2021-12-21 20:00:57
#кечги_ҳикоя
Саудия арабистолик бир шифокор аёл шундай ҳикоя қилади :« Кунларда бирида, менинг қабулимга ёшлари чамаси 30даги бир эркак келди. Уни Муҳаммад деб чақиришар эди.
Муҳаммад хонамга кириб келар экан у қўли билан ҳуддики қўйиб юборса қочиб кетгудек, маҳкам ушлаб олган бир аёл билан кириб келди. Аёл бошидаги рўмолни гоҳ ерга улоқтирар, гоҳи уни ердан олар эди. Уни ушлаб турган эркакни эса қўларини жарохатлаб яралар, юзига эса туфирар эди. Бундай ҳолга эркак эса жимгина табассум қилишлик билан жавоб қайтарар эди.
Аёл хонага кирар экан рўмолини хона бўйлаб улоқтирар, ҳуддики мажнун каби қаттиқ қаттиқ кулар эди.
Мажнун аёл Шифокорни столини атрофида гир айлана юра бошлайд бунга таажжубланган шифокор Муҳаммаддан« бу аёл ким бўлади сизга? Нега ўзини бундай тутяпди?» дея савол беради.
Муҳаммад: «Бу менинг ОНАМ!»
Шифокор: «Онангизга нима бўлган?»
Муҳаммад : «Онам туғулганидан ақлан ожиздир!»
Шифокор: « Қандай у сизни дунёга келтирган?»
Муҳаммад: «Бобом онамга Аллоҳ ўғил фарзанд берсин деб отамга турмуштга берган. Отам бир йилга яқин яшаб онамни ташлаб кетган. Кейн эса онам менга ҳомиладор бўлиб мени дунёга келтирди. Мана қариб ўн ёшларим чамаси онамга ўзим ғамҳўрлик қилиб келаман. Онам учун ўзим таом таёрлайман. Онамни йўқатиб қўйишдан қўрқиб уйқига ётадиган бўлсам онамни оёғига бирон-бир арқон билан ўзимга боғлаб олар эдим.
Шифокор: «Нима учун уни бирга олиб келдинг?»
Муҳаммад: «Онамни қанд ҳамда босим касалликлари бор шу сабаб доим ўзим билан олиб юраман»
Шу топда мажнун она кулган ҳолда: «Мени доримни бер!» дея баланд овозда гапиради.
Муҳаммад эса онасига яна кулиб : «Мана олинг!» дея дорисини узатади. Онаси эса Муҳаммадни юзига туфириб юборади Муҳаммад эса юзида табассум ила юзидаги туфикларни артади.
Шундан сўнг шифокор аёл Муҳаммаддан: « Онанг сени онанг экалигини биладими?» деб сўрайди.
Муҳммад: «Аллоҳга қасамки мен уни ўғили экалигимни билмайди! Бироқ мени яратган Зот унинг ўғли экалигимни у эса мени онам экалигини билади!»
Шундан сўнг мажнун она ойнаи жахонда муқаддас Маккани кўриб қолиб ўғлига қараб: «сен каззоб бола мени алдадинг! Нега мени ҳали ҳануз Маккага олиб бормадинг?» деб гапира кетади.
Муҳаммад: «Эй Онажоним! Пайшанба куни теб айтгандимку мен сизга, бирга пайшанба куни борамиз дегандим!» дея таъкитлайди.
Буни кўрган шифокор: « ия, қанақаси? Аҳир шунча ташвишларинг бўла туриб онагни Маккага ҳам олиб борасанамми ҳали?»
Муҳаммад: «Онам қачон Маккага боргилари келса албатта олиб бораман. Мен ҳар бир нарсага қодир бўлиб турганимда онамни нимагадир орзуманд бўлишларини истамайман. Чунки мен соғман, қўлимдан ҳамма иш келади шу сабаб онамни ҳар бир оғизларидан чиқадиган нарсаларини муҳаё қилишга харакат қиламан» дея жавоб қилади.
Муҳаммад мажнун онаси билан шифокорни хонасидан чиққач, шифокор хона эшигини маҳкам беркитиб олиб, қаттиқ ҳўрсиниб йиғлай бошлайди.
У шундай дейди: «мен ота-онага яхшилик қилиш кераклигини билар эдим, аммо ўз ўғлини борлигини билмайдиган онага ва қолаверса онаси деб бошқа ишларни ташлаб қўйган, токи Аллоҳ буларни ажратмагунича умрини шу мажнун, ақлан заиф бўлган онаси учун баҳшида этган, ҳаттоки ақлан заифлар касал хонасига топшириб юбормаган бу фарзанд ЖАННТнинг дарвозасини дунё матоҳига алишмаганлигини кўришлик бу улкан мўжизадир.» деб шифокор аёл ҳикоясини якунлайди.
Ё Робб! Бизни ўз раҳматингдан йироқлатма! Хатоларимиз дўзахда азобланишимизга етгучидир шундай бўлсада сенинг РАҲМАТИНДАН УМИДВОРМИЗ.
“Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).Админка
321 viewsAdminka_1109, 17:00