Get Mystery Box with random crypto!

YANGIYO'LLIKLAR.uz

Telegram kanalining logotibi yangiyolliklaruz — YANGIYO'LLIKLAR.uz
Kanaldagi mavzular:
Респект
آنا
Kanal manzili: @yangiyolliklaruz
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25.79K
Kanalning ta’rifi

Murojatlar va shikoyatlar👇
@YANGIYOLLIKLARuzbot
Реклама учун👇
✅ https://t.me/reklama_xizmati_tt_2024
✅https://www.facebook.com/groups/3221967534570428
✅https://instagram.com/yangiyolliklar.uz
✅http://youtube.com/@YangiyolliklarUz

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 587

2021-12-21 19:13:54
Ана санъат, ана овоз, ана истеъдод
Хамма нарса ичида экан

@Yangiyolliklaruz
346 viewsNuRa, edited  16:13
Ochish/sharhlash
2021-12-21 18:40:38
#Diqqat_elon

Hurmatli jurnalistlar, blogerlar, ijtimoiy tarmoq faollari va fuqarolar!

Sizni, joriy yilning 22 dekabr kuni soat 10:00 da Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi, polkovnik Shoxruh G‘iyosov ishtirokida ichki ishlar organlari faoliyati bilan bog'liq holatlar yuzasidan Toshkent viloyati IIBBda o‘tkaziladigan ochiq muloqotga taklif etamiz.

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Sada bekati 1-uy. Toshkent viloyati IIBB binosi (lokatsiya).

Tadbirda ishtirok etsh istagini bildirganlar @PRESS_GUVD yoki +998950330102 orqali bog‘lanib, ma'lum qilishlari so‘raladi.

@BB_Tulyaganov
380 viewsAyNuR, 15:40
Ochish/sharhlash
2021-12-21 18:10:38
Бу янгиликни эшитган баъзи қоринбой раҳбарлар тайёргарлик бошлаб юборишибди

Телеграмм || Инстаграмм || Фейсбук
507 viewsBekzodIsakoff, edited  15:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:31:22
432 viewsAyNuR, 14:31
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:13:02 Ҳурматли ўқитувчилар, мана бу расмий баёнотни яхшилаб ўқиб олинглар. Ўз ҳаққингизни ўзингиз талаб қилмасангиз, ҳеч ким сизни ҳимоя қила олмайди.

#Баёнот

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади

Ҳурматли чет тили ўқитувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб чет тили фани ўқитувчиларининг шахсий пластик карталарига ушбу маблағлар тушириб берилмоқда.

Лекин, айрим ҳудудлардан ушбу маблағларни тасарруф қилишда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан асоссиз талаблар қўйилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни билдиради:

Биринчидан, халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз;

Иккинчидан, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили фани ўқитувчилар томонидан харид қилинишга тавсия этилаётган замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалари шакллантирилган бўлиб, бу рўйхатдан жой олган адабиётларни харид қилиш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Айрим ҳудудларда ушбу адабиётларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда, бошқа чет тилини ўқитиш ва ўрганишга йўналтирилган адабиётларни харид қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан фақатгина адабиётлар рўйхати тавсия қилинган бўлиб, у ёки бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи, китоб дўкони томонидан сотилаётган адабиётларни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Бундай талаб коррупциоген ҳисобланиб, ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишини маълум қиламиз.

Учинчидан, чет тили фани ўқитувчилари томонидан харид қилинаётган замонавий адабиётлар ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланиб, ушбу адабиётларни мактаб кутубхонасига топшириш талаби мутлақо ноқонуний ҳисобланади.

Ҳуқуқингиз поймол қилинишига йўл қўйманг!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келсангиз Халқ таълими вазирлигининг 71-202-09-09 Ишонч телефонига мурожаат қилинг.

P.S. Халқ таълими матбуот хизматига тезкорлик учун ташаккур.

@tentakminds
5.6K viewsAyNuR, 14:13
Ochish/sharhlash
2021-12-21 14:10:31
Россияда мигрантларга янги қонун чиқмоқда.

Россия Федерациясидаги меҳнат муҳожирларига декабрь ойининг охиридан бошлаб бармоқ излари ва биометрик маълумотларга оид электрон маълумотларга эга патент бериш бошланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари томонидан тегишли буйруқ имзоланган.

«В России принимают новый закон о мигрантах.

Выдача патентов трудовым мигрантам в РФ с электронными данными об отпечатках пальцев и биометрическими данными начнется в конце декабря. Соответствующий приказ подписал глава МВД РФ.

@Yangiyolliklaruz
6.7K viewsAyNuR, edited  11:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 14:09:21
Бугун Янгийўл шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди. Бизни ҳам таклиф қилишди, шаҳар ҳокими, прокурор ва бошқа раҳбарлар билан иштирок этаяпмиз.
Бугунги тадбирда мақом ва миллий мусиқа асбоблари ижросида концерт дастури тайёрлашибди.
Тадбирни яна онлайн ёритиб бораман.
@mirzobek_xasanov

@Yangiyolliklaruz
6.7K viewsAyNuR, edited  11:09
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:52:53 Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;

Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;

Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;

Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;

Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;

Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

BekzodIsakoff

@Yangiyolliklaruz
6.7K viewsBekzodIsakoff, edited  10:52
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:26:30
Юк ташиш ҳизмати.
+998994015741

(Қор бобони подаркалари билан любой жойга олиб боради. )
6.9K viewsAyNuR, edited  10:26
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:15:22
Кимнингдир меҳнатидан фойдаланувчи инсонлардан сақланинг. Ҳозирги кунда бу нарса ижтимоий тармоқларда урф бўлди қайсидур канал админи қийналиб изланиб янгиликни жойлайди, қайсидур канал админи уни ўзиники қилиб олиб ўз каналида обуначиларига тақдим қилади.

Озгина инсоф бўлса яхши бўлар эди баъзи админларда.


@Yangiyolliklaruz
7.0K viewsBekzodIsakoff, 10:15
Ochish/sharhlash