Get Mystery Box with random crypto!

عن أبي الدرداء رضي الله عنه قال: قال رسول اللهِ صلى الله عليه | XOJAGON.UZ

عن أبي الدرداء رضي الله عنه قال: قال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم: (مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يَدْعُو لأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ، إِلاَّ قَالَ الْمَلَكُ: وَلَكَ بِمِثْلٍ) رواه مسلم

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Бирон-бир мусулмон банда ғойибдан биродарига дуо қиладиган бўлса, фаришта: "Сенга ҳам ӯша
(дуонинг) мислидек бўлсин", дейди".
(Муслим ривояти)

Қаранг, биз мӯмин - мусулмонлар учун нажот эшиклари ланг очилиб турибди.
Ушбу нажот эшикларидан бири дуодир. Холис, самимий, чин юракдан отилиб чиққан эзгу тилак.

Аммо, ӯзимиз учун эмас, айнан мӯмин-мусулмон биродарларимиз ҳаққига ихлос билан дуо қилиб Аллоҳ таолога ёлворсак, кифоя экан.

"Эй, Аллоҳим, меҳрибон Роббим! Ӯзинг дуоларни қабул қилувчи Роҳман ва Роҳийм, борлиқнинг ҳақиқий эгаси – Моликул Мулксан.

Барча ҳамд-у санолар Сенга хосдир. Алҳамдулиллоҳ, Роббал оламин!

Суюкли Набийинг, Расулинг Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга ва у кишининг оила аъзоларига, саҳобаларига ва уларга эргашган зотларга саломларимизни ва дуоларимизни йӯллаймиз –

Вассолату вассалому ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва асҳобиҳи ва атбоъиҳи ажмаъийн!

Биз Сенинг ожиз, гуноҳкор бандаларингмиз. Сендан бошқа Валийимиз йӯқ, Ӯзинг нажот бермасанг, ҳолимиз ҳароб. Илоҳим, биз ожиз қулларингни ночорликда ташлаб қӯймагин! Беморларимизга шифо бергин!

Хусусан, диндош дӯстим Абдуллоҳга (изоҳ: бу ерда эркакдир, аёлдир ҳар биримиз хоҳлаганча кӯп дӯстларимизни номма-ном санаб ӯтсак ҳам бӯлади) Ӯзинг нажот бер! Дардининг шифосини тезлат! Умрига, ризқига, аҳли оиласига барака ато эт, офият – омонлик бер! " деб (ёки шу каби) дуо қилсак, сӯнг охирида яна бир саловот айтсак, иншаАллоҳ, ӯша сӯраганимиз миқдорида яхшилик ӯзимизга ҳам ато этилар экан.

Бас, мӯмин инсоннинг бошқаларга ғойибона қилган дуоси қабул бӯлиши ва ӯзига ҳам яна шунча манфаатлар етиши аниқ экан, тезда қӯлларимизни кӯкка кӯтариб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, биродарларимиз ҳаққига ғойибона дуо қилайлик!
Дўстларингизга ҳам улашинг. https://t.me/XojagonUz