2021-12-18 03:00:56
#ҳайрли_тонг
Азизим, омонмисиз?Қаранг, яна янги кун ўз саҳифасини очди. Ўқиймизми? Ёзамизми? Қайсиси қизиқми? Албатта ёзиш! Чунки унда истаганча янгилик қилиш мумкин-да! Нималарга тайёрсиз? Ўйлаб кўринг-чи? Агар яхши нарсалар содир бўлишини истасангиз, хаёлларингиз ўзанини ҳам яхши томонга ўзгартириш керак бўлади!
Нимадан бошлаймиз? Кўзгудан! Кўзгуга боқиб кўзларга қаранг, биттагина чиройли табассум қилингчи, ўзингизга! Қаранг, қандай гўзалсиз!
Энди қалбингиз очиқ! Унга барча яхшиликлар кириб келишга тайёр!
Кунингиз мазмунли, яхши янгиликларга бой, дўстлар билан тўла, фарзандлар кулгуси каби беғубор ҳислар билан ҳамоҳанг бўлсин!
Сизни севгувчи инсонлар бор, дунёда. Ҳов анов, қўшиқ бор эдику, "Бизни ҳам севгувчи бордир дунёда"деган...
Хайрли тонг, азизим!
Админка
@Yangiyolliklaruz
785 viewsAdminka_1109, 00:00