Get Mystery Box with random crypto!

Маъмурий қамоққа олиш Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 сут | HARBIY YURIST

Маъмурий қамоққа олиш

Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — 30 суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Қуйидаги шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас:
  ҳомиладор аёлларга;
уч ёшгача боласи бўлган аёлларга;
ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлганларга;
ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга.

Каналга уланиш
@Yurist_harbiy