Get Mystery Box with random crypto!

Laylo Rustamova

Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova L
Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova
Kanal manzili: @xtv_press
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.24K
Kanalning ta’rifi

Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligi PR boʼlimi rahbari
Twitter: https://twitter.com/xtv_press
Instgram: https://www.instagram.com/xtvmatbuotkotibi/
Facebook: https://www.facebook.com/xtvmatbuotkotibi/
Telegram: https://t.me/xtv_press

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-26 08:28:58 ЭЪЛОН!

АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади


● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири

Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.2K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-07-19 09:55:26
#МУНОСАБАТ

Айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган хабар юзасидан МУНОСАБАТ

Ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз.
47.6K views06:55
Ochish/sharhlash
2022-07-19 08:14:02 Айни дамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлимининг телеграм каналида эълон қилинган пост билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда тез фурсатларда расмий маълумот берилади.
2.8K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-07-16 14:21:43
Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2.3K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-07-16 10:42:42
#Пресс_тур

Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.
9.2K views07:42
Ochish/sharhlash
2022-07-16 10:28:15
Maktab o‘quvchilari joriy o‘quv yilini yangi formada boshlashadi

Joriy yil 15-iyul kuni Xalq ta‘limi vazirligi va “O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi hamkorligida Namangan viloyatida faoliyat yuritayotgan va maktab o‘quvchilari uchun tasdiqlangan yagona maktab formasini tikib tayyorlayotgan ishlab chiqaruvchilar bilan uchrashuv tashkil qilindi.

Xabardor.uz jamoasi ham press-turda qatnashib jarayonlar bilan tanishdi va ushbu yagona maktab formasi haqida siz aziz obunachilar uchun ma‘lumotlar to‘pladi.

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
1.7K views07:28
Ochish/sharhlash
2022-07-16 09:22:34
16 июль, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-07-07 21:18:09
2.4K views18:18
Ochish/sharhlash
2021-12-16 12:54:31 #Муносабат

2245 та мактабда спорт зали мавжуд эмас

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда блогерлар томонидан мактабларда спорт заллари йўқлиги масаласи кўтарилиб, унда Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммодан бехабарлиги айтилмоқда. Шу ўринда мактаблардаги спорт заллари билан боғлиқ муаммолар Халқ таълими вазирлигига яхши маълумлигини билдирган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда ажратилаётган маблағлар доирасида босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин: 2017-2021 йилларда жами 296 та спорт заллари янгидан қурилган бўлса, 604 та мавжуд спорт заллар таъмирдан чиқарилган.

Бироқ шунга қарамай, бугунги кунда Республикада мавжуд 10130 та умумтаълим мактабларидан 7885 тасида (78 фоиз) спорт заллари мавжуд, қолган 2245 та мактабда спорт заллари умуман мавжуд эмас. Мавжуд спорт залларидан 358 таси реконструкцияга ва 2078 таси мукаммал таъмирга муҳтож.

Мактабларда спорт заллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида аввал ҳам Халқ таълими вазирлиги бир неча бор маълумот берган.

Хабарингиз бор Давлатимиз раҳбари ўз сайлов олди дастурида таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан, келгуси йилларда энг катта ҳаракат – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб бўлишини, мактаб ривожланса, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлиши ҳамда келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилиниб, янгидан барпо этилишини қайд этган эди.

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда мактабларга спорт заллари ҳам қурилиши режалаштирилган.
8.9K views09:54
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:06:11 Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан дарс сифатидан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланганлиги ҳақида қатъий огоҳлантиради!

Сўнгги кунларда ўқитувчилардан жойларда текширувлар авж олгани, хусусан турли ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилаётгани юзасидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни ўрганиб чиқиб Халқ таълими вазирлиги мактабларда текширувлар амалга ошириш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганини маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармаларига умумтаълим муассасаларидаги мавжуд ҳолат ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш учун мактаб жамоасига ёрдам бериш топширилган.

Вазирлик умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилганини эслатиб ўтади.

Шу боис мактабда ўқитувчилардан фақат синф журнали(электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа ҳужжатларни талаб этиш қатъиян маън этилиши ҳақида қатъий огоҳлантиради.

Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли ўқитувчилар!

Агарда сизда юқорида келтирилган ноқонуний ҳужжат талаб қилиш ҳолатлари учраётган бўлса ҳудуд ва мактабингиз тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
5.8K views14:06
Ochish/sharhlash