2024-05-14 07:07:02
Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказиш учун фақат 1 соат вақт ажратиладиМактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:
жорий йилнинг
25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;
мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина
1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;
фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган
иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига
“Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.
2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан
турли хил пул маблағларини йиғиш;
битирув тадбирларида
ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда
сайр ташкил этиш. ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб
хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
@YANGIYOLLIKLARUZ
10.5K views04:07