Get Mystery Box with random crypto!

Кеча 'Устоз-2021' миллий танловининг +1 номинацияси ғолиби Иқб | Laylo Rustamova

Кеча "Устоз-2021" миллий танловининг +1 номинацияси ғолиби Иқболжон Камолов танловда ютиб олган 30 миллион сўм пул мукофотини ўзи ўқиган мактабга компьютер техникаси сотиб олишга сарфлайман деб айтди.

Тўғриси, устоз деганда мени кўз олдимга мана шундай болалар таълим-тарбиясини, илм олишини ўз манфаатидан устун қўядиган фидойи ИНСОНЛАР келади. Шундай инсонлар борлиги учун беҳисоб шукр, шундай инсонлар бор экан фарзандларимизнинг келажаги учун ишонч пайдо бўлади инсонда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби сифатида тез орада бу инсоннинг фаолияти ҳақида сизларга кенгроқ маълумот беришни мақсад қилдим.

Фидойи устозларимиз ҳамиша бор бўлишсин Агар Сиз ҳам мана шундай устозларни билсангиз бўлишинг.