Get Mystery Box with random crypto!

#Давоми Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлс | 🌍Дунё Гўзалликлари🌊

#Давоми
Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим.
— Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди.
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор   бўлса   кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.
Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди.
— Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин!
Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади:
— Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми?
— Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник.
...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим!

Ўткир Ҳошимов



@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi