен мяч для регби, внутри которого были спрятаны 72 ампулы с гашишным маслом. Теперь пассажиру грозит тюремный срок.

@Yurist_harbiy
653 views14:48
Ochish/sharhlash
2022-10-25 06:50:42 Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
952 views03:50
Ochish/sharhlash
2022-10-19 09:55:18 Хушёр бўлинг, янги усулдаги фирибгарлик!

Банкомат ёнига пулингизни нахдлагани келганингизда ӯша ерда турган нотаниш киши (йигит ёки қиз) сиздан картасини юқотиб қӯйганлиги ёки уйида қолиб кетганлигини, ҳозирда нахд пул ӯта зарурлигини айтиб пулини нахдлашда ёрдам қилишини илтимос қилади.
Яхшилик қиламан деб рози бӯласиз.

1. Нахдлаш қандай бӯлади:
Уни айтишича дӯсти сизни картангизга пул ташлаб беради сиз эса ӯзингизни пулингизга қӯшиб нахдлайсиз ва уни тушган пулини қӯлига нахд берасиз. У банк хизматини ҳам тӯлайди.
Ҳеч қандай хатолик йӯқ.

2. У, (эътибор қилинг) телефони учиб қолганини айтиб сиздан телефонизи сӯраб ундан телефон қилади ва сизни карта рақамингизни дӯстига юборади. Нахд пул тушади картангизга ва сиз пулларни нахдлаб унга тегишини берасиз. У кетади.

3. Озгина вақт ӯтиб, кимдир сизга телефон қилиб картангизга пул ташлаб берганини, лекин заказ қилган нарсасини ҳалиям олмагани ҳақида айтади.
Сиз бундан бехабарсиз албатта. Унга рад жавобини беришиз аниқ.
Сӯнгра, ИИБ сизни устингиздан ариза тушганини айтиб, фирибгарликда айблов эълон қилади. ИИБ адашмаган.

Аслида хато қаерда?

Аслида, нотаниш кимса онлайн савдо қиламан деб йӯқ нарсага интернет орқали харидор топади. Харидор ишончига кириб олдиндан тўлов қилишига эришади.
Банкга бориб ӯзими номеримдан телефон қиламан дейди.
Шунда, фирибгарлик учун сизни картангиз ва телефонингиздан фойдаланади.
Сизни номериздан телефон қилиб сизни картангизга пул туширтиради, харидорга ӯзимики деб. Сиз эса пулни нахдлаб қӯлига тутқазасиз. Фирибгарни ҳеч қандай маълумоти қолмайди, хатто камерадан ҳам ӯзини олиб қочиб суҳбатлашади.
Харидор уч тӯрт кун сизни безовта қилмаслиги учун, интернетда у билан алоқада бӯлиб туради. Вақт ӯтганда эса юқолиб қолади.

Ана энди жавобгар сиз бӯлиб чиқасиз.

Адашманг ва алданманг.

Саволингизни: @Yurist_611 га юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
2.0K views06:55
Ochish/sharhlash
2022-10-16 20:40:05 Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим йўналишлари қайсилар?

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим мутахассисликлари (йўналишлари) қуйидагилардан иборат:
I. Бакалавриат
1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (бериладиган малака – соҳалар бўйича менежер, таълим шакли – кундузги, ўқиш муддати – 4 йил).
2. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, кундузги, 4 йил).
3. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
4. Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
5. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
6. Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (муҳандис, кундузги, 4 йил).
7. Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
8. Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
9. Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
10. Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 3 йил).
11. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
12. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
13. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 4 йил).
14. Психология** (психолог, кундузги, 4 йил).
15. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
II. Магистратура
16. Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (соҳалар бўйича менежер, кундузги, 1 йил).
17. Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (психолог, кундузги,1 йил).
18. Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси, кундузги, 1 йил).
19. Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 1 йил).
20. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).
21. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 1 йил).
22. Психология** (психолог, кундузги, 1 йил).
23. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).

Изоҳ:
*
олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил.
**
кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш.

Саволингизни: @Yurist_611 га юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy
1.3K views17:40
Ochish/sharhlash