Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.16K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 26

2022-12-08 03:34:23
#ТАРИХ

• Чингизхон Бухорога ҳужум қилганида, шаҳар дарвозаларини ёриб кира олмади!
• Халқ матонат билан шаҳарни ҳимоя қилди.
• Шунда Чингизхон хат ёзди:
- Ким бизга қўшилса омонлик бераман!
• Шаҳар аҳолиси хатдан кейин иккига бўлинди.
• Бир қисм шаҳарни охирги томчи қон қолгунга қадар ҳимоя қилиш лозимлигини айтса, иккинчи қисм мўғуллар билар келишиш керак, дея бошлади.
• Кейин Чингизхон таслим бўлишни хоҳлаганларга алоҳида хат ёзди:
- Агар шаҳарни ҳимоя қиладиганларга қарши биз билан бирга туриб уришсангиз, сизга шаҳарнинг мулкини, султонлигини бераман!-, деди.
• Мансабпараст, қўрқоқ ва хоинлар Чингизхон аскарлари сафига қўшилди.
• Натижада ўша хоинлар «ғалаба» қилди.
• Чингизхон шаҳарга киргач илк қилган иши ўша хоинларни сўйдириш бўлди ва тарих саҳифаларига муҳрланган ушбу сўзини айтди:
- Ўзининг яқинларига хиёнат қилганлар менга вафодорлик қилармиди?!

Ибн Асирнинг «Ал Комил фит тарих» асаридан
8.0K viewsedited  00:34
Ochish/sharhlash
2022-12-06 17:39:04
Беш нарсани ғанимат билгин!
3.2K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2022-12-01 18:02:48 Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: «Ҳозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!» - деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... – у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? – дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида  болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...
Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотганки...

Дилфуза Комил
6.4K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2022-11-29 19:14:25
Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!

Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.

Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!

Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!

Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин.
9.7K viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash
2022-11-28 18:44:00
Агар пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яратилмаганда бу дунё яратилмаган бўлар эди

У зотга Саловот айтишни унутманг:
АЛЛОҲУММА солли аъла саййидина Муҳаммад

АЛБАТТ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
3.4K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash
2022-11-27 16:22:40 СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:

1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.


СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:

1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
5.2K viewsedited  13:22
Ochish/sharhlash
2022-11-26 16:15:46 #Ҳақиқат

Жигарларни қадрига етинг!

Жигарларга юбориб кўнгилларини кўтариб қўямиз!
7.4K viewsedited  13:15
Ochish/sharhlash
2022-11-25 19:12:33
Бу Дунёда
Мукаммал хотин йўқ
7.1K views16:12
Ochish/sharhlash
2022-11-25 01:40:33
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
2.7K views22:40
Ochish/sharhlash
2022-11-24 03:35:29
Мусулмонлар суннатга кўра, уйқуга кетишдан аввал кўрпаларини қоқадилар.
Бунинг хикмати нимада?
688 views00:35
Ochish/sharhlash