Get Mystery Box with random crypto!

Уловларда намоз қандай ўқилади? Автомобиль ёки самолётда кета | XOJAGON.UZ

Уловларда намоз қандай ўқилади?

Автомобиль ёки самолётда кетаётганда намоз вақти кириб қолса, қандай ибодат қилинади?

Жавоб:
Фақиҳ олимлардан Умар Насуқий замонавий улов (транспорт воситалари)да намоз ўқиш хусусида шундай фикр билдиради. Унинг айтишича, бундай транспорт воситалари учга бўлинади:

1. От, туя, эшак каби миниладиган ҳайвонлар. Бу ҳайвонларнинг устида ҳайвон кетаётган томонга қараган ҳолда суннат ва нафл намозларини ўқиш жоиз. Фақат фарз намозларини ҳайвондан тушиб ўқиш вожиб. Чунки ҳайвонни юрғизиш ва тўхтатиш эгасининг ихтиёрида бўлиб, хоҳлаган жойда тушиб намоз ўқиши мумкин.

2. Автобус, автомобилга ўхшаш тўхтатиш мумкин бўлган ёки мумкин бўлмаган воситалар. Булар ҳам йўловчисига қараб икки қисмга бўлинади:

– йўловчи транспорт воситаси эгаси бўлса, фарз намозларини ерга тушиб адо қилиши зарур;

– йўловчи транспорт воситаси эгаси бўлмаса, намоз вақтида хушмуомалалилик билан уни тўхтатишни сўрайди. Тўхтата олмаган тақдирда иложи борича ўтирган жойида рукуъ ва саждани қилиб намозини транспорт ичида ўқийди. Чунки намозни қазо қилганидан кўра мана шу тарзда адо этгани афзалдир.

3. Йўловчи минган восита поезд, кема ва самолётга ўхшаш тўхтатилиши мумкин бўлмаган воситаларда қиблага юзланиш ва тик турган ҳолда намоз ўқиш имкони бўлса, ўша ҳолатда намоз ўқийди. Агар юқоридаги шартлар мавжуд бўлмаса, имкони бўлган шаклда ўқилади, намоз қазо қилинмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz