Get Mystery Box with random crypto!

ОИЛА Баро ибн Озимдан ривоят қилинди, у киши: “Мен Расулуллоҳ | XOJAGON.UZ

ОИЛА

Баро ибн Озимдан ривоят қилинди, у киши: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг имом Ҳасанни елкаларига миндириб: “Эй, Раббим! Мен буни севаман, Сен ҳам уни севгин!”– деб келаётганларини кўрган эдим”, дедилар.
Ибн Умардан ривоят қилинади: “Аллоҳ уларни оталарига ва болаларига яхшилик қилганлари учунгина аброр (яхшилар) деб номлагандир. Худди ота-онангни сенда ҳаққи бўлганидек, болангни ҳам сенда ҳаққи бордир”.
Савбондан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Динор (яъни пул)ларнинг энг афзали кишининг ўз аҳли аёлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳ учун атаган жонивор – ҳайвонларига сарфланган пулидир”.

#ШАРҲ: – Ота-она ҳаққини адо этгандан сўнг, киши ўз оиласига яхшилик қилиш учун масъулдир. Оила ота-она ва фарзандлардан иборат. Оила – ҳаётбахш гўшадир.
Инсоннинг бу ёруғ жаҳондаги жаннати оила дир. Руҳ ва тан ҳақиқий орам оладиган, ҳаёт машаққатларига қарши куч топа оладиган, муам моларни еча оладиган маскан оиладир. Оила – меҳр-оқибат ўчоғи, муҳаббат маёғи бўлиши керак.
Яхшилик қилмоқ ота-онадан бошланади ва оилада давом эттирилади. Ака-ука, опа -сингиллар меҳри оилада шаклланиши табиий. Ота-онанинг меҳр булоғидан ака-ука, опа-сингиллар тўйиб қониб ўсишлари керак. Меҳр-муҳаббат олийгоҳи оиладир. Аллоҳ таоло ака-ука, опа-сингил, модомки, ҳаёт эканлар, доимо силаи раҳм қилиб туришларига буюради ва уларни умрларини узун қилишга ризқларини мўл-кўл қилишга ваъда беради.
Билингки, тириклик оламида оиладан ҳам қулай ва роҳатбахш, савоблироқ бирон жой топа олмайсиз.
Эр-хотин ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишлари шарт.
Ҳайвонларга ҳам меҳрибон бўлишга буюрган Аллоҳ таоло, аввало, оилавий меҳр-оқибатга чақиради.
Мулойим-кечиримли бўлмоқ, одобга риоя қилиш ота-онадан бошланади. Фарзандлар меҳрни ота онасини ўзаро меҳрларини кўриб ўрганади.
Асвад ибн Язиддан ривоят қилинди, у киши айтдилар: “Мен Оиша розияллоҳу анҳодан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳллари уйларида нима иш билан шуғулланар эдилар?”, – деб сўрадим. Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аёлларининг ҳамма хизматига қарашардилар ва намоз вақти бўлганда масжидга чиқиб кетардилар”, дедилар”.

#Мавзуга оид мақоллар:
Эрдан садоқат, хотиндан итоат.
Эринг суйди, элинг суйди.
Аёлнинг сариштаси, рўзғорнинг фариштаси.
Ота – билак, она – юрак.
Олис йўл отни синар, оғир кун – хотинни.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ
китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz