Get Mystery Box with random crypto!

Laylo Rustamova

Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova L
Telegram kanalining logotibi xtv_press — Laylo Rustamova
Kanal manzili: @xtv_press
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.24K
Kanalning ta’rifi

Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligi PR boʼlimi rahbari
Twitter: https://twitter.com/xtv_press
Instgram: https://www.instagram.com/xtvmatbuotkotibi/
Facebook: https://www.facebook.com/xtvmatbuotkotibi/
Telegram: https://t.me/xtv_press

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-12-11 14:17:44
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан ўқувчиларга номақбул сўзлар ишлатаганлиги тасвири туширилганлиги юзасидан видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Избоскан туманидаги 3-умумтаълим мактабида юз бергани аниқланди. Ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилганда, синфни мактабга бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирга тайёрлаш жараёнини мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Р видеотасвирга олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганлиги туфайли ноўрин сўзларни ишлатиб юборишига сабаб бўлганлиги маълум қилинди.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги барча устоз-педагоглардан устозлик касби шарафли ва улуғ касб эканлигини, ҳар бир педагог ёш авлодни ақлан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифани бажаришда устозлик номига доғ туширмасликни ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини талаб қилади.
4.0K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2021-12-09 19:51:02 #МУНОСАБАТ

Оммавий ахборот воситаларидаги ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкин

Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онгига, психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар учрамоқда.

Албатта жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз.

Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўспиринларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ва ҳомиладорлик каби ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш ва репродуктив саломатлик саводхонлигини ошириш борасида доимий равишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ўқув дастурлари таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мавзулар киритилган. Мавзуларда ўқувчиларнинг рeпрoдуктив сaлoмaтлиги тўғрисидa кeнг дoирaдaги мaсaлaлaргa эътибор қаратилиб, улaрни сoғлoм турмуш тaрзи aсoслaри ҳамда инсонга ҳаёти давомида зарур бўладиган тиббий, ижтимоий ва маданий кўникмалар, жумладан ўзaрo шaxсий мунoсaбaтлaрни шакллантириш, ўз-ўзини ва ўз ҳиссиётлaрини тушуниш, ҳaётдa мустақил қaрoр қaбул қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда. 1-11-синф ўқувчилари учун янги фан “Тарбия” дарслари киритилган. “Соғлом турмуш тарзи асослари” факультатив курсларида ўқувчиларига “Оилада менинг ўрним ва вазифам”, “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш”, “Чиройли хулқ-инсон зийнати”, “Тозалик – соғлиқ гарови”, “Репродуктив саломатликнинг ижтимоий – психологик хусусиятлари”, “Оилавий қадриятлар психологияси”, “Ижтимоий-психологик босимлар ва уларга қарши тура олиш билим-кўникмалари”, “Психологик маданият ва саломатлик билим-кўникмалари”, “Оила психологияси ва этикаси ҳақида тушунчалар” каби мавзуларда тушунчалар бериб борилади. Ўқувчиларни миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратилади. Шунингдек тизимда нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг психологик билимларини ошириб боришга ҳам эътибор бериб келинмоқда. 2021 йилда ота-оналарнинг тиббий-психологик билимларини ошириш учун “Соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди, унинг мақсади болаларнинг жинсий ривожланишининг асосий босқичлари, ўспиринларнинг репродуктив потенциали, ёш даврларида боладаги психологик ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, ўспиринлар оиласида ота-она ва бола муносабатларини уйғунлаштиришдир.

Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ҳолатларининг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда айбдорларни қидириш, жазолаш эмас балки ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилинишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ саналади.
2.0K viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2021-12-09 15:30:10 #МУНОСАБАТ

Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган.

Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган.

Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган.

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
1.6K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-12-08 14:55:46 Халқ таълими вазирлиги куни кеча Бўка туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган ўқувчилардан бирининг онаси томонидан синфдаги бошқа ўқувчиларга бақираётгани акс этган видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
33.6K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2021-12-06 07:36:58
6 декабрь, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:



Матбуот анжумани

Мавзу: 2021 йилда ўтказилган халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалар сарҳисоби, хулосалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилар


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2.0K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2021-12-05 19:08:10
Кеча "Устоз-2021" миллий танловининг +1 номинацияси ғолиби Иқболжон Камолов танловда ютиб олган 30 миллион сўм пул мукофотини ўзи ўқиган мактабга компьютер техникаси сотиб олишга сарфлайман деб айтди.

Тўғриси, устоз деганда мени кўз олдимга мана шундай болалар таълим-тарбиясини, илм олишини ўз манфаатидан устун қўядиган фидойи ИНСОНЛАР келади. Шундай инсонлар борлиги учун беҳисоб шукр, шундай инсонлар бор экан фарзандларимизнинг келажаги учун ишонч пайдо бўлади инсонда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби сифатида тез орада бу инсоннинг фаолияти ҳақида сизларга кенгроқ маълумот беришни мақсад қилдим.

Фидойи устозларимиз ҳамиша бор бўлишсин Агар Сиз ҳам мана шундай устозларни билсангиз бўлишинг.
10.7K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2021-11-30 09:24:30 ҲУРМАТЛИ ОАВ ВАКИЛЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР!

Халқ таълими вазирлиги Сизларни “Очиқ эшиклар куни”га таклиф қилади

“9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”
муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан қуйидаги мавзуларда маълумотлар тақдим этилади:

молиявий хато ва камчиликлар профилактикасини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш доирасида аниқланган хато ва камчиликлар;

халқ тизимидаги фаолият жараёнларини очиқлигини таъминлаш.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А уй ( Халқ таълими вазирлиги биноси).

Ўтказиш вақти: 2021 йил 1 декабрь : да.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.8K views06:24
Ochish/sharhlash
2021-11-29 19:34:24
#Матбуот_анжумани

Ҳурматли ОАВ вакиллари!

30 ноябрь
куни соат 12:00 да Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотлардаги илк иштироки ва унга тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади

Мавзу: Ўзбекистонда мактаб таълими сифати халқаро даражада баҳоланади.
Ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш қандай амалга оширилади?

Бошланиш вақти: 12:00
Ўтказилиш жойи: АОКА мажлислар зали

Спикерлар:

Лазиз Хўжақулов
— Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

Аюбхон Раджиев — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори;

Фарҳод Каримов — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Манзил: Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)
1.2K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-11-27 10:49:02
#брифинг

Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?

АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди:


2018-2021 йилларда мактабларда янги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежи мактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабда 6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда.

Батафсил
_______________

Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг:

СЎРОВНОМА

Расмий хабарлар | Медиабанк
983 views07:49
Ochish/sharhlash
2021-11-27 10:46:04 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?" мавзусида ўтказилган БРИФИНГ



1.1K views07:46
Ochish/sharhlash