Get Mystery Box with random crypto!

#baytchellenj Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкин | Laylo Rustamova

#baytchellenj

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилганди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилди:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Мазкур челленджни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Олий ва ўрта таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин давом эттирди.

Челленджни давом эттириш навбати Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга берилди.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy