Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.13K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 197

2022-09-28 13:15:46
#Ҳикматлар_сарчашмаси

"ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ"

Фарҳод домла Турсунов
Бухоро шаҳар "Шох Ахсавий"
жомеъ масжиди
имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
622 views10:15
Ochish/sharhlash
2022-09-28 06:25:50 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ


Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

Бўйинлари: ўртачадан салгина узун.

Баданлари: кўкраклари ўртасидан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Кўкрак ва қоринларида бошқа жунлари бўлмаган, аммо елка ва билакларида бир оз бўлган.

Кўкраклари: кенг.

Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.

Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.

Сочлари: қалин, тўлқинсимон, яъни жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоғлари ўртасига, баъзан юмшоғига ва баъзан пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлиб, ўзларига ярашган, бошларининг ўртасидан фарқ очиб, тараб юрганлар. Умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.

Соқоллари: бир кафт, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.

Қўллари: юмшоқ-мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Бармоқлари мўътадил ҳолда узун.

Билаклари: узун ва залворли.

Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.

Юришлари: залворли, саловатли, худди қияликдан тушиб кетаётгандек тикка зарб билан, шаҳдам, кенг қадам ташлаб, енгил, илдам ва бемалол, хотиржам юрардилар.

Бўйин суяклари: йўғон, бақувват.

Терлари: маржондек.

Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламасди.

Хуллас, у зотдек инсонни ҳеч ким аввал ҳам, кейин ҳам кўрмаган!
Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.9K views03:25
Ochish/sharhlash
2022-09-28 06:23:17 СОҒИНЧЛАР.
Марҳабо мавжудодлар саййидининг мавлиди.


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга бўлсин.
Саййидимиз Муҳаммад алайҳис-саломга мукаммал даражадаги салавоту саломларимиз бўлсин.
Робиъул аввал ойи бизларга Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак туғилишларини байрам қилиб нишонлашни эслатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба куни рўза тутар эдилар. Бунинг сабаби ҳақида у кишидан сўралганда: “Бу мен туғилган кундир” — деб жавоб берганлари саҳиҳ ривоятда келган.
Бу нарса У зотнинг ўзлари ушбу кунни, айниқса ушбу ойни байрам қилиб нишонлаганлари у киши томондан очиқ далилдир.
Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари туғилган кунларини нишонлаб байрам қилишлари ўзларига берилган неъмат учун ҳамда ўзларини барча оламларга Пайғамбарларнинг охиргиси қилиб танлагани учун Аллоҳ азза ва жаллага бўлган шукрлари ифодаси эди.
Мен айтаётган ушбу сўзлардан бизлар тутиб олишимиз лозим бўлган нарса ҳамда дуолари ижобат қилинган биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари учун зарур булган нарса Расулуллоҳнинг туғилган кунини у зот байрам қилишидан кўра кўпроқ бизлар байрам қилишга шошилишимиздир.
Ишонаманки мен айтаётган ушбу сўзлар баҳс ва мунозараларга олиб бормайди.
Лекин биз эътибор қаратишимиз лозим бўлган нарса шуки, бу каби Робиъул аввал ойининг ҳилоли кўринганда ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган душанба кун келганида инсонни ҳаяжонга солиб уни тўлқинлантирадиган нарса ҳамда ислом аҳлини у зотнинг туғилишларини байрам қилиш учун йиғилишга ундайдиган нарса муҳаббатдир.
Инсон қалбида топиладиган муҳаббатнинг миқдорига қараб унинг соғинчи ҳам мунтазам кенгайиб боради.
Ҳар қачон Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотирасининг шабодалари эса бошласа мўмин инсонинг қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган соғинч уйғониб ҳаяжонга келиши лозим.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг ушбу видео суҳбатидан.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.4K views03:23
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:52:07
Муфтий ҳазрат: Аллоҳ таоло бизни яхши кўргани учун ушбу амалга тарғиб этган

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.5K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:33:33 اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْللِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

5. «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

(Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман»)
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.6K views02:33
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:30:51
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Ҳар кунингизни Набий алайҳиссаломга «соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб салавот айтиш, Роббингизга шукр қилиб, ҳамд айтиш, табассум қилган, рози бўлган ва зикр қилган ҳолда Аллоҳнинг фазлини эътироф этиш ила бошласангиз қандай гўзал!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.9K views02:30
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:34:25 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш фазилатли ва савобли амалдир. У зотга салавот айтиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).

Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлари, шунингдек, Аллоҳ таоло мўъминларни ҳам Набий алайҳиссаломга салавот айтишга буюриши, бу ишнинг қанчалик муҳим ва фазилатли амал эканига далолат қилади.

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтган кишига Аллоҳ таоло томонидан ўнта салавот айтилиши, ҳамда унинг ўнта гуноҳи ўчирилиши ва унинг учун ўнта даража кўтарилиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар. Насаий ривоят қилган.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтган киши жаннатда у зотга яқин ўринда бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқинроғи, уларнинг менга кўп салавот айтганларидир”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик дуоларни ижобат бўлишига сабаб бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган ҳолатларида мен намоз ўқидим. Ўтиргач, аввал Аллоҳ таолога ҳамду сано сўнгра, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўранг бериласиз, сўранг бериласиз”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди. Термизий ривоят қилган.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган киши охиратда у зотнинг шафоатларига ҳақли бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар. Аҳмад ривоят қилган.

Мадаминов Шокиржон
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.6K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:32:18 Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак бозорга чиқдилар. Кўрдиларки, бир отни 40 тангага савдо қилиб турибдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак бу айтилган нархни ниҳоятда арзон деб ўйлаб, “Эй Мусулмонлар, бу отни нима учун бундай кам баҳо қиласизлар?”, деб сўрадилар. Улардан бири: “Бу отни айби кўп, шу сабабдан унинг нархи арзон бўлди” – деди. “Нима айблари бор?”, деб сўраганларида. “Бу от агар душманни қувлаш лозим бўлса, асло чопмайди. Агар душмандан қочиш керак бўлса, асло қочмайди, ҳатто душман келиб бу отнинг устидаги кишини ўлдириб кетмагунча бир жойда тўхтайди. Агар баъзи пайт бошқалардан пинҳона яширинмоқчи бўлса, яширинган жойдан кишнашни бошлайди. Ана ўша учун бу отнинг баҳоси пастдир”, деди ҳалиги одам. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Агар бундайин айблари бўлса, бу 40 танга ҳам кўпдир”, дедилар. Бир пайт у зотнинг шогирдлари келиб ўша отни сотиб олди. Бир куни жанг майдонига ўша шогирд ҳалиги отни миниб чиқди ва уот ниҳоятда ғайрат кўрсатиб кимни қувласа, етди ва кимдан қочса, қутулди. Жанг тугандан сўнг Абдуллоҳ ибн Муборак шогирдларидан сўрадилар: “Эй фарзанд, бу отнинг айбларини билармидинг?” Шогирд жавоб бердики: “Ҳа, бу отни кўп айби бор экан. Лекин бу отни олганимдан сўнгра қулоғига келиб: “Эй жонивор, мен Ҳудои таолога тавба қилиб, ҳамма гуноҳларимни тарк қилдим. Энди сен ҳам ўзингдаги бор айбларни тарк эт”, деганимда от ҳам қабул ишоратини кўрсатгандек бўлиб бошини қимирлатди. Ман шундан сўнг у ҳам айбларини ҳаргиз зоҳир қилмади. Маълум бўлдики, отни айби йўқ балки отнинг айби эгасининг касофатида экан.
1.2K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:26:31
#Ҳикматлар_сарчашмаси

"БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ"

Асадулло домла Нажмидинов
Бухоро шаҳар "Умар ибн Хаттоб"
жомеъ масжиди
имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.2K views13:26
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:17:44 РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ

Робиъул аввал ойининг 12-кечаси, баъзи манбаларда 9-кечаси Мавлидун-Набий кечасидир. Олам фахри Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кечада туғилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган санани тарихчиларнинг кўпчилиги 571 йил деб таъкидлашади.
Кўпчилик Ислом уламолари мана шу кунни, яъни рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанбага ўтар кечасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунлари деб иттифоқ қилганлар.
Умуман олганда кўпчилик Ислом уламоларининг иттифоқ қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари 571 йил, душанба, рабиъул аввал ойининг 12-кунига тўғри келади.
Турк олими Умар Ризо Дўғрул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари хусусидаги уламолар ихтилофига шундай муносабат билдиради:
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг хотирини ёд этишни истаган ҳар бир мусулмон бунинг учун аниқ бир кунни танлаш шарт эмас. У Зотнинг шахсиятига ҳурмат-эҳтиромни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди. Бу нарса у зоти муборакка энг самимий ришталар билан боғланиш ва унинг руҳини яшатиш орқали амалга ошириши мумкин.
Шу сабабдан саодат асри мусулмонлари биз муборак деб билган кунлардан бирортасини ҳисоб-китоб қилмадилар, бунга кўп аҳамият бермадилар ҳам. Чунки мусулмон учун муборак бўлмаган бирор кун ва бирор соат йўқ. Ҳар кунини, ҳар соатини мусулмончасига, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ва истаганларидек ўтказган инсон орзу қилган савоб-баракотни топади.

“Тақвим”дан. Дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.5K views13:17
Ochish/sharhlash