Get Mystery Box with random crypto!

HARBIY YURIST

Telegram kanalining logotibi yurist_harbiy — HARBIY YURIST H
Telegram kanalining logotibi yurist_harbiy — HARBIY YURIST
Kanal manzili: @yurist_harbiy
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 873
Kanalning ta’rifi

Мазкур канал ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб бориш ва уларнинг саволларига ҳуқуқий жиҳатдан жавоблар бериш учун ташкил этилган.
Мурожаат учун: @harbiy_yuristga_savol_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-15 08:48:16
Туғилган кунини бугун нишонлаётганларни табриклаб, юбориб қўямиз!

@Yurist_harbiy
854 views05:48
Ochish/sharhlash
2022-10-13 18:12:38 Сиртқи таълимда ўқиётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча таътил бериладими?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 270-бандига мувофиқ, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларида таҳсил олиши вақтида (бироқ йилига кўпи билан бир марта) қўшимча таътил берилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ, сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
Ушбу Низомнинг 39-бандига биноан, сиртқи (махсус сиртқи) таълим битирувчисига якуний давлат аттестацияларидан ўтиш, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш учун таълим йўналиши ўқув режаси ва жадвалида белгиланган муддатларда ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
Эслатма: Қўшимча таътиллар навбатдаги таътиллар ҳисобига қўшилмайди.

@Yurist_harbiy
1.1K views15:12
Ochish/sharhlash
2022-10-09 23:36:27 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига қайси органлар киради?

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасига кўра
Қуролли Кучлар таркибига:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари киради.

@Yurist_harbiy
1.5K viewsedited  20:36
Ochish/sharhlash
2022-10-09 23:21:26 Channel name was changed to «HARBIY YURIST»
20:21
Ochish/sharhlash
2022-10-09 23:13:05 Channel name was changed to «Harbiy yurist - Ҳарбий юрист»
20:13
Ochish/sharhlash
2022-10-07 20:56:43 Миллий гвардиянинг вазифалари нималардан иборат?

Миллий гвардиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
2) терроризмга қарши курашишда, шунингдек террорчилик ҳаракатларининг ҳамда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш;
3) терговга қадар текширувни амалга ошириш, суриштирув ўтказиш, жиноят ишларини қўзғатиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш;
4) давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
5) қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
6) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш;
7) жамоат тартибини сақлаш, шу жумладан оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш;
8) фавқулодда ҳолат, алоҳида давр ва террорчиликка қарши операцияларни ўтказиш шароитларида ҳуқуқий режимни таъминлаш;
9) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш;
10) чет давлатларнинг расмий вакилларини, олий даражадаги хорижий делегацияларни кутиб олишда ва кузатиб қўйишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги тантанали тадбирлар чоғида расмий маросимларни ўтказиш;
11) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида аҳоли пунктларидаги жамоат жойларида патруллик қилиш;
12) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий мудофааси тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини жанговар қўллаш режалари бўйича махсус вазифаларни ҳал этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилишда кўмаклашиш.
Миллий гвардия Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

@Yurist_harbiy
1.6K viewsedited  17:56
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:30:24 Ҳарбий хизматдан бўшатилгандан кейин ҳам ҳарбий кийим-кечак кийиб юриш ҳуқуқи кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 310-бандига мувофиқ, камида йигирма календарь йили мобайнида ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматдан бўшатилаётган вақтда тегишли буйруқлар билан ҳарбий кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқи берилади.

@Yurist_harbiy
919 viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-10-04 17:49:36 Ота-она болаларга таълим-тарбия бермаганда ва мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилганда уларга қандай жавобгарлик бор?

"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасига кўра умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.
Ушбу Қонуннинг 51-моддасига асосан, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир;
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши шарт;
болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт.
Шунингдек, Оила кодексининг 75-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаши шартлиги, уларнинг тарбияси учун жавобгар эканлиги ҳамда болаларининг қонунчиликда белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шартлиги белгиланган.
Агарда ота-она ушбу мажбуриятларни бажармаган тақдирда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида қуйидаги жавобгарлик белгиланган:
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — 300 000 сўмдан 3 000 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш3 000 000 сўмдан 7 500 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@Yurist_harbiy
1.1K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2022-10-01 15:12:07 Ҳарбий судлар қайси ишларни кўриб чиқади?

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари қуйидаги ишларни кўради:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;
ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмаларнинг, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ҳамда ҳарбий бошқарув органлари қарорлари, ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни;
алоҳида ҳолатлар туфайли судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;
қонун билан ўз ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни;
давлат сирларига тааллуқли ишларни.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари қонунга мувофиқ бошқа ишларни ҳам кўриши мумкин.

@Yurist_harbiy
1.1K viewsedited  12:12
Ochish/sharhlash
2022-09-30 18:54:20 Қайси оилалар “кўп болали оила” деб топилади?

Оила кодексига кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

@Yurist_harbiy
859 viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash