Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.16K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-03-14 15:39:22
Бир киши Имомдан сўради:
– Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
– Фарзандларингиз борми?
– Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
– Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.

Хулоса:
Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, энг озида уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.
7.2K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2023-03-14 09:20:42
Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи зотдир.

Хулоса ўзингиздан
4.8K viewsedited  06:20
Ochish/sharhlash
2023-03-13 19:23:04 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
29 - қисм

29 – Буюк ришта.
3.3K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2023-03-13 10:24:47 ​​#САДАҚА

Албатта ўқинг дустлар!

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:

Уларнинг молларидан садақа ол.
Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил.
(Тавба сураси, 103 -оят)
ни ўқиб дуо қиларкан:

“Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди.
Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди.
Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва:

“Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт.
Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди?

Бу ҳақда Қуръони каримда:
“Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг”
(Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.

Илм аҳли дейишди:
Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.

Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси.
9.2K viewsedited  07:24
Ochish/sharhlash
2023-03-12 20:48:22 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
28 - қисм

28— - Ясриб (Мадина) шаҳри нурга тўлди.
8.5K viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash
2023-03-12 08:42:50
Аёлинг сен учун, дунёни кечиб келяпти. Сен аёлинга дунё бўлгин.
3.8K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-03-11 18:44:37 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
27 - қисм

#27— - Тарихда қолган йўлбошчи
6.7K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash
2023-03-11 06:59:19 ДЎЗАҲ ОРҚАСИДАН ҚУВСА ҲАМ ЕТА ОЛМАЙДИГАН ОДАМ

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам душанба ва пайшанба кунлари давомли равишда нафл рўзаси тутар эдилар. Бу ҳақда саҳобалар сўраганларида Сарвари коинот бандаларнинг амаллари шу икки кунда Яратганинг ҳузурига кўтарилишини, амаллар рўзадор холида кўтарилса янаям нур устига нур бўлишини айтадилар. Бунга қўшимча қилиб, бир кун нафл рўзаси тутган одам дўзаҳдан 70 йилга узоқлашишини ҳам баён қиладилар.
Бир дўстим Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб, душанба ва пайшанба кунлари нафл рўзаси тутарди. Ундан нафл рўзасини қачондан бери тутасиз деб сўрадим. У бироз ўйга толди-да ичида хисоблаб чиқди шеклли 20 йил бўпти деди. Йигирма йила-а... ўҳ-ў... Ўзимча дарровда ҳисоб-китоб қила бошладим. Бир ойда тўрт хафта бор. Ҳафтасига икки кундан нафл рўзаси тутилса саккиз кун бўлади. Саккиз кунни етмиш йилга кўпайтирдим. Беш юз олтмиш йил чиқди. Вох, биродарим бир ойда дўзоҳдан 560 йил узоқлашар экан! Қойил! Ана энди 560ни бир йил – яъний ўн икки ойга кўпайтирдим. 662О йил чиқди. Ана бўлмаса! 6620ни йигирма йилга кўпайтирган эдим... э-ҳа... 132400 йил чиқди. Ана сизга натижа... бир эмас минг бор тассанно! Дўстим суннат амалига роя қилиб, шунча йил дўзаҳдан узоқлашиб кетибди-я! Мен унга ҳисоблаб чиқарган рақамимни айтиб, дўзах сизни орқангиздан қувласа ҳам ета олмайдиган даражага бориб қолибсиз, дедим. У кулиб, секингина инша Аллоҳ, деб қўйди
.
5.4K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2023-03-10 20:18:47 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
26 - қисм

#26— - Ғордаги шерик
6.7K viewsedited  17:18
Ochish/sharhlash
2023-03-10 07:07:05 4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

MubashshirAhmad
7.5K viewsedited  04:07
Ochish/sharhlash