- Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?
Шайх деди: - Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!" дедим...
Бир куни бир йигит бир шайх ҳузурига келиб шикоят қилди:
- Мен ёшман ва қизларга қарамай туролмайман. Нима қилай?
Шайх унга сут билан лиммо-лим тўлдирилган бир коса бериб, бир томчи ҳам тўкмай бозордаги бир кишига олиб боришни сўради. Сўнг шогирдларидан бирини чақириб, агар бир томчи сут тўкилса, йигитни нақ кўча ўртасида қамчилашга буюрди. Йигит эса, шайхнинг сўраганини бажарди ва бир томчи сут ҳам тўкмади.
Қайтиб келгач, шайх сўради:
- Йўлда нечта қизни кўрдинг?
Йигит жавоб берди:
- Йўлда ҳеч кимни пайқамадим, чунки сутни тўкиб юборсам, одамларнинг кўз ўнгида қамчиланишдан қўрқдим. Одамлар олдида ўзимни шарманда қилишдан қўрқиб, бир коса сутдан бошқа нарсани кўрмадим.
Шунда шайх айтди:
- Чин мўминнинг ҳолати ҳам айни шундайдир. Aллоҳ азза ва жалладан қўрқади, агар Aллоҳ таолонинг амрларига бўйсунмаса, қиёматда шармисор бўлишдан қўрқади.
2022-11-13 03:57:02Ота тарбияда йўл қўймаслиги керак бўлган 10 та қоида (1-қисм)
1. Камситмаслик. "Мийянг борми?", "Ҳе аҳмоқ!", - булар оталарга таниш сўзлар. Ота ўзининг болалик онларини хотирлаши ва бу каби ҳақоратли сўзлар унда қандай ҳис уйғотганини эслаши керак. Бола ўзини камситилган ҳис қилади ва бора-бора ўз кучига ишончи йўқолаверади.
2. Қўрқитмслик. Бола "яна укангни урсанг, қўлингни синдираман!" каби пўписалар билан қўрқитилса, унда ота-онага нисбатан нафрат ва қўрқинч уйғонади. Қолаверса, тарбиянинг қўрқитиш услуби бола хулқини яхшиламайди.
3. Ваъда талаб қилмаслик. Масалан бола бирор шўхлик қилди. Ота эса "Яна шундай қиласанми?!" деганча боланинг бошида қаҳр қиличини яланғочлайди. Ярим соатдан кейин эса худди ўша шўхлигини такрорлайди. Бола учун сўз бериш ҳеч нарсани англатмайди. Агар фарзанд юмшоқ кўнгилли бўлса, унда айбдорлик ҳисси туғила бошлайди. Ортиқча таъсирчанликка берилмайдиган бола эса гап бошқа, амал бошқа қабилида иш тутишни ўрганади.
4. Ортиқча ғамхўрлик талаб қилмаслик. Ортиқча ғамхўрлик болада "Мен ҳеч нарса қила олмайман" деган ҳисни ривожлантиради. Ота боланинг қўлидан келган ишни ўзи қилиб бермасликни қоида қилиб олиши керак. Кўпгина ота-оналар "Болам буни қила олмайди", деган фикрда барча ишни ўз елкаларига ортиб олишади. Фарзанднинг қўлидан ҳам кўп иш келади, ота фақат сабр билан ўргатишни унутмаслиги керак!
5. Буйруқни зудлик билан амалга оширишни талаб қилмаслик. Ота боласига бирор ишни зудлик билан бажаришни талаб қилишдан олдин, ўзига ҳам кимдир "Зудлик билан барча ишингни ташлаб, мен айтган ишни қил", дейишини тасаввур қилиши керак. Бу отага ёқмаганидек, болага ҳам ёқмаслиги табиий. Ота бирор иш буюрганида уни аввалроқ огоҳлантириши керак: "10 дақиқадан кейин дастурхонни йиғиб, идишларни ювиб қўй". Бола қўғирчоқ эмас, кўр-кўрона бўйсуна олмайди. Акс ҳолда у ўз фикрига эга мустақил шахс сифатида улғайишини кутмаса ҳам бўлади. Давоми бор...