Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.16K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 29

2022-10-26 02:15:56
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат


Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.
1.4K viewsedited  23:15
Ochish/sharhlash
2022-10-25 03:24:58 Ёш болаларнинг йиғлаши доим очлик ёки беморликдан бўлавермайди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар...
          Имом Аҳмад ривояти.

Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2. Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5. Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6. Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).
Сўнгра уч марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади...
1.6K viewsedited  00:24
Ochish/sharhlash
2022-10-23 03:40:43
Аёлларнинг кўчага атир сепиб чиқиши тўгрисида жуда муҳим гаплар албатта тингланг ва қолганларга ҳам етказинг
1.5K views00:40
Ochish/sharhlash
2022-10-22 18:10:29
Хожатхонада телефон кўрганларга фаришталар лаънат айтади

Видеони савоб учун тарқатинг
1.5K viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2022-10-21 19:43:16
Аёл учун энг катта совға бу жуфти ҳалолини унга кетказган ВАҚТИ ва МЕҲРИ бўлади
1.6K views16:43
Ochish/sharhlash
2022-10-18 16:09:27
1. Ёши катта аёлга уйланиш - СУННАТ
2. Ажрашган аёлга уйланиш - СУННАТ
3. Бева аёлга уйланиш - СУННАТ
4. Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш - СУННАТ
5. Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз - СУННАТ
6. Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз - СУННАТ
7. Унинг хатоларини кечириш - СУННАТ
8. Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш - СУННАТ
9. Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш - СУННАТ
10. Ўз аёли билан биргаликда вақтичоғлик қилиш - СУННАТ
11. Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш - СУННАТ
12. Аёлини гўзал исмлар билан чақириш - СУННАТ
13. Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзолари ёки дўстларга ошкор қилмаслик - СУННАТ
14. Аёлингизнинг ота-онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш - СУННАТ
2.5K views13:09
Ochish/sharhlash
2022-10-17 15:30:49
БУГУН САДАҚА ҚИЛДИНГИЗМИ?

Ҳар бир тасбеҳ айтиш (Субҳаналлоҳ) садақадир.

Ҳар бир тамҳид айтиш (Алҳамдулиллаҳ) садақадир.

Ҳар бир таҳлил айтиш (Лаа илаҳа иллаллоҳ) садақадир.

Ҳар бир такбир айтиш (Аллоҳу Акбар) садақадир.
(Имом Муслим ривояти).

Садақа қилган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин ИнщаАллоҳ!
2.0K views12:30
Ochish/sharhlash
2022-10-12 17:45:18 Садақнинг фойдалари:
• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
665 viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2022-10-11 16:13:17 #Бироз_кулги

Аёл киши товуқдан 3 та нарсани ўрганиши лозим:

1) Кўп туғишни.
2) Сабр қилишни.
3) Кундошига дўст бўлиб, душман бўлмасликни...

Эркак киши хўроздан 5 хислатни ўрганиши лозим:

1) Эрта уйғонишни.
2) Жанг қилишни.
3) Хавф пайтида аёллар ва болаларни ҳимоя қилишни.
4) Яхши нарса топганида яқинларига илтифот кўрсатишни.
5) Хўроздек хотини кўп бўлишликни...

Ана бўлмаса...
666 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-10-10 19:44:10
#Тезкор #Премьера #Тарқатинг

Дин ишлари қўмитаси томонидан рухсат берилган «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси» номли фильмнинг ўзбек тилидаги таржимаси эълон қилинди
510 views16:44
Ochish/sharhlash