Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги та | HARBIY YURIST

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим йўналишлари қайсилар?

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги таълим мутахассисликлари (йўналишлари) қуйидагилардан иборат:
I. Бакалавриат
1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (бериладиган малака – соҳалар бўйича менежер, таълим шакли – кундузги, ўқиш муддати – 4 йил).
2. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, кундузги, 4 йил).
3. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
4. Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 4 йил).
5. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
6. Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (муҳандис, кундузги, 4 йил).
7. Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
8. Йўл патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
9. Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти (юрист, кундузги, 3 йил).
10. Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 3 йил).
11. Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш (юрист, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
12. Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш (психолог, сиртқи, 4 йил/3 йил*).
13. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 4 йил).
14. Психология** (психолог, кундузги, 4 йил).
15. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 4 йил).
II. Магистратура
16. Жамоат хавфсизлигини тезкор-тактик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (соҳалар бўйича менежер, кундузги, 1 йил).
17. Тарбиявий-психологик таъминлашнинг қўмондонлик-штаб фаолияти (психолог, кундузги,1 йил).
18. Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти (электротехник комплекслар ва тизимлар муҳандиси, кундузги, 1 йил).
19. Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш (юрист, кундузги, 1 йил).
20. Иқтисодий хавфсизлик (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).
21. Юриспруденция** (юрист, кундузги, 1 йил).
22. Психология** (психолог, кундузги, 1 йил).
23. Иқтисодиёт** (иқтисодчи, кундузги, 1 йил).

Изоҳ:
*
олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотга эга бўлганлар учун 3 йил.
**
кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш.

Саволингизни: @Yurist_611 га юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy