Get Mystery Box with random crypto!

МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ... -'Мехр' нима эй одам ? -'Мехр' икки | 🌍Дунё Гўзалликлари🌊

МЕХРГА  МУШТОК  КЎНГИЛ...

-"Мехр" нима эй одам ?
-"Мехр" икки кўзингдур.

-"Окибат" не эй одам ?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.

-"Гунох" нима эй одам ?
-"Гунох" эгри йулингдир.

-"Халол" нима эй одам ?
-"Халол" қадоқ қўлингдир.

-"Ихлос" нима эй одам ?
-"Ихлос" ишонч улови.

-"Инсоф" нима эй одам ?
-"Инсоф" нафснинг жилови.

-"Виждон" нима эй одам ?
-"Виждон" қийналган жондир

-"Иймон" нима эй одам?
-"Хақни" таниган онгдир.

-"Кулфат" нима эй одам?
-"Кулфат" қизил тилингдур

-"Бахт" нимадур эй одам?
-"Бахт" хотиржам кунингдир.