Get Mystery Box with random crypto!

Laylo Rustamova

Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova L
Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova
Kanal manzili: @xtv_press
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.24K
Kanalning ta’rifi

Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligi PR boʼlimi rahbari
Twitter: https://twitter.com/xtv_press
Instgram: https://www.instagram.com/xtvmatbuotkotibi/
Facebook: https://www.facebook.com/xtvmatbuotkotibi/
Telegram: https://t.me/xtv_press

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2021-02-05 07:22:28
#baytchellenj

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилганди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилди:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Мазкур челленджни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Олий ва ўрта таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин давом эттирди.

Челленджни давом эттириш навбати Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга берилди.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
3.3K viewsedited  04:22
Ochish/sharhlash
2021-02-04 15:16:47 Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи томонидан ўтказилган суҳбат юзасидан

МАЪЛУМОТ

Бугунги кунда мамлакатимизда эрта туғруқларни олдини олиш, ёшларнинг репродуктив саломатлигини асраш, жинсий зўравонликларни профилактика қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Эрта турмуш ва туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар гинекологи томонидан 238-мактабнинг юқори 9, 10, 11-синф ўқувчи қизлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ана шундай ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

“Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш ва эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари” мавзусида ўтказилган давра сухбати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида ташкил қилинмоқда. Бу каби ўсмирлик физиологияси, репродуктив саломатликка оид сухбатларни барча умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари билан режага мувофиқ ўтказиш белгиланган.

Суҳбатлар давомида ўқувчи қизларга болалар гинекологи томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилади.
2.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2021-02-04 14:04:34 Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари билан гинекологлар томонидан жинсий мавзуда ўтказилган сухбат юзасидан тарқалаётган видеода айтилган ҳолат ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан тез фурсатларда аниқ маълумот берилади.
1.9K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-02-04 09:53:01
Янгийўл шаҳар 6-мактабда шифт кўчиб тушиш ҳолати юзасидан

МАЪЛУМОТ


Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати юз берди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди.

Маълум бўлишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча вилоятлардаги қурилиш бўйича мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндошишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз.
16.2K views06:53
Ochish/sharhlash