Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 30

2022-10-08 15:08:37
Аёлларга ширин сўзларни гапиринглар. Улар қовурғадан яралгандирлар. Эгаман десанг синдирасан, ўз ҳолига қўйсанг эгрилигича қолади....
1.2K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-10-07 19:58:56
Яхши сўзнинг шарофати

Улашинг |
2.1K views16:58
Ochish/sharhlash
2022-10-06 19:14:18 Келинларга 10 маслахат!

1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.

2. У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.

3. Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

4. Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.

5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг.

6. Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.

7. Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

8. Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.

9. Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.

10. Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

11. Бу ма'лумотни яқинларга юборинг!
840 viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash
2022-10-03 15:11:26
Эркак кишининг энг катта садақа-эҳсони - бу ўз аёлига ғамхўрлик қилиши ва ўз қўли билан таом пишириб едириб қўйишидир.
1.5K views12:11
Ochish/sharhlash
2022-10-03 13:34:45 #ибрат

40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1. Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2. Фаришталарга иймон келтириш;
3. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4. Пайғамбарларига иймон келтириш;
5. Қиёмат кунига иймон келтириш;
6. Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз:
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1. Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2. Жойи пок бўлиши;
3. Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4. Қиблани топиши;
5. Ният;
6. Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1. Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2. Қиёмда туриш;
3. Қироат қилиш;
4. Руку;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1. Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2. Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1. Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2. Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3. Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4. Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1. Оғизга сув олиб ювиш;
2. Бурунга сув олиб ювиш;
3. Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфдаги 1 фарз:
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункардаги 1 фарз:
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайздаги 1 фарз:
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашдаги 1 фарз:
Илм излаш, ўқиш фарз.

Дўстларга улашинг!
1.5K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-10-02 11:39:48
АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар.

• Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади.

• Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан.

• Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан.

• Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан.

• Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан.

• Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан.

• Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан.

• Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади.

• Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан.

• Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан.

• Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.
1.5K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2022-10-01 08:27:25 ҚИЗЛАРИМИЗГА ЎРГАТАЙЛИК!

Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!

Доимо Шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин.

Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!

Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!

Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!

Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!

Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: "Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир".

Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.

Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.

Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.

Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.

Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳқаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг.

Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг.

Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.

Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.

Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.

Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!

Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, настҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон
2.0K viewsedited  05:27
Ochish/sharhlash
2022-09-29 22:17:28
ЖУМА АЙЁМИНИНГ БАРОКАТИ СИЗГА  МУКАММАЛ ЁҒИЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Қиблага юзланиб шодланса юрак,
Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
Улуғ зот борми АЛЛОҲдан бўлак,
Мусулмон аҳлига жума муборак!

Кунларнинг шоҳидур "Жума" айёми,
Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт,
АЛЛОҲим насиб эцин илоҳий бир бахт...

Саловот айтишни унутманг:
АЛЛОҲУММА солли аъла саййидина Муҳаммад
4.6K views19:17
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:21:09
#Долзарб  #Тарқатинг

Қайси хонадондан қиз, келин, аёл бош яланг юрса ўша хонадонга фаришта кирмайди

Барча аёлларимизга етказиб қўямиз
2.6K views09:21
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:08:32
Бу дунёда энг бахтли одам Ота - онаси тирик одам

Шундай экан ота-оналаримизни тириклигида қадрига етайлик
2.4K views04:08
Ochish/sharhlash