Get Mystery Box with random crypto!

🌍Дунё Гўзалликлари🌊

Telegram kanalining logotibi yulduzlar_hayot — 🌍Дунё Гўзалликлари🌊 Д
Telegram kanalining logotibi yulduzlar_hayot — 🌍Дунё Гўзалликлари🌊
Kanal manzili: @yulduzlar_hayot
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.33K
Kanalning ta’rifi

Дунё Гўзалликлари♥️

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-03-04 13:59:03
ОДАМЛАР.....

Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар

Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар

Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар

Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.

Дилдора Абдиназарова

@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
2.9K viewsedited  10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-04 13:59:03 МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.
2.5K viewsedited  10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-04 13:59:03
Бир кишини танирдим.
Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...

Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин!
Қани бир “Омин!” денг...

Салим АЙЮБИЙ



@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
2.1K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-04 13:59:03
ОРИЯТ

У қандай гулшанки, гули бўлмаса,
У қандай булбулки, наво қилмаса,
У қандай одамки, дили бўлмаса,
Бу ажиб дунёга ҳайронман, ҳайрон...

Бахтиёр Фидоий



@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
1.9K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-04 13:59:03 #Давоми
Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим.
— Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди.
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор   бўлса   кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.
Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди.
— Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин!
Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади:
— Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми?
— Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник.
...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим!

Ўткир Ҳошимов



@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
1.6K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-04 13:59:02 “ГЕНЕРАЛ” ОҚСОҚОЛ
(Ҳайдовчи ҳангомаси)

— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар орасида “клиентимни обқўйдинг” деб ёқа бўғишадиганлари ҳам бор! "Ҳой, барака топгур, карвон кўп, ризқи бошқа, ўлар ердамисан", десангиз, "насиҳатингни укангга қил" дейди. Вой, тавбангдай кетай!
Мол бозор кунлари Шўрабозорга тушиб тураман. Ораси яқин. Қўй-пўй харид қилганларни элтиб қўйсам, ҳарна беш-ўн сўм тушади, насибага яраша...
Бир куни саҳарлаб бозорга бордим. Баҳор эди. Шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Жийронтойни тўхтатиб, разм солсам, дарахт тагида бир чол турибди. Бозордан харид қилган қўйининг арқонини ушлаб олган. Чолнинг олдига ҳали у шўпир боради, икки оғиз гаплашади-да, бурилиб кетади. Ҳали бу шўпир боради, қўл силтаб нари кетади. Охири мен ҳам бордим. Одатда, йўловчи "фалон жойгача қанча сўрайсиз", деб аниқлаштириб олади. Шўпир кира ҳақини6 айтади. Бир хиллари бор. Отасининг хунини сурайди-да, "ками бор" деб ҳам қўяди. Бозордаги чайқовчи бўп кет-э, шоввоз!
Хулласи калом, яқин бориб салом бердим.
— Хизмат, отахон, қаерга обориб қўяй? — десам, чол негадир бош чайқади.
— Айтганим билан барибир обормайсан, шўпир болам, — деди.
Ҳайрон бўлдим.
— Нега обормас эканман? — десам, кулди.
— Негалиги шуки, қўй харид қиламан, деб бир тийин пулим қолмади, — дейди.
— Бўпти, отахон, уйингизга борганда ҳисоб-китоб қилаверамиз, — деган эдим, бош чайқади.
— Иложим йўқ. Уйдагиларнинг бири ишга, бири ўқишга кетган. Кампиримда хемири йўқ... аммо уйим яқин. Рози бўлиб, текинга обориб қўйсанг, дуо қиламан, — деди.
Қараб турсам, чолнинг юзида нур бор. Ёлғондан ҳазар қилиши кўриниб турибди, "Савоб ҳам керак-ку", дедим ўзимга ўзим. Бари-бир шаҳар томон юраман. Йўл усти экан, ташлаб ўтақолай дедим-да, икковлашиб қўчқорнинг оёғини жуфтлаб боғлаб, багажникка солдик.
Йўл-йўлакай гурунглашиб кетдик. Чол яқинда эварали бўлган экан. Бунинг устига, Наврўз байрами келяпти. Шунинг учун маҳалла-кўйни йиғиб издиҳом қилмоқчи экан. Оқсоқолнинг уйи чиндан ҳам узоқ эмас экан: нариси билан тўрт чақиримча. Зум ўтмай манзилга етиб келдик. Чол болахонали уйнинг дарвозасидаги қўнғирокни босиши билан ичкаридан ярашиқли кийинган ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги йигит чиқди. Аввал оқсоқолга, кейин менга салом берди. Тавозе билан қўшқўллаб кўришди.
— Менга қара, датсент! — деди чол зарда билан. — Анави қўйнинг оёғини ечгин-да, ҳовлидаги тутга арқонлаб қўй! Бўл тез!
Йигит “хўп бўлади отажон”, деб машина томон югурди. Икковлашиб қўйни туширдик. Йигит қўй етаклаб кетаётган эди, чол тағин ўша зардали оҳангда сўради:
— Аканг қани?
— Уйдалар, – деди йигит.
— Тез чиқсин баққа!
Йигит "хўп бўлади, отажон", деганча қўйни судрагудек бўлиб ҳовлига кириб кетди.
— Буниси — домла, — деди оқсоқол тушунтириб. — Институтда дарс беради.
Чол гапини тугатмасиданоқ ичкаридан милиция кийимини кийган подполковник чиқиб келди. У ҳам худди укасига ўхшаб салом берди. Иккаламиз билан қўшқўллаб кўришди.
— Энди бизга рухсат, отахон, — деган эдим, чол "шошмай тур" деб имо қилди-да, подполковникка буюрди:
— Қани, "қашланмайсанми", начайник?
— Хўп бўлади, отажон, қанча керак? – деди подполковник чўнтагидан ҳамён чиқариб.
— Йигирма минг!
— Ўғли минг сўмликлардан кераклигини санаб чолга узатган эди, оқсоқол жеркиб берди:
— Менгамас, шўпир йигитга бер!
— Хўп бўлади, отажон! — подполковник шундай деб, пулни менга чўзди. Ҳайрон бўпқолдим.
— Отахон, — дедим тушунтириб. — Бошида келишганмиз: пул керакмас, дуо қилсангиз бўлди.
— Дуо ҳам қиламан. — Чолнинг чеҳраси ёришди. — Сен бунинг савлатига парво қилма, — деди ўғлини кўрсатиб. — Бу падпалковник бўлса, мен генералман! Бу хонадоннинг лашкарбошиси ман бўламан!


#Давоми_бор


@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
2.0K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-03-03 20:07:02 инг бирида Одил хизмат сафари юзасидан икки уч хафтага бошқа вилоятга кетадиган бўлиб қолди.
- Сиз бемалол бориб келаверинг дадаси, биз ўзимиз бемалол ўтираверамиз, биздан хечам хавотир олманг, қолаверса ўғлимиз Сардоржон ҳам катта йигит бўлиб қолди, бемалол онасини қўриқлай олади, - деб уни кузатиб қўйди Малика ўз ўғлини назарда тутиб. Одил унинг гапига аҳамият ҳам бермади. "Ишқилиб тинч ўтирса бўлди" деб қўйди дилида.
Хизмат сафарига бир хафта бўлганида, ховлисига қўшни бўлган синфдоши Ботир қўнғироқ қилди.
- Ало Одил яҳшимисан?
- Ҳа яҳшиман раҳмат Ботир, ўзинг яҳшимисан?
- Ҳа мен яҳшиман.
- Тинчликмиди ўртоқ?
- Тинчлик бўлса сени безовта қилармидим, уйингга икки кундан бери бегона эркак келяпти. Кимлигини таний олмадим. Бу ерликка ўхшамайди. Қўни қўшнилар эркаги йўқ уйда бу бегона эркак нима қиляпти экан? -деб хайрон бўлишяпти. Ўзинг бир Маликахондан сўраб қўясанми?
Ўртоғининг бу гапларини эшитиб, муздек тер босиб кетди Одилнинг.
Бир муддат қотиб қолди.
- Ҳа раҳмат ўртоқ айтганинг учун, мен албатта қўнғироқ қилиб биламан, сен хавотир олма, - деганча гўшакни қўйди. Дўстини хавотирини енгишга енгди-ю, ўзининг кўнгли бузилди. Хар хил хаёлларга борди.
Эртасига қўли ишга бормади. Ишини йиғиштириб, уйига жўнади. Қишлоғи жойлашган туман марказига етиб келиб, чойхонада ўтиргунча кеч тушишини пойлади. Кеч кирди, атрофни қоронғулик қоплади. Кеча ойдин ҳам эмасди ҳамма ёқ қоп қоронғу. Ховлисига яқин келаркан, дарвозахонада турган машинани кўриб ичи узилди. Нафрати қўзиди Одилнинг. Ошхонага билинтирмай кириб пичоқ олди қўлига. Секин асталик билан, ётоқхона томон юради.
Ойна орқали ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, ўз ўрнида бегона эркак, Малика билан бирга ётар эди.
Тўғри уйга бостириб кирдида чироқни ёқди.
- Ифлос, харомхўр!- деди ғазаб билан Одил.
- Вой, Одил ака, хозир тушинтириб бераман, - ёлвора бошлади Малика.
- Нимани тушунтирасан? Фохишалигингними инсофсиз. Бориб хар иккисини ҳам кўксига пичоқни суқиб олгиси келди-ю шайтонга хай берди. Ўзини босишга харакат қилсада, қўллари тинмай титрар эди.
- Йўқол фохиша, кўзимга кўринма, сени жавобингни бердим.
- Нима??? Қошларини чимирди Малика, - ўзинг йўқол эшитдингми? Бу уй меники, эсингдан чиқдими ўғлимни номига ўтқизиб берганинг.
Одил Маликанинг гапидан бутунлай хушини йўқотди. Бутун танаси бўшашиб кетди. Қўлидаги пичоқ ҳам ерга тушиб кетди.
- Ахир ҳаммасини сен учун қилган эдимку, нега буларни билмадинг нонкўр! Яна ғазаб отига минди Одил.
- Нима мен нонкўрманми? Ўзинг эмасми нонкўр, оқила аёлинг туриб менга суйкалдинг, уни ҳам бошига етдинг. Нима мени севади деб ўйлаганмидинг, мен а, сени-я, ха ха ха, сен қирчиллама йигитмидинг сени севиб қолгани, ҳаммаси манашу уйинг учун эди, молу давлатинг учун эди....
Одил Маликанинг кейинги сўзларини ҳам эшитмади, сабри етмади. Ортига бурилиб чиқиб кетди. Тўғри молхона томон борди. Қўлига арқон олди.
У элликка кирганда уйсиз, аёлсиз, фарзандларсиз қолди. Ҳаммасига ўзи сабабчи эди. Малика тўғри айтди. Ҳа у оқила аёлини хўрлади, унинг қадрига етмади, нафси ақлидан устун келди. Хирс уни бўйнига сиртмоқ солишига мажбур қилди.
Бу дунёнинг унгача заррача қизиғи қолмаган эди. Ҳамма ундан юз ўгириб бўлган эди.
- Фарида қаердасан жоним, мени кечир, болаларим сизлар ҳам мени кечиринглар, Фарида қаердасан? Оз қолди. Хозир сени олдингга бораман.
Майит Одилнинг ота уйидан чиқарилди. Жанозага ўғли етиб келди ва дадасини охирги манзилга ўзи қўйди.


МАНА АЗИЗЛАРИМ НАФС,ХИРС ДЕБ КУЗИ КУР БУЛГАН ЭРКАК УЗ ОИЛАСИНИ БОЛАЛАРИНИ ПАРОКАНДА КИЛДИ. ВАФОЛИ АЁЛИНИ КАДРИГА ЕТМАДИ. ФАРЗАНДЛАРИНИ ХОР КИЛИБ ОХИРИ УЗ ЖОНИГА КАСД КИЛДИ ОР НОМУСГА ЧИДОЛМИ. КИЛМИШ КИДИРМИШ ДЕБ ШУНИ АЙТИШСА КЕРЕДА. АЁЛМИ У ЭРКЕМИ У ХАММАНИ ИНСОФ ИЙМОНИНИ БЕРСИН!!!


@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
2.4K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-03-03 20:07:02 н!
Шундай дейсизку...., - Малика гапини тугатмасидан, Одил яна Маликанинг қаршисига тиз чўкди ва қўлларини яна ушлади, юзига босди.
Илтимос Маликам, менга турмушга чиқинг, нима истасангиз мухайё қиламан, хохласангиз ойни олиб бераман.
Нималар деяпсиз а Одил ака? Қўйинг бундай гапларни, майли сизга турмушга чиқишга розиман, фақат битта шартим бор, - дедида қўлларини Одилнинг қўллари орасидан тортиб олиб, ўрнидан турди.
- Айтинг гулим қандай шарт?
- Ўғлимни ўз ўғлингиздек кўрасиз, фарзандларингиз бизни камситишига йўл қўймайсиз, қонуний никохдан ўтамиз. Ҳа яна бир гап, ўзаро ишонч учун уйингизни ўғлимни номига хатлаб берасиз.
Мухаббат Одилнинг кўзларини кўр қилиб бўлган эди.
Хеч нима кўринмай турганди кўзига, ўз фарзанди зурриёти, ўғли борлигини унга ҳам асли уй кераклигини хис қилиб турган бўлсада, азалий орзуси ушалай деб турганда ховлини хисобга олиш кўнглига ҳам сиғмади.
- Бўпти мен розиман Маликам, сизни ҳамма айтганларингизга розиман, хўш энди менга турмушга чиқасизми? Ҳа.
Кичик даврада Одил билан Маликанинг никох тўйлари бўлиб ўтди. Одамлар бир икки ой гапиришди. Парво ҳам қилмади улар. Бир вақтлар машинани орқа ўриндиғида кетадиган Фариданинг ўрнида, энди Малика ястаниб олиб ишга кетар эди. Одил ўзини жуда бахтли хис қилар эди. Қўни қўшнилари, айрим таниш билишлари эса ундан юз ўгирган эди.
Унга нисбатан нафрат кўзи билан боқар эди.
Кун ўтди. Ой ўтди. Йил ўтди. Кунлар ўтгани сайин Малика борган сари ўзгариб борди. Ўн гулидан бир гули очилмасдан эрдан қолган Малика элликка кирган чол билан яшашни ўзига эп кўрмай қолди.
Одил ака кечга дугоналарим билан зиёфатимиз бор эди, шунга салгина кечроқ қоламан.
Болаларга кечки овқат нима бўлади?
Ана қизингизга айтинг, у ҳам эплай оладику, билмаса каттасини чақиринг, нима фақат мен учун керак эмассизку!
Эй нималар деяпсан Малика?
Хўш бормайми ўша зиёфатга? - жахл қилди Малика Одилга жавобан.
Майли борақол ўша зиёфатингга.
Малика борган сари ўзгариб борди, ўзига оро берадиган бўлиб қолди. Одилнинг фарзандларини қул қилиб ишлатди. Катта қиз ота уйига умуман келмай қўйди.
Иккинчи қизини ҳам бўйи етиб қолди. Унга келган совчиларга рад жавоби берилди. Сабаби, қизига сеп сидирға қилиш ўрнига Маликани кийинтирар, базму жамшидларга юборар эди. Авваллари ўзи хохлаб пул сарфласа, энди Маликадан қўрққанидан пул сарфлар эди. Шунда ёдига тушди Фарида.
Дадаси камроқ харж қилинг, қизимизни бўйи етиб қолди, унга сеп сидирға қилишимиз керак, бир пасда иккинчи қизингизни ҳам бўйи етиб қолади. Раҳматли аёлини ушбу сўзларини эслаб куйинди, "эссизгина аёлима, хечам ўзини ўйламас эди-я, болаларим дерди у, ўзига қарамай ҳам қўйганди бечора, мен уни гап сўзларини ортиқча хархашага чиқарибман а, мен нонкўр уни бесўнақай аёлга чиқарибман а" деб, кўп сиқилди.
Маликадан яшириб бироз пул йиғди ва опаси билан маслхатлашиб иккинчи қизининг сеп сидирғасини олди. Сепини йиққунча она сути оғзига келди. Хар гал опаси билан сеп йиғиш учун бозорга чиққанида, унинг қанчалик машаққат эканлиги хис қилди.
Оёқлари толиқиб чарчаб уйга келиб ўтирганида, яна Фарида ёдига тушди. У ҳам доим "чарчадим" дерди, "у ер бу ерим оғрияпти" дерди. Мана бугун Одил ҳам ўша оғриқларни хис қилиб ўтирибди. Унга осон эмаслигини пайқаб турибди. "Бечора аёлим а" деб аёлига куйинишидан бошқа чораси ҳам қолмаган эди.
Эплаб сиқтаб бир хонадонга иккинчи қизини ҳам узатди.
Бир куни ўғли Маликанинг ўғлини урганини куриб қолди. Хар қанча эхтиётлаб, Маликадан ўғлининг қилган ишини яширишга харакат қилмасин Малика барибир сезиб қолди. Одилни ўғлини урдиришга ундади. Илож қолмади Одилда, кенжа ўғлини, зурриётини икки юзига тарсаки туширди.
Ўғли дадасига хеч нима демади, индамай кўчага отилиб чиқиб кетди. Эртасига дадасига хат қолдириб кетди.Дадажон мендан хавотир олманг, дўстимнинг акаси Мурод билан Россияга ишлагани кетяпман, бу хонадонда бошқа яшай олмайман, ишлаб пул топиб, ўзимга бошқа уй сотиб олмагунимча қайтмайман". Одил хатни ўқиб хўнграб йиғлади.
Малика эса ўзи билан ўзи овора эди. Одилга умуман эътибор ҳам қилмас эди. Онда сонда уйга келмай қўядиган одат ҳам чиқарди. Одилга "дугонамникида эдим" деб ортиқча хисобот бериб ўтирмас эди.
Кунларн
2.3K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-03-03 20:07:02 КИЛМИШ КИДИРМИШ...
ОЛЛОХ ХЕЧ БИР ИШНИ ЖАВОБСИЗ КОЛДИРМАГАЙ...



Одил шифохонага бош шифокор бўлди-ю ўзгарди.
Қўлида ишлайдиган ҳамширасини ёқтириб қолди. Малика биргина ўғли билан ёлғиз ўзи яшар эди. Турмуш ўртоғи бевақт оламдан кўз юмган эди. Одилга бу жуда қўл келди. Тез-тез хонасига чақиртириб, унга енгил топшириқлар юклай бошлади. Имкон борича ўзининг хонасидаги хужжатни тўғрилаш ишларини буюрди. Иш давомида унинг кўнглини олишга харакат қилди. Хотини эса кўнглига жуда хунук кўриниб кетди. Қани Маликани кўнглини забт эта олсам хаёл қила бошлади Одил, Маликани аёли ўрнига қўя бошлади. Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Одил қирқ бешдан ўтиб элликка яқин келганида айниди қолди. Хотинни иккита қилмоқчи ҳам бўлди, лекин аёлининг акаларидан қўрқди, чунки унинг бош шифокор бўлишига айнан аёлининг акалари сабабчи бўлган эди. Кўп вақт ўтмай, Маликанинг кўнглини забт эта олди.
Малика, сиз меникисиз, сизсиз менга хаёт қоронғу. Одил ака ундай деманг, ахир сизни оилангиз борку!
Э ўша оиласини ҳам, зерикдим ўша хотиннинг машмаларидан, уйга боришим билан бош оғриқ бошланади. Ахир мен ҳам яхши яшашга хаққим борку!
Тўғри айтасиз, лекин Фарида опа эшитиб қолгудек бўлса, иккимизга ҳам яхши бўлмайди.
Билса билсин, тўйдим ундай хаетдан, ўзи билиб қолмасидан аввалроқ ўзим айтмоқчи бўлиб турибман.
Уларнинг сухбати тугаб улгурмасидан, эшик очилиб аёли Фарида кўринди.
- Дадаси, бу нима қилганингиз? Ахир сизга нима ёмонлик қилган эдим.
Фарида... Фарида..., -Фарида эрининг чақириғига ҳам қулоқ тутмади, эшикни ёпиб ортига бурилиб кетди.
Вой энди нима бўлади Одил ака? - деди Малика устига чойшабни тортиб.
Хеч нима қилмайди, сен куйинма Маликам, яхши бўлди қайтанга билгани, энди болалари учун сабр қилади ёки бўлмаса ана катта кўча, мақтанчоқ акалари боқиб олаверади.
Фарида эриниг хиёнатини кўтара олмади. Дунёларга сиғмай кетди бечора. Бутун борлиғича севар эди уни. Эрининг унга қилган инсофсизлигига чидай олмади. Оғир касал бўлиб ётиб қолди. Одил эса бирорта шифокорга тузукроқ кўрсатмади ҳам...
Акалари келиб шифокорга олиб кетмоқчи бўлганида, Фарида эрининг қилмишини уларга айтмади ҳам.
- Нима мен ўз хотинимни ўзим кўрсата олмайманми? Ўзим ҳам шифокорман ахир, сингилларингни бўлгани шу, тез орада соғайиб кетади, -деб Одил Фариданинг акаларини кузатиб қўйди хар гал. Дард ўз сўзини айтди, бора-бора оғирлашиб бораётган касаллик уни ажал домига олиб борди. Касалхонада жон берди. Катта қизи яҳши хонадонга келин бўлиб улгурган эди, лекин уйда қолган бир қиз бир ўғли етим қолди. Одил эса, хотинининг ўлимидан атиги бир икки ойгина куйинди холос.
Фариданинг ўлимига ҳам бир икки ой бўлиб улгурмасидан, уйланиш харакатига тушди Одил.
- Кирсам майлими? - юз кўзларига атир упа суртган алламбало кийим кийиб олган Малика хонага кирди.
- Ие келинг Маликахон. Бугун жа очилиб кетибсизми? - хушомадни жойига қўйди Одил, - бу ерга ўтиринг деганча стол атрофидаги стуллардан бирини қўллари билан тўғрилаб жой кўрсатди.
- Ассалому алайкум Одил ака, яҳшимисиз, - мулойимгина қилиб саломлашди Малика ва Одил кўрсатган стулга ўтирди.
Иккиси ҳам хаяжонда, Маликанинг тепасида турганча унинг чиройли юзларига термулганча бир вақт жим бўлиб қолди.
- Чақиртирган экансиз, - жимликни бузди Малика.
- Ха, ха, чақирган эдим, - дедида яна бир муддат хеч нима демай, Маликанинг тўғрисига ўтиб, чўкка тушиб ўтирди ва унинг қўлларини ушлаганча, унинг юзларига тик боқиб,
- Малика сизни яхши кўраман, сизга уйланмоқчиман, менга тегишга розимисиз?
Кутилмаган таклифдан, хайрон қотди Малика, икки юзи қизарди Маликанинг.
- Одддил ака, ахир...
- Нима ахир?- ўрнидан туриб кетди Одил. Хона бўйлаб у ёқдан бу ёққа юра бошлади.
- Келинойимни жанозаларига ҳам хали икки ой ҳам бўлиб улгурмадику!
- Нима қилибди бўлмаган бўлса, нима мен сўққабош бўлиб юраверишим керакми, айтинг! Ўлган ўлдида, яна қанча аза тутишим керак?
- Ҳа энди, хеч бўлмаса йил ошиларигача сабр қилсакмикин...

- Йўқ мен сабр қилмайман, сизсиз бир кун ҳам яшай олмайман, нега тушунмайсиз Маликам?
- Тушунаман Одил ака, фақат мен... Одамлар нима дейишаркан?
- Э тупурдим ўша одамларнинг гап сўзларига, мен ҳам одамман, мен ҳам яҳши яшашга хақлима
2.4K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-03-02 17:39:02 МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.

2. Ҳалолдан еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.

6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.

7. Аллоҳга таваккал қилиш.

8. Қаноаткор бўлиш.

9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.

10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.

11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.

12. Гуноҳларга тавба қилиш.

13. Ихлос билан ибодат этиш.

14. Шайтонни душман билиш.

15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.

16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.

17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.

18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.

19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.

20. Қариндошларни зиёрат қилиш.

21. Омонатга хиёнат этмаслик.

22. Аллоҳдан қўрқиш.

23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.

24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.

26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.

27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.

28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.

29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.

30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.

31. Ҳаромга қарамаслик.

32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.

33. Сеҳр-жоду қилмаслик.

34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.

35. Илм таҳсил этиш.

36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.

37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.

40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.

41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.

42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.

43. Молининг закотини бериш.

44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.

45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.

46. Кибр қилмаслик.

47. Етимнинг молини сақлаш.

48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.

49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.

50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.

51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.

52. Зинодан қочиш.

53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.



@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi
3.3K views14:39
Ochish/sharhlash