Get Mystery Box with random crypto!

инг бирида Одил хизмат сафари юзасидан икки уч хафтага бошқа в | 🌍Дунё Гўзалликлари🌊

инг бирида Одил хизмат сафари юзасидан икки уч хафтага бошқа вилоятга кетадиган бўлиб қолди.
- Сиз бемалол бориб келаверинг дадаси, биз ўзимиз бемалол ўтираверамиз, биздан хечам хавотир олманг, қолаверса ўғлимиз Сардоржон ҳам катта йигит бўлиб қолди, бемалол онасини қўриқлай олади, - деб уни кузатиб қўйди Малика ўз ўғлини назарда тутиб. Одил унинг гапига аҳамият ҳам бермади. "Ишқилиб тинч ўтирса бўлди" деб қўйди дилида.
Хизмат сафарига бир хафта бўлганида, ховлисига қўшни бўлган синфдоши Ботир қўнғироқ қилди.
- Ало Одил яҳшимисан?
- Ҳа яҳшиман раҳмат Ботир, ўзинг яҳшимисан?
- Ҳа мен яҳшиман.
- Тинчликмиди ўртоқ?
- Тинчлик бўлса сени безовта қилармидим, уйингга икки кундан бери бегона эркак келяпти. Кимлигини таний олмадим. Бу ерликка ўхшамайди. Қўни қўшнилар эркаги йўқ уйда бу бегона эркак нима қиляпти экан? -деб хайрон бўлишяпти. Ўзинг бир Маликахондан сўраб қўясанми?
Ўртоғининг бу гапларини эшитиб, муздек тер босиб кетди Одилнинг.
Бир муддат қотиб қолди.
- Ҳа раҳмат ўртоқ айтганинг учун, мен албатта қўнғироқ қилиб биламан, сен хавотир олма, - деганча гўшакни қўйди. Дўстини хавотирини енгишга енгди-ю, ўзининг кўнгли бузилди. Хар хил хаёлларга борди.
Эртасига қўли ишга бормади. Ишини йиғиштириб, уйига жўнади. Қишлоғи жойлашган туман марказига етиб келиб, чойхонада ўтиргунча кеч тушишини пойлади. Кеч кирди, атрофни қоронғулик қоплади. Кеча ойдин ҳам эмасди ҳамма ёқ қоп қоронғу. Ховлисига яқин келаркан, дарвозахонада турган машинани кўриб ичи узилди. Нафрати қўзиди Одилнинг. Ошхонага билинтирмай кириб пичоқ олди қўлига. Секин асталик билан, ётоқхона томон юради.
Ойна орқали ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, ўз ўрнида бегона эркак, Малика билан бирга ётар эди.
Тўғри уйга бостириб кирдида чироқни ёқди.
- Ифлос, харомхўр!- деди ғазаб билан Одил.
- Вой, Одил ака, хозир тушинтириб бераман, - ёлвора бошлади Малика.
- Нимани тушунтирасан? Фохишалигингними инсофсиз. Бориб хар иккисини ҳам кўксига пичоқни суқиб олгиси келди-ю шайтонга хай берди. Ўзини босишга харакат қилсада, қўллари тинмай титрар эди.
- Йўқол фохиша, кўзимга кўринма, сени жавобингни бердим.
- Нима??? Қошларини чимирди Малика, - ўзинг йўқол эшитдингми? Бу уй меники, эсингдан чиқдими ўғлимни номига ўтқизиб берганинг.
Одил Маликанинг гапидан бутунлай хушини йўқотди. Бутун танаси бўшашиб кетди. Қўлидаги пичоқ ҳам ерга тушиб кетди.
- Ахир ҳаммасини сен учун қилган эдимку, нега буларни билмадинг нонкўр! Яна ғазаб отига минди Одил.
- Нима мен нонкўрманми? Ўзинг эмасми нонкўр, оқила аёлинг туриб менга суйкалдинг, уни ҳам бошига етдинг. Нима мени севади деб ўйлаганмидинг, мен а, сени-я, ха ха ха, сен қирчиллама йигитмидинг сени севиб қолгани, ҳаммаси манашу уйинг учун эди, молу давлатинг учун эди....
Одил Маликанинг кейинги сўзларини ҳам эшитмади, сабри етмади. Ортига бурилиб чиқиб кетди. Тўғри молхона томон борди. Қўлига арқон олди.
У элликка кирганда уйсиз, аёлсиз, фарзандларсиз қолди. Ҳаммасига ўзи сабабчи эди. Малика тўғри айтди. Ҳа у оқила аёлини хўрлади, унинг қадрига етмади, нафси ақлидан устун келди. Хирс уни бўйнига сиртмоқ солишига мажбур қилди.
Бу дунёнинг унгача заррача қизиғи қолмаган эди. Ҳамма ундан юз ўгириб бўлган эди.
- Фарида қаердасан жоним, мени кечир, болаларим сизлар ҳам мени кечиринглар, Фарида қаердасан? Оз қолди. Хозир сени олдингга бораман.
Майит Одилнинг ота уйидан чиқарилди. Жанозага ўғли етиб келди ва дадасини охирги манзилга ўзи қўйди.


МАНА АЗИЗЛАРИМ НАФС,ХИРС ДЕБ КУЗИ КУР БУЛГАН ЭРКАК УЗ ОИЛАСИНИ БОЛАЛАРИНИ ПАРОКАНДА КИЛДИ. ВАФОЛИ АЁЛИНИ КАДРИГА ЕТМАДИ. ФАРЗАНДЛАРИНИ ХОР КИЛИБ ОХИРИ УЗ ЖОНИГА КАСД КИЛДИ ОР НОМУСГА ЧИДОЛМИ. КИЛМИШ КИДИРМИШ ДЕБ ШУНИ АЙТИШСА КЕРЕДА. АЁЛМИ У ЭРКЕМИ У ХАММАНИ ИНСОФ ИЙМОНИНИ БЕРСИН!!!


@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi