Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.13K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 195

2022-09-30 07:10:42
Орифжон Амонов - "Устозга эҳтиром"

Дўстларингизга улашинг.
Зеро шунинг ўзи ҳам даъватдир.

Каналимизга аъзо бўлиш учун босинг.

https://t.me/XojagonUz
1.5K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-30 07:02:40 РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА МУҲАББАТ ҚИЛИШ

Расули акрам алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мен унга фарзандидан, ота онасидан ва барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди».
Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Муҳаббат маҳбубнинг шарафи билан шарофатли бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббат бандаларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатларидан ҳам мушаррафроқдир. Муҳаббат маҳбуб тоатига итоат этишда василадир. Ҳар қачон ҳабибга боғланиш кучайса, Унга боғланувчилар ва Унга мансубларнинг муҳаббати зиёда бўлади. Ҳар вақт Унга нисбатлик кучайса, Унга бўлган муҳаббат ҳам ортади. Шунинг учун ҳам биз муҳожирларни, ансорийларни, солиҳ кишиларни, ҳазрати Алий, ҳазрати Ҳасан ва бошқа аҳли байтларни дўст тутамиз ва уларни яхши кўрамиз. Уларга бўлган муҳаббат тартиби уларнинг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатлари ва яқинликлари даражасидадир.

"Шажаратул маориф" китобидан.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
1.4K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-09-30 07:00:47 #Жума_суннатлари

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.
Хушбўй нарсалар суртиш.
Чиройли кийимлар кийиш.
Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.
Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
1.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-30 06:23:32 #кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
1.6K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-09-30 06:18:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу муборак ойнинг гўзал кунларидан бўлган жума кунида, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу муборак ой барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума
кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.0K views03:18
Ochish/sharhlash
2022-09-29 23:03:32 XOJAGON.UZ pinned «Бухоро вилояти учун 4-10-робби’ул-аввал 1444 йил 30-сентабр 6-октабр 2022 -йил Намоз вақтлари Субҳи содиқ -5:43-5:49 Бомдод - 6:00 Қуёш - 6:57-7:03 Пешин - 13:10 Аср - 16:50 Шом - 18:30 Хуфтон - 20:05 Дўстларингизга улашинг. Зеро шунинг ўзи ҳам даъватдир.…»
20:03
Ochish/sharhlash
2022-09-29 23:03:26 Бухоро вилояти учун
4-10-робби’ул-аввал 1444 йил
30-сентабр 6-октабр 2022 -йил
Намоз вақтлари

Субҳи содиқ -5:43-5:49
Бомдод - 6:00
Қуёш - 6:57-7:03
Пешин - 13:10
Аср - 16:50
Шом - 18:30
Хуфтон - 20:05

Дўстларингизга улашинг.
Зеро шунинг ўзи ҳам даъватдир.

Каналимизга аъзо бўлиш учун босинг.

https://t.me/XojagonUz
1.3K views20:03
Ochish/sharhlash
2022-09-29 14:11:13 #Солиҳлар_гулшани

Нафл рўза ва нафл намоздан афзал амал

Муслим айтади: «Яйловга келаётиб, Муовия ибн Қуррани учратдим. «Нима қиляпсан?» деган эди, «Оилам учун у-бу нарсалар сотиб олдим», дедим. У: «Ҳалолларидан олдингми?» деди. «Ҳа!» дедим. У: «Сен қилган мана шу иш билан ҳар куни банд бўлиш мен учун тунлари қоим, кунлари соим бўлишдан суюклироқ», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz
1.6K views11:11
Ochish/sharhlash
2022-09-29 12:27:05 ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ

Ўший раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилишда давом этиб, у зотни пайғамбарларнинг имоми, улуғ афиф бандаларнинг тожи дея васф қилган. Бу васфдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат кунида барча пайғамбарлардан муқаддам туришларига ҳам ишора бор. Бу ҳақида қуйидаги ривоят келган:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунида Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас. Ҳамд байроғи менинг қўлимда бўлади, лекин мақтаниш эмас. Ўша кунда Одамми, ундан бошқасими, менинг байроғим остида бўлмаган бирор пайғамбар бўлмайди. Мен ер унинг устидан ёриладиган биринчи кишиман, лекин мақтаниш эмас”, – дедилар”. “Сунани Термизий”да келган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Барча афиф бандаларнинг тожидирлар” дея васф қилинди. Афиф инсонлар деганда қалблари нафсий иллатлардан холи бўлган олимлар, шаҳидлар ва бошқа тақводор мўминлар тушунилади. Тож безак турларининг ичида энг кўзга кўриниб турадиган ва энг қиймати юксак бўлганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам афиф инсонларнинг энг кўзга кўриниб турадигани ва энг қийматлисидирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш иймон тақозоси ҳисобланади. Яъни Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз токи мен унга боласидан, отасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”, – дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, ер юзидаги барча ақли бор инсонлар доимо у зотни мақтаб, мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман – ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Саййидул башарга салавот ва саломлар бўлсин.

“Эътиқод дурдоналари” китобидан. Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.8K views09:27
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:43:08
#Маъруза

"Инсонларга яхшилик қилиш"

Шуҳрат домла Камолов
Бухоро шаҳар "Маҳмуд Таробий"
жомеъ масжиди
имом - хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.8K views07:43
Ochish/sharhlash