Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.13K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 198

2022-09-27 16:15:57
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Умр дафтарингизга мазмунли битиклар битилсин, номаи аъмолингиз савобли амалларга тўлсин!

Оқшомингиз файзу баракотли ўтсин!!!
https://t.me/XojagonUz
1.6K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-09-26 19:31:13#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.


“...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-09-26 19:30:48
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:35:28 #Савол

ОТА-ОНАМНИНГ НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРИ ҚАЗОСИНИ МЕН АДО ЭТСАМ БЎЛАДИМИ?

Вафот этган ота-онамнинг қазо намозлари ёки рўзаларини мен адо этсам бўладими?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлмайди. Чунки намоз кимни зиммасига фарз бўлган бўлса, шу одамни ўзи уни адо қилиши билан унинг зиммасидан соқит бўлади. Кишининг зиммасига фарз бўлган намоз ёки рўзани бошқа киши адо қилиши билан биринчи кишининг номидан ўтмайди. Бу ҳақда “Фатовои Татархония” китобида бундай дейилган:

وَلَوْ أَمَرَ الْأَبُ ابْنَهُ أَنْ يَقْضِيَ عَنْهُ صَلَوَاتٍ وَصِيَامَ أَيَّامٍ لَا يَجُوزُ عِنْدَنَا

яъни: “Агар ота ўғлига ўзини номидан намоз ва рўзаларининг қазосини адо қилишга буюрса, бу нарса бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас”.

Демак, тирик ёки вафот этган киши қазо қилган намоз ва рўзаларни уни фарзандлари адо қилишлари билан тирик ёки вафот этганнинг зиммасидан бу қарзлар соқит бўлмайди. Чунки, намоз холис баданий ибодат бўлиб, уни бажаришда киши ўзидан бошқани ўринбосар қилишига шариатимиз рухсат бермайди. Лекин, киши намоз ўқиб ёки бошқа ибодатни қилиб, савобини вафот этганларга бағишласа ёки ҳадя қилса, бу тўғри ва дуруст бўлади. Бу ҳақда Имом Зайлаий “Табйинул ҳақоиқ” номли китобда бундай деганлар: яъни: “Бу масаладаги қоида шуки, киши қилган амалининг савобини бошқага бағишлаши Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича дурустдир. У қилган амали намоз, рўза, ҳаж, Қуръон тиловати, зикру тасбиҳлар каби савоб ишлар бўлиши мумкин. Ушбу қилинган яхши амалларнинг савоби вафот этганларга етади ва фойда қилади”.

Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган: яъни: “Киши қилган амалининг савобини бошқага бағишлаши мумкин. Қилган амали – намоз ўқиш, рўза тутиш, хайр-эҳсон ва садақа қилиш ёки ҳаж қилиш, Қуръон тиловати ва зикр-тасбиҳлар қилиш, пайғамбарлар, шаҳидлар, авлиёлар ва солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш, вафот этганни кафанлаш ва бошқа турли яхши амаллар бўлиши мумкин”.

Демак, вафот этганларнинг қазо намоз ёки рўзаларини тириклар уларнинг номларидан адо қилиши дуруст эмас, лекин тириклар нафл намоз ва рўза каби ибодатларни қилиб, савобини вафот этганларга бағишлаши дуруст ва бу вафот этганларга катта яхшилик қилишга киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
987 views12:35
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:49:49
#Маъруза

"Инсонларга яхшилик қилиш"

Шуҳрат домла Камолов
Бухоро шаҳар "Маҳмуд Таробий"
жомеъ масжиди
имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.1K views11:49
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:29:25
УМРАГА БОРУВЧИЛАРГА ТАВСИЯ

Алҳамдулиллаҳ, юртимизда умра зиёратига бориш йил давомида ҳеч қандай чекловларсиз йўлга қўйилган. Маҳаллалардаги умра учун йиллаб кутиладиган навбатлар ҳам секин-аста барҳам топмоқда. Ҳатто диёримизнинг айрим жойларида “Бормаганнинг бир армони, борганнинг минг армони бор”, дея муқаддас диёрга бориб келган ҳожилар яна бориш ҳаракатида юришибди. Бу жуда яхши. Аммо...

Шу ўринда масаланинг бошқа томонига эътиборингизни қаратмоқчиман. Албатта, умра ибодатини адо этиш учун кишидан жисмоний куч-қувват талаб этади...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.3K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:34:24 #Ҳадис

МЎМИН МЎМИНГА БИРОДАР.

Қайсдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Бир одам шеригига «Сен душманимсан» деса, икковидан бири Исломдан чиқади ёки шеригидан воз кечган бўлади», деди». Қайс: «Кейин Абу Жуҳайфанинг менга хабар беришича, Абдуллоҳ: «Ким тавба қилса, бундан мустасно», деган экан», деди».

Шарҳ:
Чунки мўмин мўминга душман бўлиши мумкин эмас. Мўмин мўминга биродар, ака-ука бўлади. Душман эса иймондан ташқаридаги кишидир. Демак, бир киши «Сен менинг душманимсан», деса ва айтилган киши ҳақиқатан ҳам душман бўлса, демак, у иймондан чиққан одам бўлади. Агар у киши душман бўлмаса, мўмин кишини душман дегани учун айтган одамнинг ўзи иймондан чиқади.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
2.0K views04:34
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:05:31
Муфтий мурожаатидан:

Ўзимизни ислоҳ қилмасак, Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берамиз (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO



Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.7K views04:05
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:59:57 РИЗҚ

Ризқ фойдаланиш учун берилган. У сенинг мулкинг эмас. Гоҳида, жуда кўп молу-дунё соҳиби бўлиб қоласан. Лекин сен топган молингдан нафақа ҳам қилмайсан, ундан фойдаланиб ҳам қолмайсан. Берилган молу-дунё фақатгина сени ризқинг эмас балки, бошқанинг ҳам ризқи. Сен берилган молу-дунёдан бирор чақа ҳам инфоқ қилмасдан ҳимоя қиласан. Ҳатто, шу холатингда молу-дунёнинг асл Соҳиби - Роббинга йўлиқасан. Зеро, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) қуйидагича марҳамат қилганлар: “Одам боласи молим, молим дейди. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй одам боласи, сенга берилган ризқ - сен уни еб битирган, кийиб яроқсиз қилган ва садақа қилиб тугатган нарсадан бошқаси эмас!” дейди.

Шайх Мутаваллий Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)
Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.7K views03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:27:51 اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)
(Бухорий ривояти). Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.9K views03:27
Ochish/sharhlash