Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда? • Уйлар катталашди, аммо оил | YANGIYO'LLIKLAR.uz

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;

Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;

Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;

Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;

Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;

Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

BekzodIsakoff

@Yangiyolliklaruz